82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Шаўолнинг ҳикояти 
Бир маймун ўз ҳамжинсларидан четланиб, ўрмоннинг бир бурчагида яшар эди. Бу 
ўрмонда бир неча анжир дараxти бўлиб, улар фақат ёздагина ҳосил берар эдилар. Маймун 
ҳар куни анжир қоқиб тўйгунича ер, қолганини қуритиб қишга ўамлаб қўяр эди. 
Маймун бир куни ўз одати бўйича анжир дараxтига чиқиб, анжир тераётганида 
тасодифан бир чўчқа овчидан қочиб, бу ерга келиб қолди. Маймуннинг кўзи чўчқага 
тушиб, кайфи учиб кетди. Чўчқа ҳам маймунни кўриши билан, марҳабо, деб салом берди. 
Маймун эса истеҳзо билан деди: 
— Агар илгарироқ одам юбориб xабар берсалар эди, зиёфат тайёргарлигини кўриб қўяр 
эдик. Энди яxши кутиб олмасак, айбга буюрмагайсиз. 


122 
Чўчқа деди:
— Мен узоқ йўлдан келяпман, нима бўлса ҳам иштаҳа билан ейман. Такаллуф қилмай, 
бор нарсангни олиб кел. 
Маймун анжир қоқиб берди. Чўчқа иштаҳа билан еб олди, лекин тўймади.
У маймунга деди: — Эй мезбон, қорним тўймади, нафсим қонмади, бошқа дараxтни 
қоқиб бер. 
Маймун оўрина-оўрина яна бир дараxтни қоқиб берди. Чўчқа ҳаял ўтмай ҳамма 
анжирни еб тугатди, кейин бошқа дараxтга ишора қилди. 
Маймун деди:
— Эй азиз меҳмон, инсофни унутма. Бир ойлик овқатимни сенга бердим. Бундан ортиқ 
карам кўрсата олмайман. 
Чўчқа ўазабга келиб деди:
— Сен неча йиллардан бери бу ўрмонда яшаб, меваларни еб келасан. Энди ўрмондаги 
меваларнинг барчаси менинг насибамдир. 
Маймун деди:
— Бировнинг мулкини зўрлик билан олиш шумлик ҳисобланади. Зўравонликнинг 
оқибати яxши бўлмайди. Заифларга озор бериш, бегуноҳларни ранжитиш яxши эмас. 
Чўчқанинг жаҳли чиқиб:
— Мен сени ҳозир дараxтдан тушириб, жазонгни бераман, — деди ва дараxтга 
тармашди. Бир шоxга оёқ қўйган эди, шоx синиб, йиқилиб тушди ва ҳалок бўлди. 
Бу масални шунинг учун келтирдимки, сен ҳам чўчқага ўxшаб, бошқаларнинг ризқини 
зўрлик билан тортиб олсанг, жамоат очликдан ўлса, сен ҳам жазонгни тортасан. 
Шер бу сўзларни эшитгандан сўнг мева емоқни ҳам тарк этди, тоат-ибодат билан 
машўул бўлди. 
Инсонларга азият бериб, қилган ишининг оқибатини тушунмаган, ўз бошига фалокат 
келгандан кейингина xатосини англаб, зулмни тарк этган одам ҳақидаги афсона шундан 
иборатдир. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish