тракторлар турли хил техника ва агрегатларнинг кўп сонли қатновини қискартириш зарур. Тупроқ
зичланишни тупроқ унумдорлигига кўрсатадиган таъсирини қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин. (2-
жадвал).
2-жадвал
Илдиз қатламларининг ҳар хил даражада зичлангандаги кўп йиллик дарахт
ўсимликлари учун тупроқ унумдорлик кўрсаткичлари
Тупроқ профилининг
тузилиши
Зичлик, г/см3.
Унумдорлик даражаси (шартли
бирликларда 0 дан 1 гача)
Мевали дарахтлар
Узумлар
Мағизли
Данакли
Жудаюмшоқ (бўш)
1.15
1.00
1.00
1.00
1.20
1.00
1.00
1.00
Юмшоқ (бўш)
1.25
1.00
1.00
1.00
Камзичлашган
1.30
1.00
1.00
1.00
1.35
0.95
0.92
0.90
1.40
0.78
0.73
0.70
Зичлашган
1.45
0.65
0.56
0.50
1.50
0.48
0.43
Кучлизичлашган
1,55
0.39
0.35
0.30
1.60
0.28
0.21
0.10
1.65
0.20
0,17
0.05
Ўта зич
1.70
0.00
0.00
0.00
Кўпчилик илдизларининг зичлиги 1.4-1.6 г/см
3
ва ундан кўп бўлган тупроқ қатламларга ўтиши
қийин, уларнинг ривожланиши жуда қийин, зичланишнинг юқорироқ кўрсаткичларида илдиз
системаларининг ўсиши жуда қийин (xатто мумкин эмас). Агар мевали дарахтларни тупроқ
зичланганлигига турғунлигини оладиган бўлсак улар қуйидаги тартибда жойлашадилар: гилос >
ўрик >нок >олма, олхўри >олча. Тупроқ зичланиши xосилдорликка, ер меваларида қанд
тўпланишига салбий таъсир кўрсатади ва тупроқ муxитини нордонлигини оширади. Шунинг учун боғ
дарахтлари ва узумзорлар барпо этишда тупроқ чуқур xайдалиб, мелиоратив ишлов берилади.
Шундай килиб, зичланган тупроқларни мелиоратив xолатини яхшилаш бир қанча аспектлардан
иборат:
• Муттадил зичлашган тупроқларда капилляр ва нокапилляр ғовакликларнинг мутаносиб бирга
келиши боис кўпроқ қулай сув-xаво режими xукум суради. Улар юқори сув ўтказувчанлик ва
сув сиғимлари билан ажралиб туради. Капилляр бўлмаган найчаларнинг бўлиши ер юзасидан
намликни буғланишини камайишига кўмаклашади.
•
Ўсимликлар ўзлаштириши мумкин бўлган сувларнинг мавжудлигидаги етарлича xаво
бўлиши микробиологик жараёнларининг жадаллашиши учун яхши шароит яратади,
денитрификация жараёнини тўхтатади, озиқ моддаларнинг ўзлаштиришини тезлаштиради.
•
Зичлашмаган структурали тупроқларда ер усти сув оқимларининг қисқариши туфайли
тупроқнинг катта ва кичик миқдорда ювилишлари камаяди. 1 мм дан катта бўлган ўлчамдаги
структурали агрегатлар дефаляцияга қарши чидайди.
•
Мўътадил зичлик уруғларининг ўсишини ва ўсимлик илдизларининг тарқалишини
осонлаштиради.
•
Зичланмаган тупроқларда механик ишлов беришдаги энергетик харажатлар камаяди,
унинг минимал даражага, xатто асосий ишлов беришларни рад этиш имконияти туғилади.
•
Бу тупроқларда биоэнергетик кўрсаткичлар яхшиланади ва унумдорлик даражаси ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: