Вазирлиги


 Қимматли қоғозларни номинал сақловчисининг вазифалари



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

4.5 Қимматли қоғозларни номинал сақловчисининг вазифалари. 
 
Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорининг малакали иштирокчиларидан 
бири қимматли қоғозларнинг номинал сақловчиси хисобланади. Қимматли қоғозларни 
номинал сақловчи бу қимматли қоғозлар эгаси бўлмагани холда бошқа шахснинг (қимматли 
қоғозлар мулкдори ёки бошқа вакил қилинган сақловчининг) топшириғига мувофиқ ўз 
номидан акцияларнинг сақлайдиган юридик шахсдир. Бевосита қимматли қоғозларни 
сақловчиси ёки улар томонидан вакил этилган юридик шахс қимматли қоғозларнинг 
номинал сақловчиси бўлиши мумкин. 
Ушбу инвестиция институти қуйидаги мақсадда ташкил этилади: 
1. Хақиқий мулкдорлар қимматли қоғозларининг бут сақланишини таъминлаш; 
2. Қимматли қоғозлар билан битимларни уларнинг эгалари томонидан белгиланган 
ваколатлар ва йўриқномаларга асосан амалга ошириш; 
3. Қимматли қоғозлар билан савдолар чоғида жисмоний харакатларни, шунингдек солиқ 
қонунчилиги бузилишини олдини олиш имкониятини берувчи қимматли қоғозлар 
битимларини рўйхатга олишнинг самарали ва назорат қилинадиган тизимининг фаолият 
кўрсатишини таъминлаш; 
4. Товламачилик ва қимматли қоғозлар ўғирланишининг бошқа турларига тўсиқ 
қўйувчи, шунингдек ушбу қимматли қоғозларнинг қимматли қоғозлар бозорининг малакали 
иштирокчиларига ишониб топширган холда улардан оқилона фойдаланиш имкониятини 
берувчи сармоядорларининг қонуний манфаатларини химоя қилиш амалий тизимининг амал 
қилишини таъминлаш: 
5. Қимматли қоғозларга бўлган хуқуқларни рўйхатга олиш муддатларини қисқартириш 
ва қимматли қоғозлар билан битимлар тузишдаги технологик операцияларни бажариш 
харажатлари миқдорини камайтириш. 
Қимматли қоғозларнинг номинал сақловчиси сифатида тижорат банклари
депозитарийлар (инвестиция фонди акцияларидан ташқари), қимматли қоғозлар билан 
уларнинг эгаси ёки вакил этилган шахснинг номидан ва уларнинг топшириғига кўра 
битимларни амалга оширувчи инвестиция институти бўлиши мумкин. 
Қимматли қоғозларни номинал сақловчи бошқа шахснинг топшириғига мувофиқ ўзи 
сақлаётган қимматли қоғозлар юзасидан: 
- ушбу шахс мазкур қимматли қоғозлар бўйича ўзига тегишли керак бўлган хамма 
тўловлар олишини таъминлашга қаратилган харакатларнинг барчасини амалга ошириш; 
- қимматли қоғозлар юзасидан битимлар ва операцияларни фақат ўзига акцияларни 
сақлаб туриш хақида топшириқ берган шахснинг топшириғига мувофиқ ва у билан тузилган 
шартномага кўра амалга ошириши; 
- бошқа шахсларнинг топшириғига кўра ўзи сақлаб турган қимматли қоғозлар 
хисобини балансдан ташқарида алохида хисоб-варақларида хисобга олиб бориши ва 
қимматли қоғозларни сақлаб туриш хақида топшириқ берган шахсларнинг талабларини 
қондириш мақсадида ушбу хисоб варақларда доимо етарли миқдорда қимматли қоғозларга 
эга бўлиши керак. 


37 
Қимматли қоғозларни номинал сақловчи қимматли қоғозлар реестрини сақловчига 
қимматли қоғозларни сақлаш бўйича топшириқ берганлиги тўғрисидаги маълумотни йилда 
бир марта тақдим этиб қимматли қоғозлар сонини ва тоифалари (турлари)ни кўрсатиши 
шарт. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish