“Xуқуқий маданият” – кенг кўламли, маънодор тушунчадир. Ёшлар xуқуқий маданиятини
ўрганиш, унинг ўзига хос томонларини аниқлаш жамиятдаги ижтимоий табақаларни алоxида –
алоxида ўрганиш зарурлиги нуқтаи-назардан қараладиган бўлса бу долзарб масалалардан бирига
айланган.
Ёшларнинг xуқуқий маданияти деганда - уларнинг xуқуқий билимлари, xуқуқий
саводхонлик даражаси, уларнинг қонунларга бўлган xурмати, xуқуқий нормаларни ижро этиш, ҳаётга
тадбиқ эта олиш даражаси, xуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, xуқуқий фаоллик ҳамда
ташаббускорлик даражаси тушунилади.
Шундай экан, ёшлар мамлакатимизда содир бўлаётган воқеликларга бефарқ бўлмай, ўзларининг
xуқуқий фаоллигини намоён этишлари даркор. Бунинг учун, ёшларнинг жамият ривожланиши,
айниқса республика ёшлари ҳаётига оид сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда
бевосита иштирок этишини таъминлаш; ёшлар xуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи қонун ва
бошқа меъёрий xужжатларга ўз таклифларини бериш; ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва
имкониятлардан тўлиқ фойдаланишларига эришмоқ лозим. Аммо, мамлакатимизда ёшларга шунча
шароит ва имкониятлар яратилганига қарамасдан айрим ёшларимизнинг ҳамда уларнинг ота-
оналарининг ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганлиги, ота-оналарнинг ўз фарзандлари
тарбиясига бефарқ муносабатда бўлаётгани ачинарли xолдир.
“Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун 1991 йил 20
ноябрда қабул қилинган бўлиб, унга 1998 йил, 2004 йил ва 2008 йилларда қўшимчалар ва
ўзгартиришлар киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6-февраль 2014 йил чиққан
“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2124 – сонли қарорида Дастур илова қилинган бўлиб бу дастур 7 та
бўлим, 67 та банддан иборат. Унинг биринчи бандида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат
сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуннинг янги таxрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси
қўйилган. Шундан келиб чиқиб ҳамда ташкил этилган илмий амалий конференциядан фойдаланиб,
“Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуннинг янги таxрирдаги
лойиҳасига таклифлар беришни лозим топдик:
1. Мазкур қонуннинг умумий қоидалари бўлимида қонунда учрайдиган асосий тушунчаларга
таъриф берилса мақсадга мувофиқ бўлур эди. Масалан: ёшлар, ёш оила, ёшларга оид давлат сиёсати
ва xакозо;
2. Қонунда ёшларга доир давлат сиёсатини юритишда давлат органларининг ваколатлари
белгилаб қўйилган. Фуқаролик жамиятини қуриш сари кетар эканмиз, мамлакатимизда
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ваколатлари борган сари кенгаймоқда. Қонунда
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ёшларга доир давлат сиёсатини юритишда
ваколатлари ва вазифалари кўрсатиб ўтилса яхши бўларди;
3. Қонуннинг 13-модда 8-хат бошисида, озодликдан маxрум этиш ва махсус муассасалардан
қайтган ёш фуқароларни ижтимоий жиҳатдан тиклаш (кўниктириш) масаласи қўйилган. Қонуннинг
шу ерида республикамизда фаолият юритаётган мослашув марказлари фаолияти xақида аниқ
тушунчалар киритилса қонунни мукаммаллашувига олиб келарди;
4. Ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор ёки асосий йўналишлари қонунда алоxида кўрсатиб
ўтилмаган;
5. Қонуннинг 13-моддаси “Ёшларнинг ижтимоий хизмати” деб номланган, бу жойда ёшларга
ижтимоий хизмат кўрсатиш xақида гап кетаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, модданинг
номини бошқача таxрир қилиш мақсадга мувофиқ бўлур эди.
Do'stlaringiz bilan baham: