Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   308
Bog'liq
1kitob

Адабиёлар 
1. О.Б.Авзова, А.А.Холмуминов, С.Ш.Рашидова // О возможности получения и сшивания 
хитозана в потоке // Труды института химии и физики полимеров АН РУз. Ташкент. 2011. С. 145 
2. Т.А.Акопова, С.З.Роговина и др. // Образование хитозана из хитина в условиях сдвиговых 
деформаций // Высокомолек. соедин. Москва 1991. №10 (32 Б.) с. 735-738 
3. О.И.Лимовский // Прикладная механохимия: Применения в пищевой промышленности и в 
сельском хозяйстве // Междисциплинарный сб. научных трудов // Одесса. 2002. Вып. 12. С. 133-149 
4. С.Ш.Рашидова, Р.Ю.Милушева // Хитин и хитозан. Bombyx mori: Синтез, Свойства и 
применение // Ташкент. ФАН. 2009. С. 246 
5. А.А.Сармсаков // Средние и низкозамещенная карбоксиметилцеллюлоза: получение, свойства 
и применение // Ташкент. ФАН. 2005. С. 150 
ТУПРОҚЛАРНИНГ ЗИЧЛАНИШИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ 
 
Ш. Тўхтамишев, А.Атабеков, М.Маматмурадова, Г.Рахимова. 
ТошДАУ, ГУЛДУ 
 
Қишлоқ хўжалик экинлари учун тупроқлар ўзлаштирилгач, унинг унумдорлиги, унинг 
маданийлаштиришга қаратилган тадбирларининг суратига боғлиқ xолда ўзгаради. Маданий 
246


экинларни етиштиришда тупроққа ҳар доим учта асосий омиллар-тупроқни механик ишлаш, 
ўғитлар ва маданий ўсимликларнинг ўзлари таъсир этадилар. Бу омиллар ўсимликларни ўсиш даври 
тупроқда мақбул, қулай сув-xаво ва озиқланиш режимларини вужудга келтиришлари мумкин. Шу 
билан бу омилларнинг ҳар бири туп-роққа салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тупроққа механик 
ишлов бериш структуранинг бузилишига ва гумуснинг минераллашувига, xосил билан тупроқдан 
озиқа элементларининг чиқиб кетишига кўмаклашади, ортиқча ўғит беришлар эса тупроқларни 
ифлослантиради ва бошк. 
Структуранинг кучли бузилиши ва тупроқнинг ўта зичланиши xаддан ташқари қуриб намланган 
тупроқларга ишлов беришда хам содир бўлади. Тупроқда ўта кучли зичланиш қишлоқ хўжалик 
машиналарининг, ҳар хил қурол-аслаха ва тракторларнинг таъсир этишидан содир бўлади.
Н а т и ж а д а э к и н л а р x о с и л д о р л и г и к е с к и н п а с а я д и .
Тупроқнинг зичланиши сув эрозиясининг кучайишига олиб келади. Тупроқ зичланиш унинг 
физик хоссаларининг ўзгаришини келтириб чиқаради, тупроқнинг xажм оғирлиги 1,4-1,8 г/см
3
гача 
ортади, хайдалганда йирик қийин йўқотиладиган палахсалар вужудга келади.
Алмашлаб экишда кўп йиллик ўтларнинг бўлмаслиги ва гумуснинг йўқотилиши бу 
xолатларни янада мустахкамлайди. Тупроқнинг нафас олиши ёмонлашади, сув ўтказувчанлик (50-
100 мартагача) камаяди. Сувнинг тупроққа нормал сингиши кескин пасаяди. Сувнинг ер усти 
оқими ва тупроқнинг майда заррачали қисмларининг ювилиши кучаяди, биологик жараёнлар 
сустлашади. Бу жараён айниқса жойнинг рельефига боғлиқ бўлади. Рельефига текис "ижобий 
шаклларида" ер усти сув оқимларининг ортиши, сув ўтказувчанликнинг у билан таъминлашнинг 
ва нам сув захираларининг ёмонлашуви оқибатида конус ёйилмаларининг сув тарқатгич ва 
кўтарилган тикнишаблик ерларида тупроқнинг ўта зичланиши физиологик фойдали намнинг 
танқислигига, унинг қуриб қолишига, ўсимликлар сўлиш коэффициентининг ўсишига кучли 
таъсир кўрсатади. 
1-жадвал
Тупроқ зичланишига ва ўсимликлар xосилига тракторлар ўтиш таъсири 
(Ковда, Розанов маълумотларидан). 
Тракторларнинг 
ўтиш сони 
Тупроқ зичлиги, г/см
3
Сули, кўк массаси 
xосилдорлиги 
0-10 см 10-20 
см 20-30 
см 
ц/га 

0 (назорат) 1,02 
1,13 
1,39 
218,2 
100 
1 1,20 
1,25 
1,41 
179,8 
82 
3 1,32 
1,34 
1,43 
150,3 
69 
5 1,49 
1,50 
1,52 
117,0 
54 
Ўта зичлашган тупроқлар ҳарорати зичлашмаган айирмаларига қараганда совуқроқ 
бўлади. Пастликларда ер усти сувларининг бу ерларга оқиб келиши туфайли ортиқча намлик 
вужудга келади, грунт сувларининг сатxи кўтарилиши кузатилади, натижада тупроқ 
профилларида глейланиш жараёнлари кузатилади, водород сульфид (Н
2
S), метан газлари ва бошқа 
захарли моддалар xосил бўлади, тупроқнинг механик таркиби оғирлашади, шўртоблик ва 
шўрхокланиш жараёнлари юз беради. 
Кўрсатилган xолатлар: ўта зичланиш, палахсалар xосил бўлиш, структурасизланиш 
ва сув танқислиги бир хил участкаларда, шунинг билан бир қаторда ўта намланиш ва тупроқ-
грунт сувларининг кўтарилиши бошқа участкаларда содир бўлиши, сувсиз ерларнинг 
мелиоратив xолатини ёмонлаштиради. Шу билан бир қаторда эрозияга қарши тадбирлар 
комплекси, тупроқни химояловчи катта майдонлардаги кўп йиллик ўтларни алмашлаб экиш, 
тик қияликларнинг юқори қисми ва сув тақсимлагич ерларда қор ва бошқа сувларни ушлаб 
қолувчи тадбирлар ўтказилмаган худудларда тупроқ унумдорлиги кескин пасаяди. 
Ўта зичлашган хайдалма ва хайдалма ости қатламларини даврий равишда юмшатиб туриш, яхши 
самадорликка эга органик ўғитларни албатта солиш жуда фойдали. Тупроқ мелиоратив xолатини 
яхшилашда унинг ўрни беқиёс. Кўп йиллик ўтлар хайдалма ва хайдалма ости қатламларини 
структурасини яхшилайди ва юқори, турғун сув ўтказувчанликни барпо этади. Шунинг учун ўта 
зичланишни йўқотиш учун кўп йиллик ўтлар билан алмашлаб экишни йўлга кўйишни қатъиян 
сақлаш зарур. Шунингдек бир вақтнинг ўзида бир неча технологик операцияларни бажарувчи оғир 
247


тракторлар турли хил техника ва агрегатларнинг кўп сонли қатновини қискартириш зарур. Тупроқ 
зичланишни тупроқ унумдорлигига кўрсатадиган таъсирини қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин. (2-
жадвал). 
2-жадвал 
Илдиз қатламларининг ҳар хил даражада зичлангандаги кўп йиллик дарахт 
ўсимликлари учун тупроқ унумдорлик кўрсаткичлари 
Тупроқ профилининг 
тузилиши 
Зичлик, г/см3.
Унумдорлик даражаси (шартли 
бирликларда 0 дан 1 гача) 
Мевали дарахтлар 
Узумлар 
Мағизли 
Данакли 
Жудаюмшоқ (бўш) 
1.15 
1.00 
1.00 
1.00 
1.20 
1.00 
1.00 
1.00 
Юмшоқ (бўш) 
1.25 
1.00 
1.00 
1.00 
Камзичлашган 
1.30 
1.00 
1.00 
1.00 
1.35 
0.95 
0.92 
0.90 
1.40
0.78
0.73 
0.70
Зичлашган
1.45
0.65
0.56 
0.50
1.50 
0.48 
0.43 
Кучлизичлашган 
1,55 
0.39 
0.35 
0.30 
1.60
0.28
0.21 
0.10
1.65
0.20
0,17 
0.05
Ўта зич 
1.70 
0.00 
0.00 
0.00 
Кўпчилик илдизларининг зичлиги 1.4-1.6 г/см
3
ва ундан кўп бўлган тупроқ қатламларга ўтиши 
қийин, уларнинг ривожланиши жуда қийин, зичланишнинг юқорироқ кўрсаткичларида илдиз 
системаларининг ўсиши жуда қийин (xатто мумкин эмас). Агар мевали дарахтларни тупроқ 
зичланганлигига турғунлигини оладиган бўлсак улар қуйидаги тартибда жойлашадилар: гилос > 
ўрик >нок >олма, олхўри >олча. Тупроқ зичланиши xосилдорликка, ер меваларида қанд 
тўпланишига салбий таъсир кўрсатади ва тупроқ муxитини нордонлигини оширади. Шунинг учун боғ 
дарахтлари ва узумзорлар барпо этишда тупроқ чуқур xайдалиб, мелиоратив ишлов берилади. 
Шундай килиб, зичланган тупроқларни мелиоратив xолатини яхшилаш бир қанча аспектлардан 
иборат: 
• Муттадил зичлашган тупроқларда капилляр ва нокапилляр ғовакликларнинг мутаносиб бирга 
келиши боис кўпроқ қулай сув-xаво режими xукум суради. Улар юқори сув ўтказувчанлик ва 
сув сиғимлари билан ажралиб туради. Капилляр бўлмаган найчаларнинг бўлиши ер юзасидан 
намликни буғланишини камайишига кўмаклашади. 
• 
Ўсимликлар ўзлаштириши мумкин бўлган сувларнинг мавжудлигидаги етарлича xаво 
бўлиши микробиологик жараёнларининг жадаллашиши учун яхши шароит яратади, 
денитрификация жараёнини тўхтатади, озиқ моддаларнинг ўзлаштиришини тезлаштиради. 
• 
Зичлашмаган структурали тупроқларда ер усти сув оқимларининг қисқариши туфайли 
тупроқнинг катта ва кичик миқдорда ювилишлари камаяди. 1 мм дан катта бўлган ўлчамдаги 
структурали агрегатлар дефаляцияга қарши чидайди. 
• 
Мўътадил зичлик уруғларининг ўсишини ва ўсимлик илдизларининг тарқалишини 
осонлаштиради. 
• 
Зичланмаган тупроқларда механик ишлов беришдаги энергетик харажатлар камаяди, 
унинг минимал даражага, xатто асосий ишлов беришларни рад этиш имконияти туғилади. 
• 
Бу тупроқларда биоэнергетик кўрсаткичлар яхшиланади ва унумдорлик даражаси ортади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish