Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Фермер хўжалиги ер майдони -



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фермер хўжалиги ер майдони - 127,3 га майдон, шундан ғалла 2014 йилда 71 га ғалла ва 40,8 га
майдонга ғўза ва қолган экин майдонида сут ва гўштга ихтисослашган 67 бош қорамол учун ем – 
хашак экинлари экиб парваришланмоқда. 
Касб -xунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш– фермер хўжалиги раxбари 
томонидан ёшларга бўлган эътибор мунтазам равишда назорат қилиб борилиши самараси улароқ, 
касб хунар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш натижасида 
сўнгги беш йилда касб - хунар коллежини муваффаққиятли тамомлаган 6 нафар битирувчиларни иш 
билан таъминланди. Битирувчи ёшлар дала экинларни парваришлаш, чорва xайвонларини ем - хашак 
экинлари билан таъминлаш, сут соғиш ва ҳисоб ишларини юритиш ва назорат қилиш учун жалб 
этилган ҳамда асосий иш ўрни ва ойлик маош билан таъминланган.. 
Етарли миқдорда техника ва ишчи ходимларга эга ушбу фермер хўжалигида 2013 йилда ғалла-
пахта xосилдорлиги режадагидан юқори бўлди ҳамда ғалла xосилдорлиги ўртача 40 - 41 ц/га (26 ц/га 
шартнома бўйича), пахта xосилдорлиги - 26 ц/га (25,2 ц/га) ташкил этди.
Келгусида касб -xунар коллежи битирувчиларини қўшимча ва даромадли иш ўринлари 
билан таъминлашда фермер хўжалиги режасида амалга оширилиши кутилаётган ишлар:  
Xудудда аxолига маиший хизмат кўрсатиш шаxобчаларини қуриш ва фаолиятини йўлга қўйиш, 
бунда 8 нафар иш ўрни яратилади; 
Қурилиш ғишт қўйиш цехини очиш - кредит олиш ҳисобига қурилади ва қўшимча 10 та иш 
ўринлари яратилади. 
Xудудда замонавий супермаркет қўриш режага киритилган-кредит олиш ҳисобига қурилади ва 
қўшимча 6 та иш ўринлари яратилади.
Амалга оширилиб келинаётган лойиҳа доирасида - Сирдарё вилояти ўртача шўрланган тупроқ 
иқлим шароитида ерни шудгорламай деxқончилик қилишусулларининг Сирдарё вилоятида ишлов 
берилаётган тупроқ намлиги, асосий экинлар xосилдорлиги ва иқтисодий самарадорлигига таъсири 
баxоланиб бормоқда.
Илмий манбаларда таъкидланишича, тупроқда чиринди миқдорининг камайиб кетиши оқибатида 
xосилдорликнинг йўқолиши кузатилади. Тупроқдаги чириндилар миқдори 0,4 фоиз атрофида бўлади, 
бу таркиб жуда паст даражага тенг деганидир, 1 фоизгача бўлса, тупроқ чиринди билан 
таъминланганининг ўртача даражасига тенг бўлади. Шунингдек, шамол емириши оқибатида бир 
йилда 1 гектар ердан тупроқнинг 53-130 тонна xосилдор қатламини йўқотилаётгани илмий 
манбаларда келтирилган. Бу тупроқ юқори қатламининг фақат 5-10 миллиметрига тенг бўлгани учун 
331


ушбу йўқотишнип сезмаймиз. Лекин, қуруқ иқлим шароитимизда 1 см xосилдор қатлам xосил 
бўлиши учун 70-150 йил керак бўлишини ўйлаб ўтирмаймиз.
Бундан ташқари, сув тақчил, қурғоқчилик йиллари сони ортиб бормоқда, бу қурғоқчил 
минтақамизда деxқончилик қилишни янада мушкуллаштиради. Нафақат Сирдарё вилояти, балки 
мамлакатимиз тупроқ xосилдорлигини сақлаб қолишга ўта салбий таъсир кўрсатадиган бир қанча 
омилларга эътиборни қаратадиган бўлсак, улар қуйидагилардан иборат: 
Тупроққа xаддан зиёд механик ишлов бериш - ҳар бир фермер ҳар йили тупроқни 4-5 марта 
механик тарзда безовта қилиш агротехник тадбирларини бажаради. Ерни шудгорлаш, мола-борона 
босиш, текислаш тупроқнинг юқори қатламларида минераллашиш жараёнларини тезлаштиради 
ҳамда дастлаб ўсимликлар ўсиши, бинобарин, экинлардан xосил олишга ижобий таъсир кўрсатади. 
Бироқ, шуни алоxида таъкидлаш лозимки, фермерлар кўникиб қолган ушбу тадбирлар юзлаб йиллар 
давомида фойдаланиш оқибатида тупроқ xосилдорлигига салбий таъсир кўрсатадиган бир қанча 
нохуш омилларга эга. 
Xаддан зиёд механик ишлов бериш тупроқни xавонинг жизғанак ҳарорати ва ҳамма нарсани 
қуритиб юборадиган қуёшга очиқ қолдириш билан тупроқ зарралари уваланишига, бинобарин, 
шамолнинг тупроқни кўплаб миқдорда уириб кетишига олиб келади. Оқибатда ушбу амаллар шамол 
емиришига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, ёз мавсумида тупроқнинг ички қатламлари билан ташқи муxит ўртасида катта 
тафовут бўлади. Ёзда буғдой xосили йиғиб олингандан сўнг ерга ишлов бераётганда xавонинг 
жизғанак ҳарорати xаёт фаолиятига зарар етказади, кўпинча тупроқдаги фойдали микроорганизмлар 
xалокатига сабаб бўлади. 
Лекин, ҳарорат ягона омил эмас. Ерни xайдаётганда xаво тупроқнинг ички қатламларига кириб 
боришига йўл очамиз. Тупроқнинг юқори қатламида кислород зарур бўлган аъроб 
микроорганизмлар, қуйи қатламида эса кислород қирон келтирадиган анаэроб микроорганизмлар 
яшайди. Айнан ўша микроорганизмлар барча ўсимлик қолдиқларини органик ўғитлар, чириндиларга 
айлантириб беради. Ерни xайдаш ўша микрооргинзимларни йўқотади, демак, чиринди ишлаб 
чиқарадиган табиий организмлар қолмайди. 
Бугунги кунда xеч кимга сир эмаски, айрим фермерлар ўсимлик қолдиқларини далада қолдириш 
ўрнига уни тозалаш мақсадида тўлиқ йўғиштириб олади ёки уларни ёқиб юборади. Қурғоқчил ва сув 
танқислиги кузатиладиган иқлим шароитимизда тупроқни ўсимлик қолдиқларисиз қолдириш уни 
нами тезда йўқолишига олиб келади. Юқори қатлам қаттиқ қизиб кетиши оқибатида тупроқ қуриб 
қолиши учни xосилдор қиладиган микроорганизмлар қирилиб кетишига сабаб бўлади. Тупроқ қуриб 
қолиши унинг структурасини йўқотади – тупроқ уваланиб кетади. Бу шамол емириши ва тупроққа 
xаддан зиёд механик ишлов бериш орқали тупроқнинг xосилдор қатлами йўқолиши хавфини 
кучайтиради. 
Мамлакатимизда сувдан самарали фойдаланиш чора тадбирларини янада яхшилаш долзарб 
вазифалардан бўлиб ҳисобланади. Аммо, шуни унутмаслик керакки, далани керагидан ортиқ 
суғораётган ҳар бир фермер сув ола билмай қолиши мумкин бўлган бошқа фермердан уни 
“ўғирлайди”. Бироқ масаланинг бошқа муҳим жиxати ҳам бор: даладаги ортиқча сув фақат салбий 
оқибатларни келтириб чиқаради. Бежизга доно халқимизда: “Сўз инсонни, сув эса ерни бузади” - 
деган xикматли сўзлар айтилмаган. Шунингдек, тупроқдан шўрларни ювиш учун ҳар гектар ерга 
ўртача 3000-5000 м
3
сув сарфланиши оқибатида нафақат тузларнинг, қолаверса, ўсимликнинг ўсиши 
ва ривожланиши учун зарур бўлган азот ва калий сингари озуқа элементларининг тупроқнинг қуйи 
қатламларига келиб тушишига сабаб бўлади. 
Бундан ташқари, фермерлар суғориш учун кўпинча минераллашган сувдан фойдаланаётгани xеч 
кимга сир эмас. Агар сувнинг минераллашувини, бор-йўғи – 0,5 г/литр деб тахмин қилсак, ҳар бир 
кубкилометр ошиқча сув тупроққа қўшимча 500 кг туз олиб келади. 
Юқоридаги эътироф этилган омиллар таъсирида тупроқ ориқлашининг кенг тарқалгани мамлакат 
қишлоқ хўжалиги барқарор ривожланиши ва озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита таxдид солиши 
мумкин.
Бу муаммони ижобий xал этиш чора - тадбирлари олимларимизнинг сайи ҳаракатлари туфайли 
босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда десак xато қилмаган бўламиз. Тупроқ xосилдорлигини 
оширишга ёрдам берувчи илғор, тупроқни ҳимоя қилувчи, намликни сақлови технологиялардан бири 
ерни шургорламаслик бшлиб, у деxқонларимиз учун янги, аммо бутун дунёда кенг қўлланилаётган 
технологиядир. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish