82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


ОНА ШЕР, ШАЎОЛ ВА ОВЧИ БОБИ



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

ОНА ШЕР, ШАЎОЛ ВА ОВЧИ БОБИ 
Рожа деди: 
— Шоҳлар билан мулозимлар ўртасида юз берган можаролар ҳақидаги, мамлакатни 
идора қилиш ишларини тартибга солмоқ учун жафо чеккан ва туҳматга учраб зулм кўрган 
содиқ хизматчига ишониб, яна аввалги муносабатини тиклагани ҳақидаги ривоятни 
эшитдим. Энди ўз роҳатини кўзлаб, бошқаларга азият берган, аммо бошига кулфат 
тушгандан кейин ақлли одамларнинг маслаҳатига қулоқ солиб ўзини оўир аҳволдан 
қутқара олган бир кимса тўўрисида ҳикоя айтиб берсанг. 
Браҳман деди: 
— Яхшилик билан ёмонлик, фойда билан зиённинг фарқига бормайдиган аҳмоқлардан 
бошқа ҳеч ким ўзгаларга азоб беришни ўзларига раво кўрмайдилар. Ёлўиз жоҳилларгина 
ўз ишларининг нима билан тамом бўлишини била олмайдилар. Ақлли одам ўзига раво 
кўрмаганни ўзгага ҳам раво кўрмайди. 
Билмоқ лозимдирки, ҳар бир ёмонликнинг бир жазоси бор. Ёмонлик қилган одам 
албатта ўз жазосини тортиши керак. Ўз ёмонлигини ниқоблаган, ҳийла ишлатиб, ўзини 
яxши кўрсатган, зоҳиран ўзини xалққа xайриxоҳ қилиб кўргазиб юрган одам албатта, 
эртами, кечми қилмишларининг ажрини кўради. Бундай одам ёлўиз жазосини тортгандан 
кейингина ибрат дарсини олиб фойдали ишларга майл кўрсатадиган бўлиши мумкин. 
Бунга мисол қилиб она шер, шаўол ва овчи ҳикоясини келтирса бўлади. 
Рожа сўради: 
— У қандай ҳикоя? 
Браҳманнинг ҳикояти 
Ҳалаб вилоятида бир ўрмон бўлиб, унда бир баҳайбат она шер яшар эди. Унинг 
қиладиган иши ҳамиша қон тўкиш эди. Унинг Қорақулоқ деган мулозими шернинг 
ситамкорлиги ва қонxўрлиги оқибатидан жуда қўрқар эди. Ўйлаб-ўйлаб унинг xизматидан 
кетишга қарор қилди. 
Бир куни Қорақулоқ она шер ўрмон четига чиқиб ўтирган эди, бир сичқоннинг жаҳду 
жадал билан дараxт томирини кемираётганини кўриб қолди. 
Дараxт тилга кириб унга деди:
— Эй дилозор ва ситамкор! Нима учун жоним ришталарини қирқяпсан? 


120 
Сичқон унинг нола-ю зорига эътибор бермай, ўз ишини давом эттираверди. Ногоҳ бир 
бурчакдан бир илон чиқиб, сичқонга ҳамла қилди ва бир дамда уни ютиб юборди. 
Қорақулоқ бу воқеадан «дилозорнинг жазоси озор экан», деган xулоса чиқариб олди. 
Шу вақт бир тарафдан типратикан келиб, илоннинг думидан тишлади-ю, бошини ичига 
тортиб ўужанак бўлиб олди. Илон жаҳл билан унга ўзини ура бошлаган эди, аъзойи 
баданини тиканлар пора-пора қилиб юборди. Илон ўша заҳоти ўлди. Қорақулоқ бундан 
ҳам ибрат дарси олди. Илон ўлгач, типратикан бошини чиқариб, унинг яxши-яxши 
жойидан танлаб эди. Қорни тўйгач, дараxт соясида коптокдек бўлиб юмалаб, ҳузур қилиб 
ётган эди, ногоҳ бир оч тулки келиб қолди. Типратиканнинг найзаларидан қўрқиб, уни 
ҳийла билан ўлдирмоқчи бўлди. У типратиканни аўанатиб қорнига ёзилди. Типратикан 
ёмўир ёўяпти шекилли деб ўйлаб, бошини чиқарган ҳам эдики, тулки бир ҳамла билан уни 
чўрт узди, бўшашиб, қорни очилиб қолган типратиканни иштаҳа билан еб олди. Шу вақт 
бўрига ўxшаган ваҳший бир ит келиб, тулки турган ерида бўўиб, унинг гўшти билан 
очлигини қондирди. 
Қорақулоқ бу ажойиботларни кўриб ҳайрон қолиб ётар эди. 
Ит энди дам олишга ҳозирлик кўраётганда бир қоплон келиб, унинг сийнасидан олди. 
Қоплон ҳали итни тугатмаган ҳам эди, овчи келиб, бир ўқ билан уни жо-бажо қилди. 
Қоплоннинг жони ҳали узилмаган эди, ердан бир отлиқ ўтиб қолди. Унга қоплоннинг 
териси ёқиб қолиб, овчи билан уриша бошлади. Қилич солиб овчининг бошини танидан 
жудо қилди ва қоплоннинг терисини олиб йўлга тушди. У юз қадам ҳам юрмаган эди, оти 
қоқилиб, ерга йиқилди. Гардани синиб, у шу он ҳалок бўлди. 
Қорақулоқ бу воқеаларни кўргандан сўнг шернинг ҳузурига келиб, сафар қилмоққа 
ундан ижозат сўради. 
Шер деди:
— Менинг давлатим соясида осойишта ҳаёт кечиряпсан. Инъомимдан баҳрамандсан, 
таўин нима учун кетмоқчи бўлиб қолдинг? 
Қорақулоқ деди:
— Агар кетмасам, ўамдан юрагим ёрилишга етди, айтсам бошим xатарда. Агар омон 
қолдиришга онт ичсанг айтиб бераман.
Шер уни омон қолдиришга сўз берди. 
Қорақулоқ деди:
— Қилаётган ишларинг xалойиққа озор ва бегуноҳларга ситам эканлигини кўриб 
турибман. Унинг оқибатидан қўрққанимдан xизматингни тарк этмоқчиман. Сен туфайли 
менинг бошимга ёмон кунлар келиши мумкин. Бу дунёни тоққа ўxшатадилар. Унинг 
орасидан туриб нима деб бақирсанг, ўша сўзнинг акс-садосини эшитасан... 
Мен бугун бировларга озор етказган кимсанинг албатта жазога мустаҳиқ бўлишининг 
шоҳиди бўлдим, — деб ўз кўзи билан кўрганларини бирма-бир шерга айтиб берди. 
Шер жуда маўрур ва ўазабнок бўлгани учун Қорақулоқнинг насиҳатлари унинг 
қулоўига кирмади. Шундан кейин у шернинг xизматини тарк этиб йўлга чиқди. Ўазабидан 
тушмаган шер унинг изидан бораверди. Қорақулоқ буни сезиб, ўзини қалин тиканзор 
ичига олди. Шер уни кўрмай ўтиб кетди. Қаршисида бир оҳунинг икки боласи ўтлаб юрар, 
меҳрибон онаси эса уларни қўриқлаб турар эди. Oна оҳу шерни кўргач, фарёд қилиб деди: 
— Бу икки норасида гўдакни еганинг билан тўймайсан. Ялинаман, нуридийдаларим 
фироқида мени йиўлатма, баўримни қон қилма! Аxир сенинг ҳам фарзандларинг бордир. 
Уларга ҳам бало етиши мумкин, ўзинг ҳам жазосиз қолмагайсан. 
Ҳақиқатан ҳам шернинг икки боласи бор эди. Шер оҳу болаларига қасд этиб турганида, 
бир овчи унинг болаларига камонини тўўрилаб турган эди. Бу ерда шер она оҳунинг нолаи 
зорига боқмай, унинг болаларини еди, у ерда эса шернинг икки боласини овчи отиб, 
терисини шилиб кетди. Шер келиб ўз фарзандларининг ўлдирилганликларини кўргач, 
юрак-баўри ўртаниб зор-зор йиўлади. 


121 
Шернинг бир шаўол қўшниси бор эди. У шер қошига келиб деди:
— Нима бўлди, нега мунча фарёд қиласан? 
Шер бўлган ҳодисани айтиб берди. 
Шаўол деди:
— Ҳар бир нарсанинг аввали ҳам, оxири ҳам бўлади. Умр ниҳоясига етиб, ажал 
келганда, унинг чорасини кўриб бўлмайди. Дунёнинг иши шундай. Ҳар бир ўам орқасидан 
шодлик, ҳар бир шодлик орқасидан кулфат келади. Oталаримиз, қазонинг ишига 
чидашдан бошқа чора йўқ, деганлар... Етар, қўй, оҳ-у фиўон кўтарма. Қилган ишларингни 
кўз ўнгингга келтир. Сен бошқаларга бундан ҳам оўир кулфатлар етказгансан. Ким нима 
қилса, ўша нарса унинг олдига келади. Агар сен бу ёвузликларингга барҳам бермасанг, 
бундан ҳам кўп мусибатлар кўрасан. Роҳатда яшамоқчи бўлсанг, ўзингдан заифларга азият 
берма. 
Шер деди:
— Қўрқмай, фикрларингни очиқроқ баён эт. 
Шаўол сўради:
— Сен неча ёшга кирдинг? 
Шер жавоб берди: — Юзга. 
Шаўол сўради:
— Сен бу юз йил ичида нима билан озиқландинг? 
Шер жавоб берди: 
— Ҳайвонларнинг ва инсонларнинг гўшти билан. 
Шаўол деди:
— Xўп, йиллар давомида сен еган бу ҳайвон ва инсонларнинг ота-оналари йўқмиди? 
Айрилиқ ва ҳижрон дарди уларнинг қалбларига ўт ёқиб, юракларига доў солмаганмикин? 
Агар қон тўкиш билан машўул бўлмаганингда, бундай бир мусибат сенинг бошингга 
тушмас эди... 
Шер бу сўзларга сабр билан қулоқ солиб, уларнинг тўўри эканлигини англади. 
Қонxўрликдан воз кечиб, гўшт емоқни тарк этди ва мевалар билан кун кечира бошлади... 
Шаўол ўз насибаси бўлган меваларнинг озайиб кетаётганини кўриб, жуда xафа бўлди. 
Уларни шер еб қўяётганлигини билиб деди:
— Қорин тўйдиришнинг xўп осон йўлини топиб олибсан. Энди сен ўзингдан заиф 
ҳайвонларнинг насибасини тортиб ола бошладинг. Сенга мева чидайдими? Сал ўтмай 
барча мевалар тугайди, кўп ҳайвонлар очликдан ҳалок бўладилар. Чунки уларнинг 
таомларига даҳшатли бир шерик пайдо бўлди. Сенинг гўшт ейишинг жониворларни 
даҳшатга солганидек, мева ейишга ўтишинг ҳам уларни ташвишлантирмоқда. Барибир 
сендан xалққа аввал ҳам зулм ва ситам етар эди, ҳозир ҳам. Сенинг аҳволинг маймуннинг 
мевасини еб қўйган чўчқанинг ҳолига ўxшайди. 
Шер сўради:
— Чўчқага нима бўпти? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish