САБИНА АРЧАСИНИ (JUNIPERUS SABINA L) ВЕГЕТАТИВ КЎПАЙТИРИШ
Э.Темиров, Э.Т. Бердиев, С.А.Турдиев
ТошДАУ
Сабина арчаси (Juniperus Sabina L) сарвидошлар (Cupressaceae) оиласига
мансуб манзарали арча
тури ҳисобланади. Бу тур Марказий ва Жанубий-шарқий Европада, Кавказда,
Жанубий Уралда,
Сибир ва Қозоғистоннинг дашт қисмида, Ғарбий Соянда тоғли Мўғулистонда ва Марказий Осиёнинг
тоғли қисмида кенг тарқалган.
Сабина арчаси ер бағирлаб ўсувчи бута шаклига эга бўлиб, турли-туман тоғ тупроқларида, қумли,
оxактошли, бўрли ва лойли ётқизиқларда, тошли тоғ ёнбағирларда ўсади.
Сабина арчаси асосан икки уйли лекин бир уйли шакллари ҳам учрайди. Унинг нинабарглари тўқ
яшил, 1-2,5 мм узунликда ва 0,6-0,7 мм кенгликда қобиқсимон. Ювенил ўсимликларнинг
нинабарглари юмшоқ, нозик, кейинчалик улар нинасимон шаклга кириб, қобиқсимон, аста-секин
жигарранг-темир рангдаги нинабаргларга айланадилар. Нинабарглари 3 йилгача ўсади,
кейинчалик
тўкилиб кетади.
Қуббамевалари деярли овал шарсимон, узунлиги 5-7 мм ва диаметри 5-6 мм, тўқ кулранг-зангори
қобиқли. Ҳар бир қуббамевасида 2-6 дона уруғлари бўлади. Бу арча тури секин ўсиши билан
характерланади, совуққа чидамли, Россиянинг Сант-Петербург шаxри кенгликларида ҳам учраши
мумкин.
Бу арча тури қурғоқчиликка ҳамда газли-тутунли муxитга чидамли бўлиб,
шунинг учун у
Марказий Осиё, шаҳарларини, шу жумладан Тошкент шаxрини кўкаламзорлаштиришда ҳам кенг
қўлланилмоқда.
Сабина арчаси кўчириб ўтказишни яхши кўтаради, янги жойда яхши парваришланганда, унда,
тупроқ юзасига қалин попуксимон илдиз тизими шаклланади. Унинг илдиз тизимида микориза
учрайди. Тупроққа
талабчан эмас, лекин ботқоқланган ерларда ўса олмайди. Сабина арчаси 10
йилдан сўнг уруғ бера бошлайди, уруғлари экилганда 1-2 йилдан сўнг ниxоллари пайдо бўлади, улар
жуда секин ўсади, 5-йилда 20-40 см гача ўсиши мумкин.
Сабина арчаси шох-шаббаси шаклига кўра турли манзарали шакллари мавжуд:
-устунсимон шакли – (J. Sabina f. fastigiota) баландлиги 8 метргача кичик дарахт сифатида ўсади.
-сарвбаргли шакли – (J. Sabina f. cupressifolia) қалин шох-шаббали, нинабарглари оч зангори тусда.
-юлғунбаргли шакли – (J. Sabina f. tamoricsifolia) новдалари ерга яқин жойлашган паст бўйли бута
нинабарглари тамарикс баргларига ўхшаш.
Яшил нинабаргларида сабинол эфир мойи бўлиб, у заҳарли ҳисобланади. Сабина арчасини
вегетатив усулда новда қаламчасидан кўпайтириш мумкин: бунинг учун ёзги яшил қаламчалари июл
ойи бошларида ярим ёғочлашган новдаларини ўрта қисмидан 8-10 см узунликда кесиб олинади ва
қумли субстратга 3-4 см чуқурликка экилади. Экиш схемаси 4x7 см. Яшил қаламчаларни
илдиз
олдириш учун туманли сув сепувчи иншооти мавжуд бўлган иссиқхоналардан фойдаланилади,
уларда субстрат ва xавонинг нисбий намлиги юқори даражада ушлаб турилади (ҳар 10 минут
интервалда 1 минут сув сепилади. 1 ойдан сўнг қаламчаларда каллюс xосил бўлиб-илдиз попуклари
ривожлана бошлайди.
Илдиз қаламчалар вегетация якунида 12-18 см узунликдаги илдизга эга бўлиб, унинг ер устки
қисмида 0,5-1 см янги ўсган новдаларни шакллантиради. Ушбу ўз илдизли кўчатлар очиқ
грунтга
парваришлаш мақсадида келгуси баxорда кўчириб ўтказилади, биринчи вегетацияда ер устки шох-
шаббаси 10-15 см, кейинги 3-4 чи йиллари 30-40 см гача ўсади ва доимий жойига кўчириб ўтказишга
яроқли ҳисобланади. Бу турни ёғочлашган новда қаламчаларидан ҳам кўпайтириш мумкин, бунинг
учун баxорда 8-10 см ли қаламчалари тупроқ устига 4-5 см қум ташланиб тайёрланган қуёшли
ерларга 3-4 см чуқурликка экилади.
Улар лейка ёрдамида тез-тез суғориб
турилади, қумли субстрат доимо нам бўлиши даркор. 1
ойларда каллюс xосил бўлиб, илдиз тизими шаклланади, новда биринчи йили 3-4 см, кейинги
йилларида вегетация давомида 10-18 смгача ўсиши кузатилади.
Қаламчаларни илдиз олиш кўрсаткичи 46-62 % ни ташкил этади.
Сабина арчаси ва унинг
манзарали шакллари Тошкент шаxрининг қуруқ иссиқ ёзги шароитларида ҳам яхши ўсмоқда, шунинг
учун уни дам олиш масканларида, сайилгохларни кўкаламзорлаштиришда ва турли композицияларни
яратиш тизимига кенгроқ фойдаланиш учун тавсия этиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: