Олинган натижалар ва уларнинг муxокамаси. Мавжуд дағал озиқалардан унумли фойдаланиш
учун, уларнинг таркибига кирувчи айрим тўйимли моддалардан самарали фойдаланиш ва уларни
xайвонлар маxсулотларига трансформация қилиниш коэффицентини оширишга эришиш учун,
албатта рацион таркибидаги энергиянинг даражаси xайвонлар xаётини таъминлаб туриши учун зарур
бўлган даражадан юқори бўлишини таъмин этиши зарур. Фақат шундай xолдагина озиқалар
таркибидаги тўйимли моддалар xайвон танасида заxира сифатида ўтириши мумкин.
Xайвонларни асосий озиқлантириш рационининг таркибидаги xажмли озиқалар таркибидаги
энергия концентрацияси ва протеиннинг миқдори етарлича бўлмаслиги, ҳамда улар таркибида катта
миқдорда толали моддаларнинг юқори даражада бўлиши, уларнинг самарадорлигини пасайтириб
юборади.
Майда шохли xайвонларни фермерлар қўлига ўтиши, уларни озиқлантиришда концентрат
озиқалардан фойдаланишни кескин камайтирилишига, аксарият xолларда фақат хажмли
озиқаларгина, рацион таркибига кирувчи асосий озиқа тури бўлиб қолмоқда. Бу борада
фермерларнинг қўлида мавжуд бўлган ва асосий озиқа сифатида кенг фойдаланиладиган озиқа бу,
айнан, кузги буғдой сомонидир. Ўз – ўзидан ушбу дағал озиқанинг энергетик қийматини,
xайвонларнинг овқат xазми тизимида xазмланишини, унинг таркибидаги тўйимли моддаларнинг эса
маxсулотларга трансформация қилиниш даражасини ошириш зарурати туғилмоқда. Бу эса танланган
мавзунинг долзарблигини яна бир бор ўзида намоён қилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, сомонни энергетик тўйимлилигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган ва
ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш учун тавсия қилинган кўплаб усуллар Ўзбекистон шароитида,
қўлланилмасдан қолмоқда. Сомонга кимёвий ишлов бериш xайвонлар организмини энергияга бўлган
талабини, концентрат озиқаларсиз сомонда яширинган потенциал энергия ҳисобига қондириш
имконини беради.
Ваxоланки, сомонга кимёвий ишлов бериш бир мунча оғир, кўплаб қўл меҳнати ва маxсулотлар
харажати талаб қилинади. Шундай бўлсада, катта миқдордаги майдаланган сомонга аммиакли сув
билан ишлов бериш ва улардан кавшовчи xайвонларни озиқлантиришда фойдаланиш самарали
ҳисобланади. Xажмли озиқаларга, кимёвий ишлов бериш фақатгина озиқаларни зарарли ва касаллик
чақирувчи микроорганизмлардан тозалаш имкониятинигина оширмасдан, балки шу билан бирга
сомонни истеъмол қилиниш даражасини купайтиради, xазмланиш жараёнларини яхшилайди, демак
озиқаларнинг энергетик тўйимлилиги ортади.
Кимёвий ишлов беришнинг сомоннинг таркибини ўзгаришига таъсири.( 1-жадвал)
№
Кўрсатгичлар
Сомоннинг таснифи
326
Ишлов берилмаган
Аммиакли
сув
билан ишлов берилган
1
Умумий намлиги
12,20
12,40
2
Қуруқ модда, %
87,80
87,60
Do'stlaringiz bilan baham: |