МУТАХАССИСЛАРИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
2020 йил 25 июлдаги “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6035-сонли Фармони,
2020 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4790-сонли қарори,
2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887-сонли қарори,
2020 йил 25 ноябрдаги “Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4899-сонли қарори,
2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666- сонли қарори,
2009 йил 18 декабрдаги 319-сон “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 21 апрелдаги 125 - сонли буйруғи ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари мутахассисларининг санитария-эпидемиология назорати, юридик ва жисмоний шахслар томонидан санитария гигиена қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларига риоя қилиш устидан текширишларни ўтказиш, юқумли касалликлар эпидемиологик суриштируви ва профилактика тадбирларини ташкил этилиши ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича амалий ва назарий билимларни ошириш мақсадида Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг 2021 йил 10 июнда 71-сонли буйруғи чиқарилган. Ушбу буйруқ асосида Санитария-эпидемиология хизматининг Қоракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий бошқармалари бошлиқларига мутахассисларни қизиқтирган ҳамда долзарб мавзулар рўйхати шакллантириш ва амалий-ўқув семинарларда тегишли соҳа мутахассисларининг тўлиқ иштирок этишини таъминлаш ҳамда назарий билимлари текшириб борилиши тўғрисида 2021 йил 11 июнда кўрсатма хат юборилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қоракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий бошқармаларида фаолият юритиб келаётган ходимларни малакасини ошириш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Илмий тақдиқотлар, иновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бошқармаси томонидантақдим этилган мавзулар асосида ҳар ойда видеоконференцалоқа (ВКА) шаклидаги амалий-ўқув семинарлар ўтказилиши ташкиллаштирилган. Ўқув машғулотлари дастури тегишли соҳа мутахассислари томонидан тайёрланиб борилмоқда.
Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг бош мутахассислари томонидан машғулотларни олиб борилиши учун уларни менторликка ўқитиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 27 июлдаги ПФ–4790-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳузурида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди. Марказни ташкил этишдан мақсад, ҳақиқатдан ҳам кафедраларда малака ошираётган мутахассислар илгари талабалик даврида олган назарий билимларни ҳеч қандай янгиликларсиз етук мутахассис учун зарур маълумотларсиз олишаётгани, амалиётдаги янгиликлар, соҳада рўй бераётган ислоҳатлар бўйича билимларни ололмаётганликлари сабаблидир.
Мазказнинг асосий вазифалари этиб:
cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўйича кадрларни касбий ва маънавий-ахлоқий савиясини ошириш;
санитария-гигиена бўйича кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
санитария-гигиеник фаолиятнинг самарадорлигини ошириш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги институтларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш;
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш белгиланган.
Бугунги кунда ҳар ойда видеоконференцалоқа (ВКА) шаклидаги амалий-ўқув семинарлари давом эттирилмоқда.
Илмий тақдиқотлар, иновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи т.ф.д. Л.Анварова