Адабиётлар:
1. Бердиев Э.Т. Чаканда-истиқболли поливитамин ўсимлик //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги.
Тошкент, 2013. №8.-42 б.
2. Турдиев С.А., Бердиев Э.Т. Биологические основы вегетативного размножения лоха и
облепихи //Узбекский биологический журнал. Ташкент, 2013.-№1-С.20-23.
3. Қайимов А.Қ., Бердиев Э.Т. Чаканда (Hippophae) туркуми //Дендрология. Fan ва texnologiya,
Тошкент. 2012.-197-199 б.
СОМОННИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИНИ ЎЗГАРИШИГА ВА ЭЧКИЛАР ТОМОНИДАН
ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИГА КИМЁВИЙ ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ТАЪСИРИ
М.С.Қўзиев
Самарқанд тиббиёт институти
Мавзунинг долзарблиги. Кейинги йилларда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоxатлар энг
аввало аxолини озиқланиш маxсулотларига, саноатни эса хом ашёга бўлган талабларни қондиришга
қаратилган. Бунинг учун эса даставвал маxсулот ишлаб чиқаришнинг асосий манбаи, чорва
молларининг махсулдорлигини ошириш, ишлаб чиқиладиган махсулот таннархини пасайтириш йўли
билан соханинг рентабиллик даражасини ошириш муаммолари xал қилиниши зарур.
Яйлов чорвачилиги ёки xайвонлари ҳисобланган қўйлар ва эчкилар Ўзбекистон аxолисини
чорвачилик маxсулотларига ва саноатини эса хом ашёга бўлган эxтиёжини қондирувчи асосий манба
ҳисобланади. Чунки, бу яйлов xайвонлари ўзларининг биологик xусусиятлари билан экстремал
табиий – иқлимий ва яйлов – озиқавий шароитларга жуда тез мослашиши, яйлов дағал озиқаларини
ўз маxсулотига трансформация қилиш қобилятига эгадирлар. Бу борада эчкилар кўйларга нисбатан
ҳам жуда кўплаб xусусиятлари билан ажралиб туради. Биринчидан эчкилар озиқалар турига,
таркибига талабчан эмас, иккинчидан катта миқдорда клетчатка сақловчи озиқаларни истеъмол
қилиб, уни юқори даражада xазмлаш қобилятига эга бўлиш билан бирга, ўша озиқалар таркибидаги
мавжуд тўйимли моддаларни танасининг маxсулотларига жуда енгил трансформация қиладилар. Шу
боис, эчкилар йил давомида, далада xайдаб боқилганда ҳам ёки қиш ойларида қамаб боқилиб фақат
дағал озиқалар билан озиқлантирилганида ҳам, бошқа xайвонлар сингари тўйимли моддаларга,
жумладан оқсилли моддаларга тақчиллик сезмайдилар деб ҳисобланади
[1.3.9.10.11].
Лекин кейинги йилларда олиб борилган тадқиқот ишларининг кўрсатишича, йил давомида далада
xайдаб боқилган эчкилар қиш ва эрта баxорда ўзларининг тўйимли моддаларга бўлган эxтиёжини 20-
25 % га қондирадилар, айниқса оқсилга катта тақчиллик сезадилар. Бу эса ўз навбатида эчкилар
маxсулдорлигини пасайиб кетишининг асосий сабаби ҳисобланади
[10,11,12].
Дағал озиқалар таркибидаги тўйимли моддалар миқдорини xайвонлар организмининг ўша моддага
бўлган эxтиёжи даражасига етказиш учун xўжалик имконида бўлган мавжуд озиқаларни, янги
технологик усуллар ёрдамида ишлов бериш ҳисобига, қўшимча озиқалар сифатида турли чиқинди ва
синтетик оқсилсиз азотли моддалардан фойдаланиш имкониятларини топиш, рацион таркибига
қўшиладиган воситаларнинг хусусиятларини, уларнинг овқат xазмига, моддалар алмашинувига
xайвонлар организмининг турли касалликларга қарши курашиш қобилятига ва xайвонлар
маxсулдорлигига таъсирини ўрганиш, xозирги куннинг долзарб ва ўрганилиши зарур бўлган
жабxалардан ҳисобланади
[10,11,13].
Do'stlaringiz bilan baham: |