57
7-Мавзу Қимматли қоғозлар билан операцияларда ўзаро хисоб-китоб олиб бориш
механизми
1. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари. Эмитент ва инвестор хақида
тушунча.
2. Қимматли қоғозлар билан операциялар иштирокчилари ва ўзаро щисоб-китоб олиб
бориш тартиби.
3. Ўзаро щисоб-китоб турлари. Клиринг. Икки томонлама ва кўп томонлама щисоб-
китоблар.
4. Қимматли қоғозлар олди-сотди битимини расмийлаштириш тартиби.
7.1.
Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари. Эмитент ва инвестор
хақида тушунча.
Қимматли қоғозларнинг эмитентлари, инвесторлар ва инвестиция институтлари,
шунингдек, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд
бўлимлари),
қимматли
қоғозларнинг
бозорини
тартибга
солиб
турадиган
ва
мувофиқлаштириш бўйича давлат томонидан ваколат берилган органлар ва бошқалар
қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари щисобланади.
Қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг фаолиятини тартибга солиш,
мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ваколати Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк
Қўмитаси щузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат
қилиш Марказига, депозит сертификатлари ва векселлар бўйича Ўзбекистон Республикаси
Марказий Банки, давлат щазина мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия
Вазирлигига юклатилган. Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида давлат
ваколатли органлари томонидан қуйидаги фаолият амалга оширилади:
қимматли қоғозларни муомалага чиқариш эмиссияси рисоласини тасдиқлаш, эмитент
томонидан бу хужжатларда кўзда тутилган шарт ва мажбуриятларни амалга ошириш устидан
назоратни олиб бориш;
Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги
қонунда белгилаб қўйилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги барча маълумотларни
эмитентлар, инвесторлар ва бозорнинг бошқа қатнашчилари томонидан кенг ёритилишни
таъминлаш;
қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатаётган инвестиция институтлари фаолиятини
мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мутахассисларни махсус аттестациядан ўтказиш
щамда уларга малака шаходатномаларини бериш;
қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ва инвесторлар томонидан юборилган ариза ва
норозилик шикоятларини кўриб чиқиш, улар бўйича барча қимматли қоғозлар бозори
қатнашчилари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва хулосалар бериш.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси щудудида
қимматли қоғозларни биржа ва биржадан ташқарии бозорида сотиб олиш, сотиш
операцияларини ўтказиш, меросга бериш, улар бўйича мулк эгаси ўзгартиришига олиб
келадиган устав фонди ва бошқа харажатларга ўзгартириш киритиш билан боғлиқдир.
Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчиси бўлиб
эмитентлар щисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: