Вазирлиги


Қимматли қоғозлар эмитенти



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

Қимматли қоғозлар эмитенти – бу қимматли қоғозларни муомалага чиқариб, ўз номидан 
қимматли қоғозлар эгалари олдида улар бўйича мажбуриятларга эга бўлган марказий ва 


58 
мащаллий давлат органлари щамда юридик шахслар щисобланади. Қимматли қоғозлар 
эмиссияси эмитент томонидан молиявий маблағлар ва бошқа манбаларнинг инвестиция 
лойищаларини молиялаштириш мақсадида амалга оширилади. 
Қимматли қоғозларнинг йирик эмитенти бўлиб давлат щисобланади. Давлат Ўзбекистон 
Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва мащаллий 
щокимият сифатида муомалага облигациялар щамда давлат щазина мажбуриятларини 
чиқариши мумкин. 
Қимматли қоғозларнинг кейинги йирик эмитенти бўлиб акциядорлик жамиятлари 
щисобланади. Улар муомалага акциялар, облигациялар ва векселлар чиқариши мумкин. 
Эмитентлар орасида алощида ўринни тижорат банклари эгаллайди. Улар томонидан 
муомалага акциялар, облигациялар, депозит ва депозит-жамғарма сертификатлари щамда 
векселлар чиқарилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчиликка асосан эмитент ўзининг қимматли 
қоғозлари ва молиявий-хўжалик фаолиятининг натижалари тўғрисидаги ахборотни кенг 
жамоатчиликка қуйидаги шаклларда ошкор қилиши шарт: 
 молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида йиллик щисобот тузиш ва уни 
аудитор томонидан тасдиқлаш; 
 эмитентнинг унинг шўъба ва тобе корхона ва ташкилотларнинг қайта ташкил 
этилганлигини маълум қилиш; 
 қимматли қоғозларга бўлган щуқуқлар ўзгарганлиги ва қўшимча чиқарилган 
қимматли қоғозлар тўғрисидаги асосий маълумотлар; 
 мансабдор шахслар шахсий таркибидаги ўзгаришлар рўй берганлиги ва бу 
ўзгаришларга доир асослар; 
 эмитент активларининг қийматини бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда 
кўпайиши ёки камайишига сабаб бўлган фактлар, эмитентнинг соф фойдаси ёки соф зарари 
бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда кўпайишига олиб келган фактлар, миқдори ёки 
мол-мулкнинг қиймати битим тузилган санадаги щолатга кўра эмитент активларининг 10 
фоизидан ортиқни ташкил этадиган бир марталик битимларига оид фактлар тўғрисидаги 
маълумот; 
 эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилганлиги тўғрисидаги, эмитентнинг 
қимматли қоғозлари бўйича ёзилган ва ёки тўланган даромадлар тўғрисидаги маълумот; 
 эмитентга қарашли щар қандай алощида турдаги қимматли қоғозларнинг 35 фоизидан 
ортиқроғига эга бўлган шахснинг эмитент реестрида пайдо бўлганлиги тўғрсидаги маълумот; 
 реестрнинг ёпилиш саналари тўғрисидаги, эмитентнинг қимматли қоғозлар эгалари 
олдидаги мажбуриятларини бажариш муддатлари щақидаги, умумий йиғилишларнинг 
қарорлари тўғрисидаги маълумот; 
 эмитентнинг вакил қилинган органи томонидан қимматли қоғозлар чиқариш щақида 
қарор қабул қилингани щақида маълумот. 
Эмитент ўзи щақида қимматли қоғозлар қийматига ёки улар юзасидан олинадиган 
даромад қийматига таъсир этиши мумкин бўлган нотўғри маълумотлар эълон қилинган 
тақдирда беш иш куни мобайнида бу маълумотларни тузатиш чораларини кўриши шарт. 
Қимматли қоғозлар бозорининг асосий иштирокчиси бўлиб инвесторлар щисобланади. 
Қимматли қоғозларни ўз маблағи ва ўз номидан олган юридик ёки жисмоний шахс инвестор 
деб номланади. Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси 
қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги қимматли қоғозлар бозорида 
инвесторлар сифатида иштирок этишлари мумкин.
Инвестиция муассаси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ юзага келган 
юридик шахс бўлиб, у қимматли қоғозлар билан боғлиқ фаолиятини асосий фаолият 
тариқасида амалга оширади. Қимматли қоғозлар бозори инвесторлари қимматли 
қоғозларнинг ўртасидаги курс фарқи, щосилавий қимматли қоғозлар бўйича фоизли фойда, 
акциялар бўйича дивидентлар олиш мақсадида қатнашадилар. 


59 
Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бўйича амалдаги қонунчилигига 
асосан инвестицияларнинг объектини, шакли ва миқдорини танлаш маъсулияти 
инвесторнинг ўз зиммасида бўлади, шунга мувофиқ, қимматли қоғозларга, шу жумладан
акцияларга қилинган ўз инвестицияларини щимоялаш учун пировард маъсулият щам 
инвесторнинг зиммасида бўлади. 
Хозирги вақтда республикамизда йирик инвесторлардан бири бўлиб давлат 
щисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитаси жуда кўплаб давлат 
корхоналари асосида ташкил этилаётган акциядорлик жамиятлари акцияларининг катта 
қисмининг эгаси щисобланади ва шу асосда бу жамиятлар фаолиятини бошқарувида 
иштирок этади.
Инвесторлар ўртасидаги йириклари бўлиб акциядорлик-тижорат банклари, инвестиция 
институтлари, холдинглар ва йирик корхоналари щисобланади. Мамлакатимиз ащолиси щам 
инвесторлар орасида алощида ўринни эгаллайди. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish