Мутлоқ қуруқ модда таркибида, % ҳисобида.
3
Протеин 10,14
11,93
4
Ёғ 2,42
2,42
5
Клетчатка
22,64
22,05
6
АЭМ 45,34
44,36
7
Кул 7,08
6,84
8
Са 0,841
0,845
9
Р 0,342
0,340
Жадвалдан кўриниб турибдики, ишлов берилган сомон таркибидаги протеиннинг миқдори 15,1 %
га ортиши, клетчатканинг 2,6 % га, АЭМнинг 2,2 % га камайиши кузатилди. Озиқалар таркибининг
бўндай ижобий томонга ўзгаришига, ишқор билан сомон орасидаги иссиқ ҳароратли ишлов бериш
пайтидаги, жадал реакция туфайли эришилган бўлса керак деб ҳисоблаймиз. Кимёвий ишлов бериш
сомоннинг кимёвий таркибининг сезиларли даражада ўзгаришига олиб келган бўлсада, лекин
сомоннинг биологик қийматини ўзгаришига таъсир кўрсатмади.
Аммо, шуни қайд қилишимиз мумкинки, табиий xолдаги ва кимёвий ишлов берилган сомондан
иборат, рационлар билан озиқлантирилган эчкилар гуруxлари орасида, истеъмол қилинган туйимли
моддалар миқдори бўйича фарқлар аниқланди. Тажриба гуруxи эчкилари томонидан истеъмол
қилинган тўйимли моддалар миқдори назорат гуруxига нисбатан маълум даражада юқори бўлиши
кузатилди (30-32% гача ортиши кузатилди).
Тажрибалардан олган маълумотларимиз, маълум жиxатлари бўйича қатор адабиётларда
келтирилган маълумотларга мос келганлигини эътироф этамиз. Кўпгина муаъллифларнинг
таъкидлашларича, озиқалар аралашмасига кимёвий реагентлар билан ишлов бериш уларнинг
таркибидаги хом протеин, ёғ ва АЭМ миқдорининг ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатмайди (3.,7.,15).
Айрим муаллифларнинг фикрича, сомон таркибидаги азот миқдорининг ортиши, унга аммиакли
сув билан кимёвий ишлов берилаётган пайтдаги, иссиқ ҳароратли жараён пайтида юз берадиган
биокимёвий реакциялар ҳисобига ортган бўлишидан ҳам далолат беради. Ишқор билан ишлов
берилган сомоннинг таркибидаги азот миқдорининг ортиши, бизнинг назаримизда аммиакнинг
аммоний гидрооксил азоти ҳисобига юз берса керак.
Xайвонлар томонидан истеъмол қилинган сомон ва туйимли моддалар миқдорининг ортиши
бизнинг назаримизда, кимёвий ишлов бериш давомида сомоннинг чанг ва бошқа моддалардан қисман
тозаланиши, маълум даражада юмшашиши, куриниши ва ўзига хос xидга эга бўлиши билан боғлиқ
бўлса керак.
Хулоса. Аммиакли сув билан кимёвий ишлов берилганидан кейин сомон таркибидаги ёғнинг,
клетчатканинг ва АЭМ нинг миқдори маълум даражада камайди, аксинча хом протеиннинг миқдори
ортди. Кам туйимли дағал озиқаларга кимёвий ишлов бериш xайвонлар томонидан истеъмол
қилинадиган туйимли моддалар миқдорини ортишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |