Ижтимоий аспект - аҳолининг ижтимоий фаоллиги ва меҳнат бандлигини оширишга
кўмаклашади, жамиятда маданият ва таълим даражасининг умумий xолатига бевосита таъсир
кўрсатади, бу жамият учун муҳим кафолат ва мамлакатдаги ислоxотлар (туб ўзгаришлар) учун асос
бўлиб хизмат қилади.
5
Ш
ОТМда илмий фаолиятнинг (илмнинг) уйғун равишда ривожланиши ва таълимнинг замонавий
даражага ўтишини таъминлаш мақсадида ОТМнинг барча фаолиятини ташкиллаштириш тизимига
ва, авваламбор, талабалар билимини баҳолаш механизмига аҳамият беришимиз лозим.
Ривожланган мамлакатларда талабанинг академик мақоми таълим дастурини ўзлаштиришнинг
умумий вақти билан эмас, балки ушбу таълим босқичидаги синов бирликлари сони ва олинган ўртача
балл билан белгиланади. Ҳар бир талабанинг олган таълимини белгилаш сифатида фойдаланиладиган
синов бирликлари ва унинг академик мақомини олиши таълимни индивидуаллаштиришга,
машғулотларнинг ўкув гуруxи доирасида мажбурий боғлиқликда олиб борилишидан узоқлашишга,
илмий тафаккурни ривожлантиришга, талабанинг ОТМ илмий фаолияти ривожига кўшган xиссасини
ҳисобга олишга имкон беради.
Талабаларнинг илмий фаолиятга жалб килинишини фаоллаштиришда улар билимини
баҳолашнинг балл-рейтинг тизими (БРТ) афзаллиги қуйидагиларда намоён бўлади ( мисол
тариқасида):
1. Сифатли ўқув-тадқиқот фаоалиятида (кўрсаткичлар: талабанинг олинган ахборотни қайта
ишлаш малакаси; фактлар ва xодисаларни таҳлил қилиш; олинган натижаларни тўплаш; мавжуд
ахборотлардан хулоса чиқариш; чиқишларнинг, маъруза, ижодий топшириқ, илмий лойиҳа
тақдимотларининг ностандартлиги);
2. Сифатли ўқув фаолиятида (кўрсаткичлар: талабаларнинг ўқув машғулотларига мунтазам
қатнашиши; талабанинг ўқув машғулоти жараёнидаги фаоллиги; уй вазифаларини мунтазам
бажариши; жамоавий ишлаш кўникмаси; зиддиятли xолатлардан чиқиб кета олиши; талабанинг ўкув
фаолиятида юзага келган муаммоларни кўриш ва рационал ечимини топиш кўникмаси);
3. Ўкув фаолиятининг амалиййўналтирилганлиги (кўрсаткичлар: реал ҳаётда юзага келган
муаммоларни кўра билиш ва рационал ечимини топа олиш кўникмаси; билим ва кўникмаларни янги
амалий вазиятга ўтказа билиш қобилияти; талабанинг амалий фаолиятда хулоса чиқара олиш
малакаси; ўқув жараёнида олинган натижаларни амалий фаолиятда қўллаш, хўжалик шартномавий
ишлар);
4. Ахборот билан сифатли ишлашда (кўрсаткичлар: талабанинг ҳар хил ахборот манбааларини
топа олиш малакаси (китоблар, журналлар, Интернет нашрлари ва бошқалар); реферат тайёрлашда
фойдаланилган манбааларнинг хилма-хиллиги (курс иши, диплом иши ёки бошқа илмий ишлар);
талабанинг ўқув-услубий адабиёт билан ишлай олиш малакаси; маълумотлардан реферат,
конспектлар туза олиш, матндан муҳим ахборотларни топа олиш ва ажрата билиш малакаси);
5. Фаолиятдаги мустақилликда (кўрсаткичлар: талабанинг ўқув фаолиятидаги фаоллиги
(машғулотларда); ўрганилаётган мавзу бўйича ўқув дастурларида кўрсатилган ахборот манбаларидан
ташқари бошқа манбаларни мустақил қидириш; амалий машғулотларда ўз ташаббуси билан чиқиш);
6. Масъулиятлилик ва уюшганликда (кўрсаткичлар: ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнида ўз
фаолияти мақсадини билиш ва тушуниш; биргаликда ишлай олиш малакаси (турли соҳаларда, турли
вазиятларда); ўз ўзини бошқариш қобилияти).
ОТМ таълим олувчилар ўзлаштиришининг жорий назорати ва оралиқ аттестацияси дастурларини
уларнинг бўлажак фаолиятига максимал яқинлаштириш ҳамда тадқиқот ишларида қизиқишлар
пайдо бўлиши учун шарт-шароитлар яратган бўлиши керак. Бунинг учун аниқ фае ўқитувчиларидан
ташқари ташқи экспертлар сифатида иш берувчилар ҳам фаол равишда жалб қилинишлари лозим.
Юқорида баён қилинганларга мувофиқ давлат стандартлари талабларини ўзгартириш керак.
Ўқув курслари доирасида маxаллий ва хорижий компания, давлат ва жамоат ташкилотлари
вакиллари билан учрашувлар, эксперт ва мутахассисларнинг мастер-класслари ўтказиш кўзда
тутилган бўлиши керак. Бу ОТМ илмий фаолиятининг (илми) бизнес билан фаол ҳамкорлик қилиши,
хусусий-давлат шерикчилик (технологик платформалар) имкониятларидан кенгроқ фойдаланиши,
ўзларининг тайёрлаган изланишларини компаниянинг давлат корхоналари билан инновацион
ривожланиш дастурлари доирасида таклиф қилиши ва сотиши учун қулай шароитлар яратади,
хўжалик шартномавий ишлар битимини тузиш, реал иқтисоднинг замонавий шароитларига мос
илмий ишланмаларни бажаришни кўпайтиради.
Таълимнинг илмий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган уч босқичли тизими доирасида
талабалар билимини назорат қилишни ташкил этиш механизми қуйидаги босқичларни ўз ичига
олиши мумкин:
1. Ўқув-услубий бошқарма (ЎУБ) таълим йўналиши гуруxлари учун умумий схемани, факультет
ва кафедралар эса ҳар бир илмий фаолият бўйича БРТ тўғрисидаги низом ва аниқ схемалар ишлаб
чиқади. Ўқув жараёни интеллектуал (ақлий) имкониятни юзага келтириш ва кўтариш учун зарур.
6
2. Ҳар бир талаба мустақил ёки маслаxатчи (тьютор) ёрдамида таълим жараёни давомида
белгиланган баҳони (50дан кам бўлмаган) тўплаш муҳимлигидан келиб чиққан xолда намунавий режа
асосида ўзининг йиллик шахсий ўқув режасини тузади. Унга курслар тафсилоти, ўқув машғулотлари
турлари ва ўқитувчилар томонидан бериладиган маслаxатлар билан танишиш имконияти берилади.
Ҳар бир талабанинг йиллик шахсий ўқув режаси факультет декани билан келишилади ва ўқув
бўлимига топширилади. Агар талаба ўз шахсий режасини тасдиқлатмаса, бундай xолда у намунавий
ўқув режа асосида шуғулланиш xуқуқига эга.
3. Талабаларнинг тадқиқот ишларини, шунингдек, стратегик шерикчилик тамойилларига
асосланган илмий фаолият, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ўз ичига олган муҳим ва
махсус компетенцияларни ҳисобга олган xолда у ёки бошқа таълим натижалари ютуқларининг аниқ
мезонларини ишлаб чиқиш.
4. Ўқув жараёнининг услубий материаллар билан таъминланганлиги. Жумладан, факультетдаги
ҳар бир йўналиш (мутахассислик) учун ҳар бир фан юзасидан мавзуга оид дастурлар тайёрланган
бўлиши керак (сермеҳнатлилик баҳоларда кўрсатилади); шунингдек, ушбу илмий фаолиятни
ўзлаштириш мақсадлари; ҳар бир фан бўйича талабанинг ўзлаштириши зарур бўлган умумий ва
махсус компетенциялар рўйхати; ҳар бир фан бўйича аудитория ишлари учун материаллар:
маърузалар матни (жумладан, электрон кўринишда ҳам), семинар дарсларнинг дастур ва режалари,
аудитория машғулотларининг мультимедия тарзида олиб борилиши, тарқатма материаллар;
талабалар мустақил ишлари учун материаллар (уй вазифалари, ҳар бир фан бўйича ўз-ўзини назорат
материаллари, реферат ва курс ишларининг намунали моделлари, эссе ва уларни баҳолаш мезонлари,
кафедра илмий-тадқиқот фаолиятининг тематикаси); ОТМ электрон кутубхонасида ўқув электрон
материаллари; билим назорати учун материаллар, амалий ишлар учун материаллар белгиланади;
Бунда талабалар ижодий таълимини жорий қилиш зарур бўлади, кафедралар эса мавзуларни ҳам
инновацион йўналтирилган, ҳам фундаментал илмий тадқиқот сифатида долзарблаштириши ва
буюртмачи-корхона талаб-эxтиёжлари билан уйғунлаштириши керак.
5. Талаба билимларини баҳолаш. Янги илмий билимнинг юзага келишига илмий самара сифатида
қараш зарур. Талабага кундалик аттестация натижалари қуйидагича чиқарилади:
• фанларни ўзлаштириш машаққатини ифодаловчи синовнинг бутун бирлигида (кредитларда);
• ушбу фан доирасида талаба томонидан билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш
сифатини белгиловчи даражаланган баҳо шаклида. Масалан, ECTS (талаба билимларини
баҳолашнинг 10 балли тизими).
Факультет оралиқ ва жорий назоратнинг натижаларидан келиб чиқиб талабаларнинг академик
рейтингларини ташкил қилади, бу эса факультетдаги барча талабаларга тушунарли тарзда уларнинг
таълим олишдаги барча муддатлари давомида сақланадиган маълумотларнинг ягона базасига
киритилади ва бу, албатта, маънавий рағбатлантириш нуқтаи назаридан ўта муҳимдир. ОТМ
Интернет тармоқларига 50 фоиз фойдаланувчининг бир мартадан кам бўлмаган кириши ҳисобини
таъминлаши керак.
Ахборотга эгалиликнинг ва илғор компьютер ва коммуникацион технологиялардан
фойдаланишнинг юқори даражасини ОТМ илмий фаолиятларининг тараққиёти ҳамда
жамиятимизнинг интеллектуал ва инновацион ривожланиши учун зарур шарт-шароит сифатида
қараш лозим. Булар илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш ва бошқариш имкониятини
кенгайтиради ва истиқболли илмий ишларнинг йирик имкониятини амалга оширишга шароит
яратади. Электрон-таълим порталини (ЭТП) яратиш самарали восита деб ҳисобланади. Уни ишлаб
чиқиш аниқ ОТМ, ўқув илмий фаолиятлари, таълим методикаси ихтисослиги билан боғлиқ жараён
саналади. ЭТП нинг устувор жиҳатлари:
• таълим учун қулай вақт ва маскан (географик бўлинган масофавий бўлим талабаларини
ўқитиш билан боғлиқ муаммоларни xал этиш);
• ўқитувчилар билан доимий алоқа;
• таълимда аниқ талаблар ва алоxида ёндашувни ҳисобга олиш;
• аудио- ва видео xужжатлардан фойдаланиш ва уларнинг интеграцияси имконияти;
• таълим заxираларидан фойдалана олишнинг бир хил имкониятларини таъминлаш;
• ўқув жараёнини янги самарали таълим заxиралари билан бойитиш;
• таълим мослашувчанлигини, унинг ташқи муҳит ўзгаришларига, таълимнинг модуллилик
мослашувчанлик даражасини ошириш;
7
• таълим самарасини, материални ўзлаштириш ва унинг кўргазмалилигини кенгайтириш, бу эса
материални яхши ёдда сақлашга ёрдам беради ва мураккаб xолат ҳамда уларнинг ўзаро алоқасини
тезроқ тушуниш имконини яратади;
• вақт ва пул тежалади.
Электрон-таълим портали ўзида мунтазам тўлдириб ва янгилаб борилувчи ахборот-методик
тизимни акс эттиради, бу талабаларнинг ижодий илмий-тадқиқот ишини кучайтиради, барча
талабалар учун ўзларига қулай хоxлаган вақтда ахборотни эркин қабул қилиш ва малакали
маслаxатни олиш имкониятини беради.
Электрон-таълим портали корпоратив ёки локал тармоқларга жойлаштирилади. Портал тизими
кафедра ихтисослиги (ҳар бир кафедра ўзининг махсус саxифасига эга) ва ўқитиладиган илмий
фаолиятлардан келиб чиқиб эркин бўлиши мумкин. “Кафедра” бўлимига алоxида жой ажратилиши
лозим, чунки мана шу бўлим орқали нафақат кафедра ўқитувчилари таркиби, ўқув ишларининг
алоxида кўринишлари, ўқитувчиларнинг ўқув илмий фаолиятлари бўйича дарс жадвали, маслаxатлар
вақти, талабалар ишларини топшириш муддатлари, шунингдек, кафедранинг барча тадбирлари билан
(олимпиада, реферат танлови, талабалар илмий xафталигини ўтказиш ва бошқалар), балки
кафедранинг илмий ютуқлари, илмий-тадқиқот фаолияти ривожланиши истиқболлари билан ҳам
таништириб боради. Биргина кафедра доирасида ҳар бир ўқитувчи учун зарур маълумотни
жойлаштира олиш учун бир саxифа ажратилиши (унинг ўқув дарслари, маслаxатлари, кафедрада
бўлиш вақтлари, улар ўқийдиган илмий фаолиятлар бўйича синов ва имтиxонларга саволлар, илмий
ишлар натижалари ва бошқалар) мақсадга мувофиқдир. “Ўқув курслари” бўлимида ўқитувчи ўз уй
саxифасида бўла туриб, курсларни қўшиш, таxрир қилиш ва олиб ташлаш, шунингдек, бўлимларни
қўшиш ва олиб ташлаш имкониятига эга бўлади.
“Ўқув-услубий таъминот” бўлими кафедра ўқитувчилари томонидан тайёрланган электрон ва
босма нашрлар ўзида мужассамлаштиради. Бу ерда назорат ишларига, семинарлар, синов ва
имтиxонларга саволлар, илмий фаолиятларни ўрганиш, курс ва битирув малакавий ишларни
расмийлаштириш бўйича тавсия ва талаблар, машғулот ва назорат тадбирларига тайёрланишда
фойдаланиладиган электрон-услубий мажмуа, сценарий ва тақдимотлар, тарқатма материаллар, ўқув
қўлланмалар, практикумлар, мақолаларни ўргатувчи видео ва аудио ёзувлар жойлаштирилиши
мумкин. Бунда кафедра ўқитувчилари олдида нафақат ахборот, балки ташкилий-назорат ва бошқарув
вазифаларига эга, шунингдек, илмий тадқиқотни рағбатлантирувчи ўқув-услубий адабиётларни
ишлаб чиқиш вазифаси ҳам туради. Битирувчининг касбий компетенциясини шакллантириш
мақсадида улар илмийлик таъсири орқали амалий йўналишга эга бўлиши керак. Шунга мувофиқ
тарзда диплом ишлари ва магистрлик диссертацияларининг мавзулари ва мазмуни долзарблилиги,
илмий ва амалий аҳамияти, тадбиқ қилиниши учун берилган тавсиялари билан ажралиб туриши
керак.
“Долзарб материаллар” бўлими мустақил ва илмий тадқиқот ишлари, ахборот-маълумот
материаллари учун ўқитувчилар томонидан тавсия қилинган нашрларнинг библиографик рўйхати ва
тематик сайтларга xавола мажмуини ўз ичига олади.
“Талаба саxифаси” бўлими турли рейтингларни (масалан, балл-синов тизимлари) қамраб олади,
талабаларнинг энг яхши илмий ишлари, уларнинг илмий фаолиятидаги ютуқлари жойлаштирилган,
контекст ёрдами ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
“Форум” бўлими on line тизимида белгиланган вақт ёки электрон ёзишма тизимига мувофиқ
тарзда ўқитувчилар билан шахсий маслаxатлар учун қўлланилади. Оn line-анжуманлари туфайли
ўқитувчиларнинг ҳам, талабаларнинг ҳам кўпгина муаммолари xал қилиниши мумкин, бунинг
ҳисобига улар турли жойда ва хоxлаган вақтда мулоқот қилиш имкониятини беради. Бу эса сезиларли
даражада талабалар билан ишлаш самарасини ошириш ҳамда уларни ОТМ илм-илмий фаолиятига
жалб қилиш имкониятини яратади. Талабалар ўқув жараёни ва илмий фаолиятнинг турли жабxалари
бўйича ўз таклиф ва мулоxазаларини жойлаштиришлари мумкин.
Шу ернинг ўзида “Талабалар ишлари” бўлимини яратиш мақсадга мувофиқдир, чунки бу ерда
талабаларнинг қайта келиб тушган ишларини назорат қилиш мумкин, бунда ишлар автоматик тарзда
гуруx ва семестрлар бўйича сараланади. Талабаларнинг жўнатилган барча ишлари архивда сақланади,
бу эса уларни қайта кўриш имкониятини беради. Ишларни ўқитувчининг фикр-мулоxазалари орқали
тўлдириш учун қайтариш имкониятини, шунингдек, уларни ўқувчилар томонидан эркин тақриз
қилинишини ҳам назарда тутиш жоиз.
Ўн
йил
аввалги
xақиқат
билан
таққослаб
бўлмайдиган
ахборот-коммуникацион
технологияларнинг ривожланиши талабани ҳам, ўқитувчини ҳам ишнинг янги методига тайёрлигини
талаб қилади. Биз буни хоxлаймизми йўқми, ўқитувчи ахборот-коммуникацион технологиялар (АКТ)
8
бутун имкониятидан самарали фойдаланишга ўрганиш учун озгина вақт ва кучини ажратишга тўғри
келади. ОТМнинг илмий имконияти кадрлар таркиби ва тўпланган билимлар даражаси билан
тўғридан-тўғри боғлиқ.
Замонавий ўқитувчининг вазифаси – ўқув режасида тасдиқланган билимларни талабага етказиб
беришгина эмас, балки ҳаётий зарур маълумотларни жамлаш ва тадқиқот фаолиятининг муҳим
кўникмалари билан таъминлаш, илмий-асосланган қарорлар қабул қилиш, ҳамкасблар билан ўзаро
самарали алоқа ўрната олиш, ўз иши натижаларини сақлаш ва тақдим қила олишга ўргатишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |