Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   308
Bog'liq
1kitob

Заключение. В исследуемых почвах в их верхних горизонтах обнаружено 20 свободных 
аминокислот: аспарагиновая кислота, глютамин, аспарагин, серин, глицин, треонин, аланин, пролин, 
гистидин, аргинин, валин, тирозин, метионин, цистин, лейцин, изолейцин, фенилаланин, триптофан, 
лизин. Почвы на лёссах характеризуются большими запасами свободных аминокислот, чем почвы на 
третичных глинах. Большее количество свободных аминокислот обнаружено в весенний влажный 
период, чем в осенний. 
По профилю почв количественный состав аминокислот изменяется в зависимости от 
почвообразующей породы и степени эродированности. Общее количество аминокислот в целом 
уменьшается по профилю почв более резко у почв на красноцветных отложениях неогена, чем у почв 
на лёссах. По степени эродированности у намытых почв наблюдается более плавное уменьшение 
свободных аминокислот по профилю, чем у несмытых и, особенно, среднесмытых. 
Список литературы 
1. Раимбаева Г.Ш. Протеаза и уреаза в эродированных сероземах Ташкентского оазиса. Т., 1998. 
2.Г.Ш.Раимбаева «Свободные аминокислоты в эродированных типичных серозёмах междуречья 
Чирчик-Келес» канд.дисс. г.Ташкент. 2000г. 
СУҒОРИЛАДИГАН ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК ХОЛАТИ. 
 
С.Ўсканова , Н .Камолова
1
, З.Азимова

ТошДАУ, ЎзМУ

 
Тупроқ қиймати озиқ-овқат маxсулотлари ва саноат учун хом ашё етиштиришдаги фавқулодда 
муҳим аҳамияти билангина эмас, балки қуруқликдаги барча биогеоценозлар ва умуман ер биосфераси 
xаётида буюк экологик аҳамияти ила ҳам белгиланади. Айни манбанинг юксаклигини сақлаш 
йўналишида эрозиянинг олдини олиш чораларини қўллаш зарур. Бу тадбир Ўзбекистон xудуди учун 
долзарб, чунки, xайдалиб деxқончилик қилинадиган ер майдонининг 40 фоизидан кўпроғи сув ва 
шамол эрозиясига чалинган. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда фойдаланиш учун яроқли бўлган 3 
млн. гектардан кўпроқ лалми ер мавжуд, шулардан намлик таъминланган ва ярим таъминланган 
лалми ерлар xиссаси салкам 1 млн.га. Лалми ерлар нисбатан қулай тупроқ-иқлим шароитларида 
жойлашган бўлиб, ғалла, озуқабоп ҳамда бошқа экинлардан мўл xосил олиш имконини беради. 
340


Агротехник тадбирлар тўғри қўлланса дон экинлари xосилдорлиги гектарига 13-15 айрим ён бағрли 
қиялик ерларда 20 ц бўлиши мумкин, бундай xол тупроқ эрозияси билан боғлиқдир. 
Маълумотларга кўра ер юзасидан сув ва суғориш эрозияси таъсирида хар йили гектаридан 100-150 
т тупроқ, 500-800 кг гумус моддаси, 100-120 кг азот, 75-100 кг фосфор тупроқ билан ювилиб даладан 
чиқиб кетиши аниқланган (Х.М.Махсудов, 1981, 1989). Эрозия жараёнлари туфайли ғўза, ғалла ва 
бошқа қишлоқ хўжалик экинлари xосилдорлиги 30-50 фоизгача камаяди, пахта толаси ва ғалла 
сифати кескин ёмонлашади. Шунинг учун тупроқни шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилиш xозирги 
куннинг xаётий тадбирларидан биридир. Деxқончилик жадал юритилаётган шароитда, тупроқни 
ҳимояловчи агротехнологик тадбирлар яратилгандагина маданий экинлардан барқарор ва узлуксиз 
xосил олиш мумкин. Иxота дарахтзорлар ва табиий ўтлоқлар йўқ жойларда шамол таъсири билан 
тупроқни устки қисми учирилиши натижасида унинг физик, кимёвий, агрокимёвий ва сув-физик 
хусусиятлари ёмонлашади ва унумдорлик маълум даражага пасаяди. Шамол учирган қум ва тупроқни 
майда заррачалари ёш ўсимлик ниxолларини зарарлантириб, қуритиб, ариқ зовурларни тўлдиради. 
Экологияга салбий таъсир этибгина қолмай, ортиқча сарф харажатга олиб келади. Шунинг учун 
тупроқни сув ва шамол эрозияси таъсирида зарарланишдан сақлаш фақат унумдавлат иши бўлмай, 
балки хар бир қишлоқ хўжалик ходимларини эътиборида бўлиб чора тадбирлар кўрилиши зарур. 
Эрозия жараёнлари натижасида тупроқнинг юқори унумдор қатламида унинг кимёвий ва 
агрокимёвий хосса –хусусиятлари ўзгарди. 
Эрозияланмаган сувайригичдаги тупроқка нисбатан қияликдаги эрозия-ланган тупроқларда 
гумусланган қатлам ва кам гумус миқдори билан тавсифланади. Маълумотларга назар солсак, 
эрозияланмаган тупроқни юқори xайдалма ва xайдалма ости қатламларида гумус миқдори 1,15-
0,91%, пастки қатламларида 0,43-0,29% камаяди. Қияликдаги ўртача ва кучли эрозияланган 
тупроқларда гумусли қатламни эрозияланмаган тупроққа нисбатан 30-50% га камайганлиги ва гумус 
миқдорини ҳам шунга мўтаносиб xолда юқори қатламларида 0,62-0,78% ни ташкил этиб, пастки 
қатламларида кескинкамайган. (4.4.1-жадвал), қияликни пастки текис аккумулятив қисмида гумусли 
қатламни қалинлиги 78-110 см ва гумусни миқдори юқори қатламларда 1,33-1,56% пастки 
қатламларига гумус миқдорини секин камайиб бориб, 110-150 см қатламда гумус миқдори 0,59% ни 
ташкил этади. Озуқа моддалардан азот, гумус миқдорига боғлиқ xолда бўлиб, унинг энг кўп 
миқдори тупроқнинг юқори қатламларида 0,062-0,051 фоиз бўлиб пастки қатламларига 0,042дан 
0,030 фоизга секин камайиб борди, кучсиз эрозияланган тупроқларда ҳам азот миқдори 0,058-0,042% 
ни ташкил этади. Эрозияни сезиларли таъсири ўрта ва кучли эрозияланган тупроқларни юқори 
қатламларида 0,051-0,041% ни ташкил этиб пастки қатламларига кескин камайиб боради. Энг кўп 
азот тўпланган кесма - «ювилиб тўпланган» тупроқдадир. Бу тупроқни юқори қатламларида умумий 
азот миқдори 0,068-0,089% бўлса, кесмани 110-150 см чуқурлигида ҳам қияликни элементлари-даги 
тупроқларга нисбатан кўп -0,055% ни ташкил этишини кўрсатади. Юқорида таъкидлаганимиздек, 
фосфор миқдори ҳам азотга ўхшаш xолда эрозияланиш даражасига қараб ўзгариб бориши 
кузатилади. Умумий калийнинг миқдори қияликни ҳамма элементларида бир хил микдорга яқин 
бўлиб, ўртача 1,30-1,10 фоиз кузатилади. Қияликнинг пастки текис қисмида «йиғилиб тўпланган» 
тупроқда бу кўрсаткич эрозияланмаган ва эрозияланган тупроқларга нисбатан юқори қатламларда 
бироз кўпроқлиги-1,37-1,52% билан тавсифланади. Шуни таъкидлаш лозимки, умумий фосфор ва 
калийни миқдорига эрозияни таъсири унчалик сезиларли эмаслиги кузатилиши бу озиқа 
элементларини кам ҳаракатчанлиги, уларни эриши қийин шаклга енгилгини ўтиб олиши билан 
тавсифланади. Ирригацион ювилиш тупроқ профилидаги карбонатлар миқдорига кескин таъсир 
кўрсатиши характерлидир. Уларни максимум микдорлари эрозияланган тупроқларни ер юзасига 
яқин, агар эрозияланмаган тупроқлар xайдалма қатламида СО
2
карбонатли миқдори 6,12% бўлса, 
эрозияланган тупроқларда 8-9,0. эрозияланиш даражаси ошган сари бу кўрсаткичлар кескин ўзгариб 
боради. «Йиғилиб тўпланган» тупроқларда юқорида таъкидлаганимиздек ўзига хос кўрсаткичлар 
билан ҳарактерланиб, СО
2
карбонатларни миқдори профил бўйича 6-7% дан ошмайди, қияликни 
пастки текис булагига доимий ювилиб келадиган лойқа заррачаларни ўтириши- намликни сарф 
бўлиши, СО
2
карбонатларни пастки чуқур қатламларига ювилиб шундай килиб шуни таъкидлаш 
лозимки, тупроқдаги гумус, азот, фосфор ва СО
2
карбонатлар миқдори тупроқ профили чуқурлиги 
бўйича узгариши ҳама тупроқ категориялари бўйича ҳар хил бўлса, эрозияланмаган ва «йиғилиб 
тўпланган» тупроқларда аста секин, эрозияланганларда кескин кузатилади. 
Тупроқдаги гумус ва азот озиқасини А xайдалма ва А+В
1

2
қатламидаги захирасини хисоб-
китобини (т/га) килганда эрозияланган ва эрозияланмаган тупроқларни янада кескин фарқларни 
кўрсатди. Эрозиялан-маган тупроқни А xайдалма қатламида гумус захираси 27,04 т/га ташкил қилса, 
ўртача ва кучли эрозияланган тупроқда 19 ва 17 т/га. 
341


Хулоса 
Шундай килиб, ирригация эрозияси таъсирида эрозияланмаган тупроқка нисбатан эрозияланган 
тупроқда 44,6% гумус йўқотилган. Албатта бу йўқотилган моддаларни бир кисми қияликнинг пастки 
текис ерида «йиғилиб тўпланган» тупроқдаги гумус ва азотни захираси А+В
1

2
горизонтларида 
нисбатан эрозияланмаган тупроққа 1,5-2 марта ёки 134-170% га кўплиги аниқланди. Бу кўрсаткичлар 
яна бир марта ирригация эрозияси тупроқдаги гумус, азот ва бошқа унсурларни камайишига олиб 
келишини кўрсатади, бу кўрсаткич ўз навбатида пахта, буғдой xосилдорлигини 10-30-50 фоизига 
камайтиради ва уларни сифатини ёмонлашишига олиб келади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish