Вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси депозитар тизими



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

Ўзбекистон Республикаси депозитар тизими 
 
 
«Вақт» миллий депозитарийси” 
1. Қорақолпоғистон Республикаси 
«Вақт» шуъба корхонаси 
7. Самарқанд вилояти 
«Вақт» шуъба корхонаси 
Турли 
мулкчилик
шаклидаги 
депозитари
йлар


41 
1. Чизма муаллиф томонидан тайёрланган. 
Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолиятини тартибга солиб туриш ва 
назорат қилиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи 
томонидан амалга оширилади.
Депозитар операциялар стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва депозитарийлар 
уларга риоя этишини назорат қилиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. 
Депозитарийлар ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартиб ва 
муддатларда депозитар операцияларга оид хужжатларни ўз архивларида сақлашга 
мажбурдирлар. 
 
Депозитарий хизматлар ва уларнинг хуқуқлари. 
 
Ўзбекистон Республикасида Марказий депозитарий амалдаги қонун хужжатларига 
мувофиқ давлат унитар корхонаси сифатида ташкил этилади. Мамлакатимизда марказий 
депозитарий хисобланадиган «Вақт» Миллий депозитарийси очиқ турдаги акциядорлик 
жамияти шаклида ташкил этилган ва унинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Давлат 
Мулки Қўмитаси хисобланади. 
Марказий депозитарий ўз фаолиятини хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар ва 
бошқа турли тушумлар хисобига амалга оширади. Марказий депозитарий ўз мижозларига 
кўрсатадиган хизматлари учун олинадиган тарифлар миқдори Ўзбекистон Республикаси 
Молия Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитаси билан келишилган 
холда тасдиқланади. 
Марказий депозитарий мутлақ вазифалари қуйидагилардан иборат: 
- муомалага эмитентлар томонидан чиқарилган нақд бўлмаган қимматли қоғозларни 
сақлаш; 
2. Андижонт вилояти «Вақт» 
шуъба корхонаси 
8. Сурхондарё вилояти 
«Вақт» шуъба корхонаси 
3. Бухоро вилояти «Вақт» шуъба 
корхонаси 
9
. Сурхондарё вилояти «Вақт» 
шуъба корхонаси 
4. Жиззах вилояти «Вақт» шуъба 
корхонаси 
10. Фарғона вилояти «Вақт» 
шуъба корхонаси 
5. Навоий вилояти «Вақт» шуъба 
корхонаси 
11. Хоразм вилояти «Вақт» 
шуъба корхонаси 
6. Наманган вилояти «Вақт» 
шуъба корхонаси 
12. Қашқадарё вилояти «Вақт» 
шуъба корхонаси 


42 
- давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган объектларнинг нақд 
қимматли қоғозларини улар сотиб олгунга қадар бўлган даврда сақлаш; 
- турли мулкчилик шаклида фаолият кўрсатаётган депозитарийларнинг вакиллик 
хисобварақларини юритиш; 
- муомалага чиқарилган нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга нисбатан давлат 
хуқуқларини хисобга олиш; 
- қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг 
қимматли қоғозлари савдоларига қўйилишидан олдин улар мавжудлигини ва хақиқий 
эканлигини расман тасдиқлаш; 
- савдоларда тузилган битимларига мувофиқ биржа ва биржадан ташқари савдолар 
қатнашчиларига қимматли қоғозлар етказиб берилишини таъминлаш; 
- эмитентлар томонидан нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозлар муомалага 
чиқарилганлигини тасдиқловчи хужжатларни сақлаш; 
- Ўзбекистон Республикаси худудида норезидентлар томонидан, шунингдек қимматли 
қоғозларнинг хорижий фонд биржаларида Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган 
қимматли қоғозларни хисобга олиш; 
- Ўзбекистон Республикаси депозитарий тизимида қимматли қоғозлар харакати 
тўғрисидаги ахборотларни жамлаш ва тартибга солиб туриш. 
Амалдаги қонунчиликка асосан депозитарийлар ўз фаолиятларини амалга ошириш 
чоғида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ хизмат турларини кўрсатадилар. 
Хозирги даврда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 20 га яқин турли мулкчилик 
шаклидаги депозитарийлар ўз мижозларига турли депозитар хизматларни кўрсатиб 
келмоқда. Бу депозитар хизматларни мижозлар тоифасига асосан қуйидаги гурухларга 
ажратиш мумкин: 
- эмитентлар учун депозитар хизматларнинг турлари акциядорлик жамиятига 
айлантирилган корхоналарнинг муомалага чиқарилган қимматли қоғозларини бирламчи 
жойлаштириши бўйича операциялар олиб бориш: 
-эмитентларнинг корпоратив фаолияти асосида қимматли қоғозлар билан боғлиқ глобал 
операциялар (конвертация, акцияларни майдалаш, консолидация, фойдани капитализация 
қилиш ва бошқалар) 
-акциядорлик жамиятларини ташкилий – мулкчилик жихатдан ўзгаришига (қўшиб 
юбориш, бирлаштириш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш бўйича) боғлиқ операциялар олиб 
бориш;
-эитентларнинг нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларини сақлаш: 
-нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган хуқуқни хисобга олиш ва тегишли 
гувохнома бериш йўли билан буни тасдиқлаш: 
-қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар юкланган холатларни, шунингдек, улар 
тугатилган холатларни хисобга олиш: 
Инвесторлар учун депозитар хизматларнинг турлари қуйидагича: 
-юридик ва жисмоний сармоядор шахслар учун депо хисоб варақлари очиш ва юритиш; 
-нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган хуқуқни хисобга олиш ва тегишли 
гувохнома бериш йўли билан буни расмий тасдиқлаш; 
-қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар (гаров ва бошқалар) юкланган холатларни 
хисобга олиш; 
-биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида савдо битимларини рўйхатдан 
ўтказиш; 
-биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида савдо битимларини қайта 
рўйхатдан ўтказиш; 
-қимматли қоғозларга бўлган эгалик хуқуқларини ўзгарганлиги асосида (олди – сотди, 
алмаштириш, хадя этиш, мерос қолдириш, устав капиталига улуш киритиш) қайта рўйхатдан 
ўтказиш бўйича хизматлар. 
Инвестиция воситачилари учун депозитар хизматларнинг турлари қуйидагича: 


43 
-қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорида мижозларнинг савдога 
қўйилган қимматли қоғозларини Марказий депозитарийда депонент қилишни таъминлаш; 
-қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорида савдо битимларига 
мижозларга қимматли қоғозларни етказиб берилишини таъминлаш. 
Инвестиция компаниялари учун эса компаниянинг барча активлари билан боғлиқ барча 
депозитар хизмат турларини амалга оширади. 
Реестр сақловчилар учун барча қимматли қоғозларнинг харакати билан боғлиқ мавжуд 
депозитар хисоб маълумотларини етказиб беради. 
Амалдаги қонунчиликка асосан депозитарийлар ўз фаолиятини юритишда маълум 
хуқуқларга эга. Улар қуйидагилардан иборат: 
-белгиланган тартибда эмитентларнинг нақд қимматли қоғозларининг хақиқийлигини 
текшириш; 
-қонун хужжатларида белгиланган тартибда нақд қимматли қоғозларни инкассация 
қилиш ва ташиш; 
-депонентларнинг топшириғига биноан уларга тегишли қимматли қоғозлар бўйича 
даромадларни ўтказиш: 
Депозитарий қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа хуқуқларга хам эгадир. 
Депозитарий ва депонент ўртасидаги депозитар шартномада депозитарий хуқуқлари 
расмийлаштирилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish