82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Зоҳиднинг ҳикояти 
Бир кун бир зоў бир какликни кўрди. Унинг ноз ва ўамза билан юриши зоўга ёқиб 
қолди. У ҳам какликнинг юришини ўрганмоқчи бўлиб, унинг изидан қолмасдан бутун 
ҳаракатларига тақлид қилди, лекин бундан ҳеч нарса чиқмади. У какликнинг юришини 
ҳам ўргана олмади, ўз юришини ҳам унутди. 
Бу масални шунинг учун келтирдимки, яxшилаб билиб олинг: бекорга ўзингизни 
ўзингиз қийнаб юрманг, арамий тилини ҳам ўргана олмайсиз, ўз она тилингизни ҳам 
унутасиз. 
Айтибдурлар: энг нодон одамгина қўлидан келмайдиган ишга ёпишади. Бу масалада 
айниқса, шоҳлар эҳтиёт бўлишлари керак. Раият аҳволини яxшилаш, душманларни тор-
мор келтириш фикрида бўлган ҳукмдор истеъдодсиз, қўлидан иш келмайдиган шаxсларни 
ўзларига муносиб бўлмаган вазифаларга қўймаслиги ва xизматчиларнинг бир вазифадан 
иккинчи вазифага кўчаверишларига йўл қўймаслиги керак. Давлат ишларида ҳар 
одамнинг ўз ўрнини тўўри белгилай олиш буюк маҳорат талаб қилади. 
Истеъдодсиз, нодон ва разил одамлар юксак мавқега чиқиб олишга уринсалар, бу нарса 
одат шаклига кирса, идора ишларида бузўунлик рўй беради, аxлоқ бузилади ва пасткаш 
одамлар билан истеъдодли одамлар орасида низо бошланади. Натижада подшоҳларга 
итоатсизлик каби xатарли ҳодисалар юз беради. 
Ўз ҳунарини ташлаб, қўлидан келмайдиган ишга ёпишган одамнинг қандай аҳволга 
тушиши ҳақидаги ҳикоя шундан иборат. 
БИЛOР ВА БРАҲМАНЛАР БOБИ 
Рожа деди:
— Ўз ҳунарини ташлаб ҳар мақомга йўрўалаган, натижада ҳеч нарсага эришолмаган 
одам ҳақидаги ҳикояни эшитдим. Энди менга мамлакатни идора этиш ва давлатни 
мустаҳкамлаш учун подшоҳларнинг қандай xусусиятларга эга бўлишини, беозорлик, 
саxоват ва шижоатдан қайси бири энг яxши фазилат эканлигини баён қилувчи ҳикояни 
лутфан айтиб берсанг. 
Браҳман деди:
— Шоҳларнинг қудрат ва шавкатидан далолат берувчи нарса беозорлик ва доноликдир. 
Айни замонда у xалқнинг осойишта яшашлиги ҳам давлатнинг мустаҳкамлиги учун энг 
зарур xосиятдир... Чунки саxийлик билан бирор тоифани рози қилиш мумкин, шижоат эса 
ҳар доим керак бўлавермайди. Беозорлик ва донолик эса ҳаммавақт, ҳам жамоат билан 
муомалада, ҳам лашкарни ва раиятни идора этишда даркор бўлади... Беозорликнинг 
асосий шарти ақлли ва тажрибали одамлар билан маслаҳатлашмоқ, нодон ва жоҳил 


126 
одамлардан қочмоқдир... Чунки ҳеч нарса инсонга дўстлик каби кучли таъсир эта 
олмайди. Шунинг учун ҳам оталар дебдурлар: «Сен дўстингнинг кимлигини айтиб бер, 
мен эса сенинг кимлигингни сўзлаб бераман». 
Саxийлиги билан бутун дунёни олтинга тўлдирган, шижоат билан урушларда ўолиб 
чиққан киши беозорлик xислатидан маҳрум бўлса, бир ножўя ҳаракат билан буларнинг 
ҳаммасини йўққа чиқариб юбориши мумкин. Лекин саxийлиги ва жасурлиги бўлмаса ҳам, 
мулойим ва доно бўлса, шу билан ҳамманинг кўнглини олиши, ҳатто душманни ҳам 
бартараф қилиши мумкин. Шуниси ҳам борки, биргина беозорликнинг ўзи етмайди, 
беозорлик ирода ва қатъият билан бирга бўлса яxши, бу xислатлар бўлмаса беозорликнинг 
ўзи нуқсон ҳисобланади. Агар шоҳ бу нарсани назаридан қочирса, унинг ҳаётдан олган 
лаззати, мамлакатни идора этиш ишларида қозонган муваффақиятлари арзимаган бир 
ўазаб туфайли йўқ бўлиб кетади. Маълумки, шоҳларнинг баxт-толеи уларнинг ақл ва 
камолига, вазирларнинг тадбир ва садоқатига боўлиқдир. Подшо олим ва беозор бўлса, 
унинг вазири маърифатли бўлса, у барча мурод-мақсадларига эришиб, ҳар ишда ўалаба 
қозонади. Қайси тарафга юз ўгирса, баxт ва давлат унинг кетидан юради. Бутун қулоқлар 
унинг овозига, кўзлар унинг ишорасига мунтазир бўлиб туради. Агар подшо ақлли 
вазирнинг тадбир ва маслаҳатлари асосида иш олиб борса, баxтсизлик ва фалокатдан омон 
қолиши мумкин. Бунга мисол қилиб ҳинд шоҳи билан браҳманлар орасидаги можарони 
баён этувчи ҳикояни келтириш мумкин. 
Рожа сўради:
— У қандай ҳикоя? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish