1-ШЎЬБА. МАМЛАКАТИМИЗДА СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ
АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАЪЛИМ-
ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ УЙҒУНЛАШТИРИШДА
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ ВА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ
ИНТЕГРАЦИЯСИ
Б. .Усмонов
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари
Олий таълим тизимидаги илм ва илмий тадқиқотлар - бу давлатнинг
инновацион ривожланиши
асосидир. Бунга қўшилмасликнинг иложи йўқ, мадомики у янги билимларнинг (ғояларнинг)
туғилиши, билимларнинг такрор ишланиши, билимларнинг технологияга айланиши ва маданиятнинг
ривожланишини таъминлайди.
Илмий тадқиқотларнинг ўкув жараёнига жорий қилиниши ўқитувчиларнинг зарурий касбий
даражасини қўллаб-қувватлаш, бўлажак мутахассисларнинг
малакасини ошириш ва касбий
компетенциясини шакллантириш учун муҳим бўлган шароитлардан бири саналади. Афсуски, шуни
таъкидлаш жоизки, xозирги кунда кўпгина олий таълим муассасаларда (ОТМ)илмий фаолият
маxсулининг сифат кўрсаткичи жиддий равишда пасайиб бормоқда. Бу
эса мамлакимизнинг илмий
фаолият соҳасида ўзининг етакчи ўрнини йўқотишига олиб келиши мумкин. Шунга қарамай ОТМда
илмий фаолиятнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратиш ва талабаларни илмий фаолиятга
тайёрлашга алоxида эътибор қаратишга ҳаракат қилинмоқда.
Европа давлатлари ўкув жараёнларининг баъзи бир афзалликларидан максимал (юқори) даражада
самарали фойдаланиш лозим, яъни булар сирасига: талабалар билимини назорат килиш шаклларини
(шу жумладан, мустақил тайёргарлик жараёнида олинган билимлар) ва ўқув машғулотларини олиб
бориш, талабалар билимини баҳолашни
кенгайтириш, ахборот технологияларини таълимга тадбиқ
этиш орқали ахборот очиқлигининг юқори даражасини киритиш мумкин. Қайд этиш жоизки,
таълимнинг уч босқичли тизимига ўтгандан сўнг гап асосан ушбу тизимда ўқув жараёнини ташкил
қилиш, таълим сифатини таъминлаш ва ОТМда илмий фаолиятга (илмга)
нисбатан катта эътибор
қаратиш xақида боради.
Шубxасиз, ўқув жараёнида таълимнинг илгари ҳаракатлантириш тамойили ва олий таълим
муассасаси битирувчиларнинг(битирувчи) амалий тайёргарлигини чуқурлаштириш
таъминланган
бўлиши зарурлигини таъкидлаш жоиздир. Битирувчи ўз кўникмаларини ривожлантириш,
малака ва
маxоратини ошириш, бўлажак касбининг ижтимоий моxияти ҳамда аҳамиятини англаш қобилиятини
ўз ичига олувчи умуммаданий ва касбий компетенцияга,
шунингдек, ўз касбий фаолиятини
бажаришга бўлган юқори қизиқишларга, педагогик ва ташкилий-бошқарув фаолиятига эга бўлиши
лозим.
ОТМ илмий фаолияти бир томондан битирувчида керакли компетенцияларнинг
шаклланишига
ёрдам берса, бошқа бир томондан эса – бозорнинг инновацион ривожланишини таъминлаш бўйича
бозор талабларига мос келади. У уч аспект (жиҳат) кўринишида намоён бўлади, синергетик таьсир
мамлакатнинг рақобатбардош иқтисодий ўсиш негизини яратади.
ОТМ илмий фаолият (илми)ининг
иқтисодий аспекти илмий-техник тараққиётнинг зарур шарт-
шароити, шунингдек, замонавий ишлаб чиқариш ва илғор технологияларнинг
ривожланишида,
инновацияларни жорий қилишда асосий замин бўлиб ҳисобланади, барча иктисодий соҳалар
фаолияти учун малакали кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: