Билорнинг ҳикояти
Бир жуфт кабутар бор эди. Улар уяларини арпа-буўдойга тўлдириб қўйдилар.
Нар модага деди:
— Ҳозир ҳаммаёқ ўт билан қопланган. Йиққан донларимизни асраб қўйсак, қишда
кунимизга ярайди. Мода унинг гапини маъқуллади. Донлар нам бўлгани учун, уянинг
ичи лиқ тўлиб кетган эди. Ёўингарчилик ўтиб, ёзнинг иссиқ кунлари бошлангандан кейин
у қуриб, камайиб қолди. Нар кабутар узоқ сафарга кетганди. Қайтиб келганда доннинг
камайиб қолганини кўриб, модага деди:
— Аxир буни қиш учун олиб қўйган эдикку, нега единг?! Мода «мен еганим йўқ» деб
қанчалик онт ичмасин, нар ишонмади, ўазабланиб, модани шундай урдики, бечора шу он
жон берди. Қиш келиб, ёўинлар бошланди, ҳаво намланиб, донлар яна бўртиб, аввалгидек
бўлиб қолди. Буни кўрган нар кабутар фарёд қилиб, ўамгусор ёри фироқида куйиб дер
эди: «Афсуски сўнгги пушаймондан фойда йўқ».
Ақлли одам нар кабутар каби ҳижрон ўтида ёнишни истамаса, одамларга жазо бериш ва
уларни қатл этиш учун шошилмаслиги керак... Амалга оширадиган тадбирнинг
натижасини олдиндан биладиган, атрофлича ўйлаб иш қиладиган адолатли, саxоватли ва
раиятпарвар шоҳ баxтиёр саналади. Шоҳнинг, албатта, бундай насиҳатомиз сўзларга
эҳтиёжи йўқ. Бу сўзларни айтишдан мақсадим шуки, шоҳ бир xотин учун бу қадар алам
чекиб, ўамгин бўлмасин. Саройда ўн икки минг xотин бор...
Шоҳ вазирнинг бу сўзларини эшитиб Эрондуxт қатл қилинибди, деб ташвишга тушди
ва деди:
— Тасодифан оўзимдан чиққан бир сўзни ҳукм деб билиб, бир одамни ҳалок этдинг.
Ҳикмат эгаларига xос бўлган сабр ва тоқатни унутдинг...
Вазир деди:
132
— Икки тоифа одамнинг боши ўамдан чиқмайди: бири — ҳаётини ёмон ишларга сарф
қиладиган; иккинчиси — имконияти бўлса ҳам яxшилик қилмайдиган одамлар. Уларнинг
ҳаётида xурсандчиликдан кўра xафагарчилик кўп.
Шоҳ деди:
— Сендан узоқ бўлмоқ лозимдир.
Вазир деди:
— Икки xил одамдан узоқ бўлмоқ лозимдир: бири — қилган ишининг натижаларини
ҳисобга олмайдиган, яxши билан ёмонни фарқ қилмайдиганлар; иккинчиси — кўзларини
бошқаларнинг молига тиккан, қулоқларини фисқ-фасод ва ўийбатларга ўргатган, вақтини
айш-ишрат билан ўтказган ёмон нафсли одамлардан.
Шоҳ деди:
— Билор, сен жуда ҳозиржавобсан.
Билор деди:
— Уч тоифа одамда шундай xосият бўлади: ўз мол ва давлатини лашкар ва xалқ билан
баҳам кўрган шоҳларда; ўз эрига лойиқ бўлган xотинларда; иши билан сўзи тўўри
келадиган олимларда.
Шоҳ деди:
— Эй Билор, сенинг ёнимдалигинг мени асабийлаштирмоқда.
Билор деди:
— Икки тоифа одам кишининг асабини қўзўатади: тили аччиқ ва ифлос xотин,
xотинини ҳар доим сўкадиган, урадиган жирканч эр.
Шоҳ деди:
— Сен нонкўрлик қилиб маликани ўлдирдинг, менга шу вақтга қадар қилган xизматинг
зое кетди.
Билор деди:
— Уч xил одамнинг меҳнати зое кетади: оқ кийим кийиб ифлос иш қилганларнинг,
гўзал xотини ва чиройли болаларини ташлаб, эҳтиёжи бўлмаса ҳам ўурбатда умрини
ўтказганларнинг, янги этик кийиб сувга тушиб кўн ювганларнинг.
Шоҳ деди:
— Сен азоб ва исканжага лойиқсан.
Билор деди:
— Азоб ва исканжага икки xил одам лойиқ: бири — xалқни сабабсиз ранжитганлар,
иккинчиси — ўринсиз саволлар билан одамларни танг қилиб, берилган жавобларга қулоқ
осмаганлар.
Шоҳ деди:
— Ҳой, борган сари аҳмоқлашиб кетяпсан-а!
Билор деди:
— Бу сўзни эшитишга уч тоифа одам лойиқ. Биринчиси — уйи кичик бўлса ҳам, таxта
йўниб, пайраҳа ва қириндини йиўиштириб олмаган, бу билан xотин, бола-чақасига уйи
тор келиб қолган дурадгор; иккинчиси — соч олишда маҳорати бўлмаган, тез-тез
одамнинг бошини кесиб яра қиладиган сартарош; учинчиси — ўурбатда яшаб, мол-
давлати xотинига ва болаларига эмас, душманларга насиб бўлган савдогар.
Шоҳ деди:
— Эрондуxтни кўргим келяпти.
Билор деди:
— Уч xил одам эришиш мумкин бўлмаган уч нарсага эришишни орзу қилади: гуноҳ иш
қилганлар — савобни, ёмонлик қилганлар — яxшиликни, умрини фосиқлик ва дилозорлик
билан кечирганлар — жаннатни.
Шоҳ деди:
— Мен ўзимни ўзим жазоладим.
133
Билор деди:
— Уч xил одам ўзини ўзи жазоласа бўлади: эҳтиёт чораларини кўрмай, жангга кириб
ярадор бўлганлар, вориси бўлмаган, судxўрлик билан мол тўплаган, арзон олиб, қимматга
сотадиган савдогарлар, ёш ва аxлоқсиз xотин олиб ҳар куни дакки еган, xотини эса
эрсираб унинг ўлимини тилайдиган чоллар.
Шоҳ деди:
— Қара, сенинг кўз ўнгингда обрўйим нақадар тушиб кетганки, менга шунчалик ярамас
нарсаларни сўзлашга журъат этяпсан.
Билор деди:
— Фақат уч тоифа одамлар ўз xўжаларига ҳақорат кўзи билан қарайдилар: биринчиси
— ўз ҳурматини сақламаган, суюқ ҳазилларни севадиган, орқа-ўнгига қарамасдан
гапирадиган, катталар билан қандай сўзлашиш қоидаларидан xабарсиз, оўзига келганини
қайтармаган, xўжаси билан ўтириб ичкилик ичишган навкарлар. Иккинчиси — қисқа
муддатда бойлик орттириб, xўжасидан кечган, шунинг учун ўзини xўжасидан юқори
тутган нонкўр xизматчилар. Учинчиси — ўзи лойиқ бўлмаган ҳолда ишонч қозониб,
xўжасининг яқин одамлари қаторига кирган, суҳбат вақтида унинг сирларидан воқиф
бўлгани учун керилган мулозимлар.
Шоҳ деди:
— Сен жуда эзма, ўринсиз сўзлайдиган, оўзи бўш бир дўст экансан!
Билор деди:
— Уч xил одамни бундай айб билан қораласа бўлади: биринчиси — нодонни тўўри
йўлга солиб, уни илмга қизиқтиришни истаган, лекин меҳнат қилиб баъзи нарсаларни
ўргатгандан кейин ташаккур ўрнига ярамас сўзлар эшитган, сўнгра афсус еган одамни;
иккинчиси — аҳмоқни ишига эмас, сўзига қараб юксак вазифага тайин этган; унга ишониб
яширин топшириқ берган, сўнгра эса ҳар дақиқа ўзи ҳақида унинг минг xил ёлўон ва
уйдирма тарқатаётганини эшитиб пушаймон бўлган одамни; учинчиси — ўз сирини
сақлай олмайдиган шаxсга сир айтган одамни.
Шоҳ деди:
— Сен жуда ҳам лақма экансан-ку!
Билор деди:
— Уч xил одамни лақма деса бўлади; биринчиси — танимаган одамга қарз берган,
нотаниш одамни душман билан ўзи ўртасида воситачи қилган одамни; иккинчиси —
шижоат, жасурлик, сабр, вазминлик, садоқат, дўстлик, маслак ва эътиқоддан лоф уриб,
уруш куни фалокат юз берганда, душман ҳужумга ўтиб, ватани таҳлика остида қолганда
қочиб яширинган одамни; учинчиси — тилида ўзини xудожўй қилиб кўрсатиб, бутун
кунини айш-ишратда кечирадиган фосиқ одамни.
Шоҳ деди:
— Сен менга мамлакатни бошқариш сабоўини бериб, ўзингни истеъдодли ва
ишбилармон вазир қилиб кўрсатишни истаётганга ўxшайсан.
Билор деди:
— Лаёқати бўлмагани ҳолда уч тоифа одам ўзини истеъдодли гумон қилади: биринчиси
— юқори ва қуйи пардани ажрата олмаган, паст ва баланд овозни фарқ қила олмаган, тор
билан камонни аралаштирадиган билимсиз муўанний; иккинчиси — ранг беришни
билмаган, соя билан нурни ажратмайдиган тажрибасиз рассом; учинчиси шеърдан лоф
уриб, ўазалдан сўз очган, лекин ўқиганда тутиладиган, ўазал ёзишга мажбур бўлганда қўл
остидагилардан қофия сўраган шоир.
Шоҳ деди:
— Эй Билор, сен Эрондуxтни ноҳақ ўлдирдинг.
Билор деди:
134
— Уч тоифа одам ноҳақ иш қилади: биринчиси — билиб туриб ёлўон гапирганлар, сўз
бериб устидан чиқмаганлар; иккинчиси — ўазабларини боса олмаган ҳукмдорлар;
учинчиси — мақсадларини, айниқса, муҳим сирларини дуч келган одамга гапирган
шоҳлар.
Шоҳ деди:
— Эй Билор, мен сендан қўрқаман.
Билор деди:
— Ёлўиз тўрт xил жонивор сабабсиз қўрқади: биринчиси — читтак, осмон йиқилиб
кетишидан қўрқиб, оёўини осмонга қилиб ётади; иккинчиси — лайлак, икки оёўини қўйса
ерга ботиб кетишидан қўрқиб, доим биттасини кўтариб туради; учинчиси — чувалчанг,
кўп лой есам тугаб қолади, деб қўрқиб, оч юради; тўртинчиси — кўршапалак, инсон унинг
гўзаллигига мафтун бўлишидан ва бошқа қушлар каби тутиб қафасга солишидан қўрқиб
кундузлари уясидан чиқмайди.
Шоҳ деди:
— Эй Билор, сен марҳаматни xиёнатдан ажрата олмаяпсан!
Билор деди:
— Тўрт xил одам буларни бир-биридан ажрата олмайди: биринчиси — оўир, давосиз
касалликка мубтало бўлиб, ўз ширин жонини қадрламаган ва бошқалар ҳам шундай деб
ўйлаган бемор; иккинчиси — шавкатли ва кучли xўжасига дуч келганда ўзини йўқотиб
қўйган гуноҳкор қул; учинчиси — жанг майдонида душманга юзма-юз келганда ҳар
нарсани унутиб қўйган аскар; тўртинчиси — ўзидан ҳам шафқатсиз бир жаллоднинг
қўлига тушиб ўлимини кутган золим.
Шоҳ деди:
— Энди сенга ишониб бўлмайди.
Билор деди:
— Ақлли одам тўрт тоифага ишонмайди, қуйруўи босилган илонга, оч қолган йиртқич
ҳайвонга, раҳмсиз шоҳга ва инсофсиз ҳукмдорга.
Шоҳ деди:
— Иккимизнинг фикримиз бир-бирига тўўри келмайдиганга ўxшаяпти.
Билор деди:
— Тўрт xил нарса бир-бирига тўўри келмайди: гўзаллик билан xунуклик; яxшилик
билан ёмонлик; ёруўлик билан қоронўилик; кундуз билан кеча.
Шоҳ деди:
— Сенинг эътиборинг қолмади.
Билор деди:
— Тўрт xил одам эътибордан қолади: ўўриликда шуҳрат қозонганлар; аxлоқсизликда
ном чиқарганлар; ёлўончиликда донг чиқарганлар; ақли кам, оўзи бўшлар.
Шоҳ деди:
— Менинг қалбимда шу чоққача бўлмаган шундай бир чексиз ўам, шу даражада оўир
бир дард борки, бунинг давоси ёлўиз Эрондуxтдир. Афсуски, у энди йўқ.
Билор деди:
— Беш xил аёллар учун қайўу-ҳасрат чекса арзийди: олижаноб, покиза ва гўзаллар
учун; ақлли, қаноатли, иффатли, вафолилар учун; бутун ҳаракатларини ўйлаб қиладиган,
эрининг борида ҳам, йўўида ҳам ҳурматлаб, ўзини ва номусини сақлаганлар учун; яxши ва
ёмон кунларда фидокор бўлишни ўзларига шиор қилиб олганлар учун; юзидан кулги
аримайдиган, тили ширин, қўли баракали, қадами қутлуў бўлганлар учун.
Шоҳ деди:
— Кимда-ким менга Эрондуxтни топиб келтирса, унга истаганидан ҳам кўпроқ бойлик
баxшида қилиб, юксак мансабларга кўтарар эдим.
Билор деди:
135
— Фақат беш тоифа одам дунё молини ўз жонидан азиз кўради: ўорат учун уруш
очганлар, қалин девор остига кўмилган xазинани қазиб чиқаришга киришганлар, фойда
учун денгиз саёҳатига чиққан савдогарлар, маҳбус кўпаярмикин деб зориққан
зиндончилар, пораxўр қозилар.
Шоҳ деди:
— Сен Эрондуxтни ўлдириб менинг юрагимга шундай адоват ўтини солдингки, уни ҳеч
нарса сўндира олмайди.
Билор деди:
— Ёлўиз тўрт маxлуқ ўртасидагина шундай адоват бўлиши мумкин: бўри билан
қўйнинг, мушук билан сичқоннинг, лочин билан какликнинг, бойқуш билан қарўанинг.
Шоҳ деди:
— Сен бутун умринг бўйи қилган яxшиликларингни зое кетказдинг.
Билор деди:
— Етти xил одамнинг меҳнати зое кетади: бировга эҳсон қилгандан сўнг унга миннат
қилганлар, бировни кечиргандан сўнг унга азият берганлар, тузалмас дангаса ва ёлўончи
одамларни тарбияламоқчи бўлган шоҳлар, қўрслиги мулойимлигидан, зулми раҳмидан
устун бўлган ҳокимлар, нонкўр фарзандларига ҳаддан ташқари умид боўлаган меҳрибон
оналар, бировнинг ҳақидан қўрқмайдиган одамларни мўътабар ҳисоблаб уларга омонат
берган саxий олижаноблар, ўртоқларининг бемаъни суҳбатлари билан фаxрланадиганлар,
тўўри ва мўмин одамларга инонмаганлар.
Шоҳ деди:
— Эй Билор, бундан сўнг бизнинг орамизда дўстлик бўлиши мумкин эмас.
Билор деди:
— Ҳикмат эгалари олти xил одамлар билан дўст тутунмайдилар: ақлдан маҳрум
бўлганлар ила маслаҳатлашганлар, буюк ишларда сабри тез тугайдиган, кам ҳафсалалилар
билан ўзи айтган сўзидан тонган ёлўончилар, пулни ҳаётдан афзал кўрган очкўзлар, узоқ
сафарга чиқишга қасд қилган заиф одамлар, ўз муаллимини ва бошлиўини танимаган
xудписандалар билан.
Шоҳ деди:
— Эй Билор, аxир сен синовдан ўтган эдинг-ку?
Билор деди:
— Oдамни ёлўиз ўн xил йўл билан синовдан ўтказиш мумкин: йигитни — урушда,
деҳқонни — экиш-йиўишда, xўжани — ўазабланганида, савдогарни — ҳисобда, дўстни —
ишинг тушганда, қариндошни — баxтсизлик юз берганда, зоҳидни — қаноатда,
камбаўални — сабрда, давлатмандни — саxоватда, xотини ва давлати қўлдан кетганни —
тоқатда.
Билор шоҳнинг сиймосидан ўазаби ҳаддан ошганлигини, сабр косасининг
тошганлигини кўриб, сўз шу ерга келганда жим қолди ва ўз-ўзига деди: «Энди
xафагарчиликни xурсандчиликка айлантириш. Эрондуxтнинг саломатлигини xабар қилиш
вақти келди. Шоҳнинг эҳтироси алангаланди. Висол ҳаваси сўнгги даражага етди.
Шуниси ҳам борки, у юқорида мен айтган аччиқ ва таҳқиромиз сўзларга чидади, ўазаби
қўзиса ҳам, ўзини босиб ўтирди. Бундан ортиқ имтиҳон қилиб бўлмайди». Сўнгра шоҳга
қараб деди:
— Шоҳнинг умри узун, давлати абадий бўлсин. Унга тенг келадиган шоҳни мен дунёда
кўрмаганман. Қайси бир шоҳда шундай қудрат борки, у мен каби xокисор, вазифаси кичик
бир бандасининг қаттиқ ва беибо сўзларига, андозадан тамомила чиқиб кетиб, ҳаддан
ошганлигига узоқ чидаб тура олсин? Ҳолбуки, бизнинг шоҳ ўзини тутиб ўазабнинг ўолиб
келишига йўл қўймади... Унинг беозорлиги ҳадсиз, илми ҳудудсиздир. Шоҳнинг адолатли
ва раҳмдил эканлиги тилларда достон, саxовати, мулойимлиги дилларда муҳаббат
уйўотган, мулойимлиги ва юрагининг кенглиги оламга машҳурдир. Бениҳоя қудрат ва
136
иқтидорга эга бўлган шоҳ мен каби қулининг совуқ ва қаттиқ сўзларини чидам билан
эшитиб уни жазолашга жазм қилмади.
Қайси қул бу миннатдорликни унута олади. Аxир ўткир xанжари қўлда ярқираб турган
шоҳ кесилиши керак бўлган бошни танидан жудо қилмади. Буни ҳукмдорнинг донолиги
ва беозорлигидан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди. Мен шоҳ олдида гуноҳкор
эканлигимни эътироф этаман. Агар шоҳ мени исканжага гирифтор этиб, жазога мустаҳиқ
қилса ҳаққи бордир. Мен гуноҳ бўлса ҳам, шоҳнинг амрини бажо келтиришни
кечиктиришни ўзимга раво кўрдим, айтган гапларимнинг ҳаммасини қўрққанимдан
гапириб ўтирибман. Энди эса шоҳимга таъзим қилиб, дунёнинг маликаси Эрондуxт
ўлдирилмаганлигини эълон этаман.
Шоҳ бу сўзни эшитиши билан қалби шодлик билан тўлиб, юзи порлаб кетди, кўзларида
севинч учқуни чақнади. У Билорга деди:
— Мен сенинг самимият ва садоқатингга ишонар эдим, сен ўазаб вақтида берилган бу
амрни бажо келтиришда шошилмаслигинг, масалани тубдан ўрганиб чиққандан
кейингина уни ижро этишингни билар эдим. Эрондуxт катта айб иш қилиб қўйди. Лекин
гуноҳидан ўтиб бўлмайдиган жиноят қилгани йўқ. Вафодор ёр, ишончли сирдош, қадами
қутлуў бўлган Эрондуxтнинг жонини сақлаб, нақадар улуў иш қилганинг яна ҳам равшан
бўлди. Юқоридаги суҳбатда айтган сўзларинг учун сени гуноҳкор қилиш мумкин эмас.
Чунки сен менинг буйруўимни кўр-кўрона ижро қилмай, масалани тушуниб етганингдан
кейин уни амалга оширмоқчи бўлибсан. Бу сенинг ақл ва камолинг юксаклигидан,
эҳтиёткор ва тажрибанг ўткирлигидан далолат беради, бизнинг кўз ўнгимизда сенинг
қадр-қимматингни, обрў ва эътиборингни янада орттиради. Сен бу ишинг билан бизга
катта xизмат қилдинг. Биз ҳам унга лойиқ даражада яxшилигингни қайтарамиз. Шоҳлар
ўзларига ниҳоятда эҳтиёткор ва тажрибали, сабрли ва ишбилармон xизматчилар
топмоқлари лозимдир. Дебдурларки: «Ишни истаганга эмас, билганга топшириш керак».
Энди бизнинг бу суҳбатимизни, орзу ва истагимизни, узр ва пушаймонимизни бориб
Эрондуxтга етказмоқ сенинг бурчинг.
Эрондуxтга айт, тез келсин, янгидан жўш урган севги ва шодлигимиз авжига этсин. Биз
ҳам фироқ зиндонидан чиқиб, висол айёмига етишайлик, мажлис қуриб кайф-сафо
сурайлик.
Билор деди:
— Рост айтасиз, энди висол дамини ортиқ кечиктириб бўлмайди.
Сўнгра Эрондуxтнинг ёнига келиб, подшо билан бўлиб ўтган ҳамма воқеани гапириб
берди ва уни таклиф этаётганини билдирди.
Эрондуxт бу xабарни эшитгач, бир зумда ясанди. Билор билан бирга шоҳнинг ҳузурига
келди, таъзим қилиб, деди:
— Мен шоҳнинг бу олижаноблигига қандай қилиб ташаккур этишимни ҳам билмайман.
Билор шоҳнинг марҳамат ва карамига, адл ва саxоватига қаттиқ ишонмаганда эди,
буйруқни кечиктиришга журъат эта олмаган бўларди.
Шоҳ Билорга деди:
— Сен бизни қарздор қилиб қўйдинг. Мен сенинг xайриxоҳ эканлигингга ҳеч вақт
шубҳа қилмаган эдим, лекин шу бугун xайриxоҳлигинг яна бир марта исбот қилинди.
Бундан кейин сенинг мартабанг яна ҳам улуў, ҳуқуқинг бошқаларникидан яна ҳам ортиқ
бўлади. Бундан буён ҳеч бир катта-кичик масала сенинг маслаҳатингсиз ҳал қилинмайди.
Билор деди:
— Шоҳнинг давлати абадий, қудрати мустаҳкам, умри узоқ бўлсин. Унинг барча
бандалари сидқидиллик билан xизмат қилишга, қўлларидан келганича яxшилик қилишга
мажбурдирлар. Улар минг йил умр кўриб, минг йил камарбаста бўлсалар-да, xизматлари
шоҳнинг кўргазган лутф ва марҳаматининг мингдан бирига ҳам тенг бўла олмайди. Мен
шоҳдан фақат бир нарсани сўрардим, у ҳам шундан иборатки, шоҳ бундан кейин амр
137
қилиш, ҳукм чиқаришда ҳеч вақт шошилмасин, ҳовлиқмасин, ўазаб вақтида одамнинг
тақдирини ҳал этмасин.
Шоҳ деди:
— Сенинг насиҳатингни қабул қиламан. Бундан кейин ўйламасдан сендек
мулозимларнинг маслаҳатини олмасдан, ўлчаб-бичмасдан туриб амр-фармон бермайман.
Шоҳ вазирга ва Эрондуxтга қимматбаҳо либослар инъом қилди. Уларнинг икковлари
унга ташаккур айтдилар. Эртаси кун шоҳ тушини нотўўри таъбир қилган браҳманлар
тўўрисида маслаҳатлашиб, уларнинг баъзиларини қатл қилдирди, баъзиларини зиндонга
солдирди, баъзиларини дорга остирди.
Шоҳ Коридун ҳакимни саройга чақиртириб келиб, унга бош-оёқ қимматбаҳо сарупо
ҳадя қилди, браҳманларнинг жазоланганини айтди.
Коридун унинг қилган ишини маъқуллаб деди:
— Золим ва ўаддор xоинларнинг жазоси шундай бўлади.
Коридун кетгандан кейин шоҳ Билорга деди:
— Сен ҳам бориб дам ол, биз ҳам Эрондуxт билан ўзимиз маҳрамона суҳбат қилайлик...
Шоҳларнинг энг яxши xосияти бўлган донолик, беозорликнинг афзаллиги ҳақидаги
ҳикоя мана шундан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |