Жумладан: Агрономия факультетида таълим олаётган талабалар орасида билим олишга чанқоқ,
илмга интилувчи иқтидорли талабалар жуда ҳам кўп, аммо улар орасида ўз билимини, илмий
салоxиятини босқичма-босқич ошириб бораётган талабалар алоxида ажралиб туради. Бу талабалар ёш
бўлишига қарамасдан бир мунча ютуқларга эришишга муваффақ бўлишди.
Шундай талабалардан Ўсимликшунослик кафедрасида бакалаврнинг иккинчи босқичдан илмий
ишлар билан шуғулланиб, xозирги кунда ўша мавзуни давом эттириб докторантура ўқиётганлар ҳам
бор. Жумладан: Қурбанов Аxмад 2007 - 2008 ўқув йилида Беруний давлат стипендиати, 2009 - 2010
ўқув йилида “Илмий кенгаш” стипендияси ғолиби бўлган, шунингдек 2008 йилда “Энг яхши битирув
малакавий иши ва магистрлик диссертацияси” танловида, 2009 йилда Иқтидорли талабаларнинг
илмий ишлари танловида 2-ўринни эгаллаб, совриндор бўлган. Конференцияларда ўз мақолалари
билан фаол иштирок этган. Xозирги вақтда “Ясмиқ навларининг экиш муддати ва меъёрини
ҳосилдорликка ва дон сифатига таъсирини ўрганиш” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб
бормоқда. Илмий мақола ва тезислари сони 16 тани ташкил этади.
Абитов Ильнур ИКАРДА халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган “Энг яхши илмий
мақола” танлови бўйича учинчи ўрин билан мукофатланган. Магистратуранинг иккинчи босқичида
Университетда ўтказилган Илмий Кенгаш степендианти бўлган. Бугунги кунга келиб у, кафедрада
стажёр - тадқтқотчи - изланувчи бўлиб таълим узликсизлигини таъминлаган xолда илмий тадқиқот
ишлари билан шуғулланмоқда. Илмий мақола ва тезислари сони 9 тани ташкил этади.
Университетда таълим олишаётган кафедрамизнинг “Ўсимликшунослик” мутахассислиги
магистранлари кафедрада бажарилаётган “Донли экинларни етиштиришнинг технологиясини
такомиллаштириш” мавзусидаги илмий ишларда мунтазам равишда қатнашиб келишмоқдалар.
Натижада, илмий ишни бажаришда далада экин экиш учун ерни тайёрлаш, уруғни экишга тайёрлаш,
уруғ экиш, экиш усуллари, экинларни парваришлаш, ҳосилни йиғиш, ўсимлик намуналарини олиш
усуллари ва уларни анализ қилишни ўрганишди ва бажаришди. Бажарган илмий ишлар натижасида
илмий раxбарлари билан биргаликда мақолалар ёзиб журналларда чоп эттиришмоқдалар.
Магистратура муваффаққиятли якунлаб, xозирги кунда илмий фаолият олиб боришаётган айрим
магистрларимиз, бакалавр босқичида таълим олиш жараёнида илмий - амалий конференцияларда
қатнашиб “Беруний” номли давлат стипендиясига сазовор бўлишган эдилар. Бу мукофот уларга
грант асосида магистратурада ўқиш имкониятини яратди ва Норматова Нодира Ўсимликшунослик
(мойли экинлар) мутахассислиги, Тўраев Суннат эса “Доривор ўсимликлар” мутахассислиги
магистранти бўлишган эди.
Мустафаев Даврон “Мустақиллик” стипендиясига сазовор бўлиб, xозирда Ўсимликшунослик
(мойли экинлар) мутахассислиги бўйича иккинчи босқич магистри бўлиб, илмий раxбари билан
биргаликда илмий тадқиқот ишларин давом эттирмоқда. Илмий мақола ва тезислари сони 4 тани
ташкил этади.
Бакалаврлардан Сапаев Хуршид иқтидорли, аълочи, талабчан талабаларимиздан бири бўлиб,
илмий тугарак аъзоси сифатида кафедрамиз илмий тадқиот ишларида фаол иштирок этди. ИКАРДА
халқаро ташкилоти ёрдамида келтирилган ясмиқ нав намуналар коллекциясини таҳлил қилиб,
Ўзбекистон шароитида юқори ҳосилли нав намуналарини танлаб олиш бўйича илмий тадқиқот
ишларини бажарди. Илмий мақола ва тезислари сони 3 тани ташкил этади.
Юқоридаги талабаларга xавас қилган xолда Агрономия факультетининг юқори босқич талабалари
“Ўсимликшунослик” кафедрасининг “Донли, дуккакли - дон ва мойли экинларнинг замонавий
етиштириш технологияси” мавзуси бўйича илмий ишларида фаол иштирок этишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: