Вазирлиги


Қимматли қоғозлар котировкасининг мохияти



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

 
6.2. Қимматли қоғозлар котировкасининг мохияти 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан фонд биржасида 
қуйидаги қимматли қоғозлар турлари олди-сотдиси амалга оширилиши мумкин: 
1. Акциялар; 
2. Облигациялар; 
3. Давлат хазина мажбуриятлари; 
4. Депозит ва депозит-жамғарма сертификатлари; 
5. Векселлар; 
6. Щосилавий қимматли қоғозлар. 
«Тошкент» Республика фонд биржасида биржа талабларига жавоб берадиган 
қимматли қоғозлар махсус гурущларга асосан қўйилади. Қимматли қоғозларни гурущларга 
ажратиш биржанинг махсус эксперт-котировкалаш комиссияси томонидан амалга 
оширилади. Бу комиссия таркибига биржанинг махсус бошқармалари: щуқуқий бошқармаси, 
савдоларни ўтказиш бошқармаси эксперт-аналитик бошқармаси, молия бошқармаси 
вакиллари киради. Бундан ташқари, комиссия таркибига четдан қимматли қоғозлар бозорида 


50 
катта тажрибага эга малакали мутахассислар таклиф этилади. Ушбу комиссия 
эмитентларнинг қимматли қоғозларини гурущга ажратиш учун уни экспертиза қилади ва 
савдога қўйиш учун лицензия беради. Биржанинг расмий биржа рўйхатида савдога 
қўйиладиган фонд бойликлари олтита асосий гурущга бўлинган. Улар қуйидагилардан 
иборат: 
1. Экспертизадан ўтган молиявий барқарор эмитентларнинг «листинг» категориясига 
киритилган қимматли қоғозлари. (АТ «Пахта банк», РИАТ «/аллабанк», АТ 
«Ўзсаноатқурилишбанк» ва бошқалар) 
2. Экспертизадан ўтган, лекин баъзи параметрлари билан «листинг» талабларига жавоб 
бера олмаган эмитентларнинг «листинг олди» тоифасига киритилган қимматли қоғозлари. 
(республикадаги кўплаб акциядорлик жамиятлари). 
3. Экспертизадан ўтмаган «листинг олди» талабларига жавоб бера олмаган 
эмитентларнинг «листингдан ташқари» тоифасига киритилган қимматли қоғозлар; 
4. Экспертизадан ўтмаган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитаси 
кўрсатмасига асосан биржа савдоларига қўйиладиган давлат қимматли қоғозлари; 
5. Экспертизадан ўтмаган ва биржа савдоларига қўйиладиган хусусийлаштирилаётган 
давлат корхоналарининг қимматли қоғозлари; 
6. Биржа томонидан ўрнатилган тартиб-қоидаларига асосан савдога қўйиладиган брокер 
ўринлари. 
Таъкидлаб ўтганимиздек, биржанинг асосий фаолияти қимматли қоғозлар бозорида 
мавжуд қимматли қоғозларнинг бозор бахосини белгилаш ва уларга доир маълумотларни 
керагича тарқатишдан иборатдир. Қимматли қоғозларнинг бозор бащосини бозор 
конъюктурасидан келиб чиққан щолда аниқлаш котировка дейилади. Қимматли қоғоз 
нархини котировкалаш фонд биржалари томонидан марказлаштирилган тартибда, 
шунингдек биржадан ташқари бозорда дилерлар томонидан амалга оширилади. Фонд 
биржалари қимматли қоғозлар нархини котировкалашда битимнинг нархини, қимматли 
қоғоз курсини, қимматли қоғоз бўйича талаб ва таклиф нархини қайд қилиш, нархларнинг 
энг баланд ва энг паст даражаларини аниқлаш орқали амалга оширилади. Амалдаги 
қонунчиликка асосан қимматли қоғозлар нархларини эмитентларнинг ўзлари томонидан 
котировкалашига йўл қўйилмайди.
Қимматли қоғозлар нархини котировкалашнинг мощиятини қуйидаги схемада кўриш 
мумкин. 
1-чизма 
1. 
Ўтган 
кундаги 
биржа 
савдосидаги қайд этилган бащо 
даражаси. 
2. Қимматли қоғозлар бозорининг ўтган 
вақтдаги конъюктураси (қимматли қоғозларга 
бўлган талаб ва таклиф нисбати) 
3. 
Қимматли 
қоғозлар 
бахосининг 
бугунги 
кундаги 
бащолари даражаси.
4. Қимматли қоғозлар бозорининг жорий 
кундаги конъюктураси (қимматли қоғозларга 
бўлган талаб ва таклиф нисбати) 
Биржада ўтган кундаги савдо натижалари, яъни щар бир қимматли қоғоз бўйича 
шаклланган бащо, унга бўлган талаб ва таклиф нисбати биржанинг расмий рўйхатига 
киритилади ва барча манфаатдор шахсларга тарқатилади. Шунга асосан барча манфаатдор 
шахслар (брокер, дилер ва инвесторлар) бу рўйхатга асосан қимматли қоғозларнинг бугун 
қайд этиладиган, бащосини аниқ даражада билишлари мумкин. Шунинг учун биз юқорида 
келтирган чизманинг 1-нчи ва 2-нчи секторидаги маълумотлар фонд биржасидаги бугунги 
савдоларда қимматли қоғозлар бащосини котировкалашнинг мощиятини ташкил этади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, муддатли битимларда (опцион, фъючерс) қимматли 
қоғозлар бащоси – котировкасининг ащамияти кассали битимлардан фарқ қилади. қимматли 
қоғозларни кассали битимларида хисоб-китоблар бугунги қайд этилган нархларда амалга 
оширилади. Қимматли қоғозларнинг муддатли битимларида эса хисоб-китоб келажакда 


51 
битимда кўрсатилган нархда ушбу битим иштирокчилари томонидан амалга оширилади. 
Битимда қайд этилган нарх битимда кўрсатилган муддатда фонд бозорида шаклланган 
нархдан фарқ қилиши мумкин. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish