УРУҒЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ПОЛИМЕРЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Л.Жамолова, Ф.Т.Абдуллаев, А.Нишонова
ТошДАУ
Республика иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги амалиётида
xосилдорликка эришиш учун ўсимликларни ўсишини таъминлаш ва ҳимоялашнинг кимёвий
воситаларидан кенг фойдаланилади. Уларга фитогармонлар ва
уларнинг суний турдошлари,
ўсимликларни озиқлантириш микроэлементлари, бактерицидлар, фунгицидлар, акарацидлар ва
бошқа физиологик фаол бирикмалар киради.
Бундай кимёвий моддалар онтогенезнинг турли босқичларида ўсимликлар уруғларига
ишлов
беришда ишлатилади.
Пестицидларнинг қўлланилиши уларнинг инсон ва атроф – муxит экологиясига аксарият xолларда
жиддий таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Бугунги кунда тадқиқотчилар олдида турган муҳим вазифа
экиш олдидан уруғларга физиологик фаол бирикмалар билан ишлов бериш усулларини
оптималлаштириш ва экологик хавфсизлигини таъминлашдир. Мустақиллик йилларида
Республикамизда бир неча самарали технологиялар ишлаб чиқилди, улар орасида ўсимликлар
уруғларига биологик фаол полимерлар билан ишлов бериш бирмунча фойдали эканлиги намоён
бўлди.
Таъсир этувчи моддаларни ташувчи ҳамда биологик фаол полимерлар сифатида таъсир этиш
доираси кенг бўлган полимерлар ва улар асосида ишлаб чиқилган
полимерли композициялар
ёрдамида уруғларга экиш олдидан ишлов бериш усуллари, тадқиқотчилар ва қишлоқ хўжалиги
ходимлари диққатини янада жалб этмоқда.
Уруғларга ишлов беришнинг бу усуллари капсуллаш деб номланиб унинг қўллаш технологияси
академик С.Ш.Рашидова раxбарлигида ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари
томонидан ишлаб чиқарилган.
Полимерларни ва полимерли композицияларининг уруғчиликда ҳамда уруғларга ишлов беришда
самарали фойдаланилиши, яъни капсуллашга боғлиқ бўлган қатор жиxатлар мавжуд: Полимерлар ва
полимерли композициларининг физик - кимёвий xоссаларини ўрганиш асосида уларни танлаш
принципларини ишлаб чиқиш. Уруғларда полимерли қопламаларни
роли ва таъсир этиш
механизмини тушиниш, уларни қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини ўниб чиқиши асосида ётувчи
ўсимликлар ўсишига ва xосилдорлигига таъсир этувчи механизмларини тушинтириш каби қатор
вазифалар қуйилади.
Қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш учун полифункционал полимерли тизмлар яратиш
асосида сувда эрийдиган полимерларнинг ноёб xоссалари, xусусан, собцион, алгегион ва комплекс
xосил қилучи xоссалари ётади. Бунда қишдоқ хўжалиги экинлари уруғларини капсуллашнинг
экологик хавфсиз технологиясини яратишда xал қилувчи аҳамиятга эга бўлган
сувда эрувчи
полимерларнинг биосимирилувчанлигини ҳисобга олиш лозим.
Тадқиқот объектлари сифатида полисахаридлар – хитозан, целлюлоза, пектин ва уларнинг
xосилалари танланди. Танлов целлюлоза, пектин ва хитозан асосидаги
полисахаридларнинг сувда
эрувчанлигига биосимирилишга учрашига, заҳарли эмаслигига, карбоксиметилхитозан, хитозан
аскорбати, карбоксиметилцеллюлоза – хитозан, пектин – хитозанларининг полимер – полимер
аралашмаларини, Co
+2
, Cu
+2
, Fe
+3
, Ni
+2
ва Zn
+2
ионлари билан полимерметаллокомплексларининг
синтез реакцияларида реакцион фаоллигига асосланган [1].
Пилла ғумбаги таркибидан ажратиб олинган хитиндан хитозанни олиш усули қуйида келтирилган
[2-6].
245
O
HO
O
CH
2
OH
NH
O
O
CH
2
OH
NH
O
HO
CO
CH
3
CO
CH
3
+ NaOH
- CH
3
COONa
O
HO
O
CH
2
OH
NH
2
O
O
CH
2
OH
NH
2
HO
O
хитин
хитозан
Хитозанни карбоксиметиллаш реакцияси қуйидаги (1) ва (2) схемаларда кўрсатилган [7].
O
O
CH
2
OCH
3
COONa
O
OH
NH
4
(OH, NHCOCH
3
)
O
OH
NHCH
3
COONa
O
CH
2
OH
(1)
(2)
N-Карбоксиметилхитозан О-Карбоксиметилхитозан
Уруғларни биологик фаол полимерлар билан капсуллаш технологияси
уларнинг экиш сифатини
йуқатмасдан, уруғларни узоқ сақланишини таминлашга имкон беради. Уруғларни экишда уларнинг
унимдорлигин оширишга ва ривожланишдаги физиологик – биокимёвий жараёнларни
тезлаштиришда, аниқ уялаб экиш ва сарфини камаишига, ўсимликларни турли об – xаво шароитлари
(ҳароратни кескин ўзгаришлари, намлик ва патогенли микроорганизмлар таъсири)га чидамлилигини
оширишга, биологик фаол полимер билан капсулланган ўсимлик уруғида бактерицид,
фунгицид ва
биостимулятор, физиологик жараёнларга таъсир этувчи микроэлементлар ва биофаол моддалар
xоссаларининг мужассам бўлишига олиб келади.
Ғуза уруғини капсуллашда полимер асосидаги дориловчи восита Ўзхитанни бир неча йил
давомида қўллаш xосилдорлигини 5 центнергача ошишига олиб келди. Xозирда Республикада 1 млн.
гектарга яқин майдонларда капсулланган уруғдан экилмоқда [8].
Do'stlaringiz bilan baham: