Маълумки, Ўзбекистонда асосий лалми деxқончиликда тўк тусли бўз тупроқлар тоғ ён бағрини энг
юқори қисмида тарқалган бўлиб, тупроқ иқлими ва хўжалик шароити етарли бўлганлиги туфайли,
лалми дехкончиликда – донли экинларни етиштириш кафолатланади.
Лекин бу шароитни иккинчи негатив томони, шундан иборатки баxорда қиялик ерларини қишлоқ
хўжалик экинлар экилган даврида, ер усти ўсимликлар билан етарли даражада копламаганлиги
сабабли, атмосферадан ёққан кучли ёмғир томчилари ер устидаги агрегатларни парчалаб- лойқага
айлантиради, лойқа ўз йўлида тупроқдаги майда капилляр найлар йўлини беркитиши тупроқдан сув
ўтказувчанликни сусайтиради, натижада қияликда кучли сув оқимлари пайдо бўлади. Натижада юза
сув эрозияси тупроқни юқори унумдор - гумусга бой қатламини емира
бошлайди, ниxоят қияликдаги
лойқаланган оқимни бир қисми қияликни текис қисмига ўтира бошлайди, қолган қисми даладан
чиқиб кетади. Бу жараён натижасида тупроқнинг морфогенетик, агрохимик, физик, сув ва бошқа
хоссалари ёмонлашади, пировардида тупроқ
унумдорлиги пасаяди, лалми ерлардаги донли
экинларни xосилдорлиги дон сифатида ва атроф муxитни экологик xолати ёмонлашади.
Биз Қурама тоғ олди xудудларидаги изланишларимизда юза сув эрозияси учраган лалми тўқ тусли
бўз тупроқларнинг морфогенетик хусусиятларини қияликнинг ҳар-хил элементига солинган тупроқ
кесма-ларидаги Қуйироқда эрозияланиш бўйича лалми тўқ тусли бўз тупроқларни морфологик
ёзилмалари берилган ва уларни кўрсаткичлари жадвалда келтирилган.
Жадвалда келтирилган
маьлумотлар асосида шуни таъкидлаш лозимки, эрозияланмаган тупроқда (К-01) гумусланган қатлам
қалинлиги 76 см, кучсиз эрозияланганида (К-02) 63 см, ўртача эрозияланганда (К-03)-40 см, бунда
юқори қатлам анча ўзгарган, яъни В қатлам юқорига кўтарилган. Шуни ҳам таькидлаш керак-ки
карбанатларни кўзанакли шаклдаги юқори чегараси эрозияланмаган ва
кучсиз эрозияланмаган
тупроқларда 76-63 см.дан кузатилди ўртача эрозияланган (Кесма-03) тупроқларда юқори 40 см айрим
қиялиги катта бўлган жанубий экспозициядаги кучли эрозияланмаган тупроқларда, карбонатлар ер
бетида учраши мумкин эрозия натижасида йиғилиб тўпланган (К-4) тупроқларда гумусли
аккумулятив қатлам ташкил этади. Карбонатларнинг максимум чегараси 110-130 см
ташкил этади,
албатта карбонатларни чуқур ювилиб тўпланади.
Шуни ҳам таъкидламоқ лозимки, лалми типик бўз тупроқда шимолий экспозиция (Кесма-08)
тупроқда гумусланган қатлам қалинги 70 см, ташкил этган, карбонатларни бошланиш чегараси 20-42
см, бўлиб, қиялик даражаси 4-5° бўлсада, бу тупроқда эрозияни таъсири суст кечган, бу жараённи
секинлашуви тупроқнинг хосса-хусусияти, яъни xайдалма қатламда
сувга чидамли агрегатларни
бўлишлиги уларни кучли ёмғир томчиларга тура олишидан далолатдир.
Шундай қилиб, рельефнинг ҳар хил элементида тупроқ, эрозияга учраган ва уни
морфогенетик белгилари бўйича бир хил эмаслиги аниқланган.Натижада ҳар хил даражада
эрозияланган тупроқлар кесмаси тузилишида ўз аксини топган; яъни гумусланган (А+В
1
+В
2
) қатлам
қалин-лиги, тупроқ рангида, структурасида, янги яралмалар карбонат конкреция-лари (оқ кўзанакли)
ва оқ моғорли-доғли тўпланиш чуқурлиги чегаралари аниқланган. Бундай фарқликлар ҳаммаси
тоғолди лалми ерларда аниқ кўринади ва тупроқ унумдорлигини баxолашда (балл бонитет)
имкон
беради ва эрозияга хавфли ерларни ажратишда ва хариталашда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: