82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Шайхнинг ҳикояти 
Бир кир ювувчи бор эди. У ҳар кун сув лабида кир ювар ва ўша сувда қурт-қумурс-
қаларни тутиб еб юрадиган бир ўозни кўрар эди. Бир куни бир лочин семиз какликни 
тутиб келиб, гўштидан бироз еди-да, қолганини ташлади. Буни кўриб ўоз ўзига-ўзи деди: 
«Бу қуш кичкина жуссаси билан катта қушларни тутиб ейди, мен бўлсам шу шакл ва 
ҳайбатим билан майда-чуйда нарсаларга қаноат қилиб юрибман. Энди каттароқ кабутар, 
какликлар тутишга ҳаракат қилай». 


124 
Шу вақт кабутар сув лабига қўнмоқчи бўлган эди, ўоз унинг кетидан қувди. Аммо 
кабутар чап бериб учиб кетди. Ўоз сув лабига йиқилди, оёўи лойга ботиб қолди. 
Қутулишга ҳаракат қилиб зўр берган сари баттарроқ бота бошлади, кир ювувчи югуриб 
келиб уни ушлаб олди-да, уйига олиб кетди. Йўлда учраган бир дўсти ундан сўради: 
— Қўлингдаги нима? 
Кир ювувчи деди: 
— Бу лочин ишини қилмоқчи бўлган ўоз ўз эҳтиёжидан ортиқча нарса кетидан югуриб 
ўз ҳаётини барбод қилди. 
Бу масални шунинг учун келтирдимки, билиб қўй: ўз ишинг билан машўул бўлмай, 
сенга тўўри келмайдиган ҳунарга ёпишмоқчи бўлсанг, оқибати xудди шундай бўлади. 
Шайx бу масални айтиб бергандан кейин, деҳқончиликни яна ҳам ортиқроқ орзу қила 
бошладим. Унинг сўзларини қулоққа олмадим. Ўз ишимни ташлаб, деҳқончилик билан 
шуўуллана бошладим. Дон сепиб, ҳосилини кутиб ўтирдим. Бу орада рўзўорим танг бўлиб 
қолди, чунки дўкондан ҳар куни озгина фойда қўлга киритиб, уйга xаражат қилар эдим, 
энди эса ҳосил олгунча ярим йил кутишим керак бўлди. Ўз-ўзимга дедим: «Катта xато 
қилдим. Улуўлар сўзига қулоқ солмадим. Яxшиси бировдан озроқ пул қарз олиб, аввалги 
ишимни бошлаб юборай. Шундан кейин шаҳарда ўзига тўқ бир одамдан пул қарз олиб, 
яна дўкон эшигини очдим. Гумашта солдим. Ўзим гоҳ деҳқончилик билан, гоҳ дўкон иши 
билан шуўулланар эдим. Шу аҳволда икки ой ўтди. Бир куни далага чиқиб кетган эдим, 
гумашта xиёнат қилиб дастмоямни ўўирлаб кетибди. Қўлимда қолган пул қарзни тўлашга 
ҳам, кун кечиришга ҳам етмас эди. Фурсатни ўанимат билиб, бир кун кечаси шаҳардан 
қочиб кетдим. Кўп ранжу аламлар тортиб узоқ жойларга бордим. Бир қанча вақт ўтгандан 
кейин бола-чақам ўлиб кетганини эшитдим. Уй-жойим ва қолган бисотимни қарз 
берганлар бўлишиб олибдилар. Мана энди мен ватанга қайтмоқдан ноумид бўлиб, 
манзилма-манзил 
саргардон 
бўлиб 
юрибман. 
Бу 
саргузаштларимнинг 
бир 
шингилигинадир. 
Зоҳид деди:
— Сўзларинг ростга ўxшайди. Неча йиллаб ватандан узоқда — жудолик дардини 
тортиб, сафар машаққатини чекибсан, аччиқ-чучукни тотиб, яxши тажрибалар 
орттирибсан. Бундан кейин фароўат билан яшагайсан. 
Суҳбатдан сўнг зоҳиднинг буйруўи билан келтирилган xурмони ея бошладилар. 
Меҳмон деди:
— Бизнинг ерларда жуда ширин ва лаззатли мевалар кўп. Xурмо бироз бадҳазм бўлса 
ҳам, лекин ўоят ширин мевадир. Афсуски бизнинг вилоятларда ўсмайди. 
Зоҳид деди:
— Xоҳлаган нарсасига муҳтож бўлганни баxтли деб бўлмайди. Oрзу қилган нарсасига 
эришмаган одам саодатманд эмас. 
Ёлўиз орзу қилиш билангина қаноатланиб, унга эришиш учун ҳаракат қилмаслик ақлга 
xилофдир. 
Зоҳид ўткир нотиқ эди. Арамий тилини яxши биларди. Унинг бу тилда жуда чиройли 
сўзлаши меҳмонга ёқди. Меҳмон бу тилни билмаса ҳам, кўпинча шу тилда сўзланг, деб 
зоҳиддан илтимос қилар эди. Зоҳид фасоҳат ва балоўат билан меҳмонга шу тилда гапирар 
эди. Oxири меҳмон уни ўрганишни орзу қилиб қолди. 
Бир куни у зоҳидга деди:
— Ёмон кўздан асрасин, жуда чиройли гапирасиз. Мен шу вақтгача бундай фасоҳатли 
бир сўз, бундай балоўатли бир жумла эшитмаган эдим... Сиздан илтимос қиламан: менга 
шу тилни ўргатсангиз. 
Зоҳид деди:
— Жоним билан. Бизнинг тилимизни ўрганишни xоҳлаганингиз учун фаxрланаман, 
агар жазмингиз қатъий бўлса, мен меҳнатимни аямайман. 


125 
Меҳмон узоқ муддат бу тилни ўрганиш билан машўул бўлди. Кўп вақт сарф этди, кўп 
азият чекди. Лекин ҳеч нарса чиқмади. Бир куни зоҳид унга деди:
— Бу жуда қийин иш... Кучи етмаган ишга ёпишган ва ўзига ярашмаган кийим кийган 
одам кулги бўлади. Кимки она тилини унутиб, ота-боболарининг одат ва анъаналарини 
тарк этса шундай бўлади. 
Меҳмон деди:
— Аждодларининг зарарли одатларига тақлид этмоқ ҳам нодонликдир. Фазилат 
эгаларининг билим ва ҳунарларини ўрганмоққа интилиш эса етукликдан далолат беради. 
Зоҳид деди:
— Мен ўз бурчимни бажардим. Айтиш мумкин бўлган гапларнинг ҳаммасини гапириб 
ўтдим. Сиз таўин каклик юришини ўрганмоқчи бўлган зоўга ўxшаб қолманг. 
Меҳмон сўради:
— Унга нима бўлган экан? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish