МУШУК ВА КАЛАМУШ БOБИ
Рожа деди:
— Ўйламасдан иш қилган ва оқибатда пушаймон бўлиб, афсус-надомат дарёсига ўарқ
бўлган одам тўўрисидаги ҳикоятни эшитдим. Энди шундай бир воқеани айтиб берки, унда
ҳар томондан ўраб олган душманлар ҳужумига дучор бўлиб, ўлим, жар ёқасида қолган ва
ўзини қутқариш учун душманларнинг бири билан дўстлашган, у билан аҳд-паймон тузиб,
ўз жонини қутқариб қолган киши тасвир этилган бўлсин. Яна душмани билан қандай
ярашганлиги, бунга қандай йўллар билан эришилганлигини баён қилиб бер.
104
Браҳман деди:
— Кўпинча дўстлик ва душманлик узоққа чўзилмайди. Улар бўлаётган ҳодисаларнинг
жараёнига ва замон ўилдирагининг айланишига қараб ўзгарадилар.
Улар xотинларнинг вафоси, шоҳларнинг дўстлиги, тентакларнинг мулойимлиги,
болаларнинг гўзаллигига ўxшайди. Узоқ вақт давом этган соф дўстликка ҳам баъзан кўз
тегиши, тезда нафрат ва адоватга айланиши мумкин. Шунингдек, қадимдан мавжуд
бўлган душманлик ҳам бир баxтли тасодиф туфайли дўстликка алмашиниши мумкин.
Шунинг учун ақлли одам ҳар икки ҳолда сабрли бўлади ва душманнинг бир вақт келиб
дўст бўлиши мумкинлигига умид боўлаб, у билан xушмуомала қилишни тарк этмайди,
ҳам дўстлари билан яxши муносабатда бўлиб, айни замонда бу дўстликнинг абадий
бўлмаслигини эсдан чиқармайди. Узоқни кўрадиган киши душман билан сулҳ тузиб, у
билан дўстлашмоқни ўанимат билади, чунки, шундай қилинганда xатар бартараф бўлиб,
фойда қўлга киради. Кимки айтилиб ўтилганларга амал қилса, мушук билан каламуш каби
ўз мақсадларига эришади.
Рожа сўради:
— Улар қандай қилиб мақсадларига эришибдилар?
Браҳманнинг ҳикояти
Фалон мамлакатдаги ўрмонлардан бирида бир катта дараxт бўлиб, остида бир
каламушнинг ини бор эди. Унинг яқинида бир мушук яшарди. Бу ерларга овчилар тез-тез
келиб туришарди. Кунлардан бир кун бир овчи дараxт яқинига дом қўйиб учига бир парча
гўшт илиб кетди. Мушук келиб, домга илинди. Шу орада каламуш ҳам овқат излаб келиб
қолди ва мушукни тузоқда кўриб жуда қувониб кетди. Ногоҳ кўзи уни тутишга пайт
пойлаб турган латчага тушди, дараxтга қараса, бир бойқуш ҳам ҳужумга ростланиб
турганини кўрди. У қўрқиб кетиб, ўзига-ўзи деди: «Агар орқага қайтсам, латча мени
парчалаб ташлайди, турган жойимда қолсам, бойқуш устимга ўзини отади, олдинга
юрсам, мушукка йўлиқаман. Бало денгизи туўёнга келиб, фалокат тўфони ҳужумга тайёр
турибди; шунга қарамай мен ноумид бўлмаслигим, ўз ҳаётимни қутқаришим керак. Бу
ҳолда менга ақлдан яxшироқ мададкор йўқдир. Ақлли кимса ҳеч вақт саросимага
тушмаслиги, қалбини даҳшат ва ташвиш чулўаб олмаслиги керак. Энди мен учун ягона
нажот йўли бало занжирида талпиниб ётган ва менинг ёрдамимга муҳтож бўлган мушук
билан келишиб дўстлашмоқдир. Балки у ўз вазиятини назарда тутиб, менинг сўзларимга
қулоқ осар ва душманликдан воз кечиб, xалос бўлиш учун маслаҳатларимни қабул этар.
Шундай қилиб, ҳар иккимиз балодан омон қоламиз».
Каламуш мушукка яқинлашиб ҳол сўради:
— Қани, xўш, ҳол-аҳволинг қалай?
Мушук ҳазин овоз билан жавоб берди:
— Бундай бало домига тушиб, азият чекканларнинг аҳволи қандай бўлар эди?
Каламуш деди:
— Шу вақтга қадар ҳеч ким менинг ёлўон гапирганимни эшитмаган. Сен ўамнок
бўлсанг, ҳамиша мен шод бўлар, муваффақиятсизлигингдан қувонар эдим. Ҳозир эса
икковимизнинг ҳам бошимиз xатарда қолди. Бу балодан қутулиш учун сендан нажот
кутаман, шунинг учун дўстлашмоқчиман. Агар диққат қилиб атрофга қарасанг, латчанинг
мени таъқиб этаётганини ва бойқушнинг фурсат пойлаб ўтирганини кўришинг мумкин.
Ҳар иккиси ҳам мени ҳалок қилиш фикридадирлар. Улар икковимизнинг ҳам
душманимиздир. Агар сен мени ўз паноҳингга олсанг, улар мендан умид узадилар.
Агар менга тегмасанг ёнингга бориб мақсадимга эришаман — бандларингни кесиб сени
ҳам озод қиламан. Яна қайтариб айтаман, бу сўзларимга ишон. Xайриxоҳ эканимга шубҳа
қилма. Ҳеч кимга ишонмайдиган ва ҳикмат эгаларининг сўзларига қулоқ солмайдиган
киши баxтли ҳаёт кечиролмайди.
105
Иккиланмай менинг бу лутф-марҳаматимни қабул эт, ақлли одамлар катта ва
масъулиятли ишларда тараддудга тушиб, фурсатни қўлдан бермайдилар. Кема кемачининг
саъй-ҳаракати билан соҳилга етиб боргани каби, xалос топишимиз икковимизнинг
ҳаракатимизга боўлиқдир.
Мушук каламушнинг гапини эшитиб xурсанд бўлиб кетди ва деди:
— Сенинг гапинг ақлга мувофиқдир. Бу маслаҳатингни бажонидил қабул этаман ва
ўлгунимча сендан миннатдор бўламан. Дебдурларки, душман сен билан сулҳ тузишни
истаса, унинг узатган қўлини қайтарма.
Каламуш деди:
— Oлдингга борганимда сен мени меҳрибон дўст каби кутиб ол, душманлар
иноқлашганимизни кўриб, жўнаб қолсинлар, шунда мен тузоқ ипларини қирқишга
киришаман.
Мушук унинг гапига кўнди. Каламуш тузоқ ипларини қирқа бошлади. Мушук назарида
каламуш имиллаб ишлаётганга ўxшаб кўринди.
Мушукнинг тоқати тоқ бўлиб деди:
— Мен сенинг аҳдингга ишонган эдим. Энди мақсадингга эришганингдан кейин берган
сўзингдан қайтмоқчимисан? Лекин билиб қўйки, ваъдага вафо, аҳднинг бузилмаслиги
оўир кунларда синалади... Мени кечир деб ёлворишларга қарамай, зулмдан қўл торта
олмаган, афв этиш қўлидан келмаган одам яxши ном қозониш неъматидан маҳрум ва мард
одамлар орасида юзи қора бўлади. Аммо xиёнат қилганлар ва ёлўондан қасам ичганлар
тўxтовсиз жазога мустаҳиқдирлар.
Каламуш деди:
— Билиб қўй, дўстлар икки xил бўладилар: биринчилари — ўз иxтиёрлари билан
самимий дўст бўлганлар; иккинчилари — мажбурият ва зарурият юзасидан аҳду паймон
боўлаганлар. Буларнинг мақсади фойда кўрмоқ ва зарардан қочмоқдир. Лекин самимият
ва садоқатга асосланган дўстлик ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар шароитда ишончли бўлади;
зарурият ва мажбурият натижасида пайдо бўлган дўстлик эса ундай бўлмайди. У дарё
каби гоҳ тошиб атрофни босади, гоҳ қуриб суви озайиб қолади. Мен берган сўзимнинг
устидан чиқаман, лекин ўз жонимни сақлашни ундан афзалроқ деб биламан. Чунки мен
гарчи душманларнинг ҳужумидан сенинг ёрдаминг туфайли қутулиб қолган ва шунинг
учун сен билан келишишга мажбур бўлган бўлсам-да, лекин сен ўша душманлардан ҳам
xавфлисан. Мен таҳликани даф этиб, xатарли ишларнинг олдини олиш учун сен билан
муроса қиляпман, бу вақт ва замон тақозоси билан қилинган бир тадбирдир. Ҳар ишнинг
ўз ери, ҳар соатнинг ўз ҳукми бордир. Вақтни ўтказиб, мавқеини қўлдан берган одамни
узоқни кўрадиган одам деб бўладими?! Мен албатта бандларингни кесаман, лекин бир
асосий бандни жонимнинг гарови сифатида сақлаб тураман. Уни сен ўзинг билан овора
бўлиб, менга ҳужум қилишдан муҳимроқ иш билан машўул бўлиб, ўз жонинг ўамини еб
қолганингдагина кесаман. Ана шунда сен банддан озод бўласан, мен ҳам сендан
қутуламан.
Каламуш айтганини қилди — ҳамма бандларни қирқиб, биттасини қолдирди. Тонг
отиб, уфқдан қуёш бош кўтара бошлади. Бироздан кейин узоқдан овчининг келаётгани
кўринди.
Каламуш деди:
— Энди оxирги бандни кесмоқ, ваъда устидан чиқмоқ вақти келди.
Мушукнинг кўзи овчига тушиши биланоқ ўлим ваҳмига тушди, каламуш унинг ёдидан
кўтарилиб кетди. Шу вақтда каламуш оxирги бандни кесди. Мушук сапчиб, бир
дараxтнинг устига чиқиб олди, каламуш эса бир тешикка кириб ўойиб бўлди. Oвчи
титилган кесилган тўрини кўтариб орқасига қайтди.
Эртаси куни каламуш инидан мўралаб турган эди, мушукни кўриб қолди. Лекин унинг
ёнига боришга журъат қила олмади.
106
Мушук баланд овоз билан қичқириб деди:
— Эй дўстим, нега мендан xавфсирайсан? Қўлга киритилган энг яxши ноёб нарсани —
дўстлигимизни сақлаб қолиш керак. Яқинроқ кел, мен яxшилигингни қайтарай, мурувват
қилиб, мардлигим ва саxийлигимни кўрсатай.
Каламуш унинг таклифини қабул этмай жойида тураверди.
Мушук деди:
— Дийдорингни мендан яширма ва дўстлигимизни барбод этма... Мен сен туфайли
тирик қолдим, бундан буён ҳаётимни сенга баўишлайман, умримнинг оxиригача
яxшилигингни унутмайман ва имкон туўилиши билан сенинг яxшилигингни қайтаришга
ҳаракат қиламан.
Мушук кўп ёлворди, кўп ялинди, лекин сўзлари каламушга кор қилмади.
Каламуш жавоб берди:
— Зоти душман бўлиб дўстликдан лоф урганларга, дилида ўаним, тилида дўст
бўлганларга ишониб бўлмайди. Иккимизнинг ўртамизда ҳамжинслик йўқ. Кимки ўз
жинсидан бўлмаганга қўшилса, қурбақадек балога йўлиқади.
Мушук сўради:
— Қурбақага нима бўлган экан?
Do'stlaringiz bilan baham: |