39
Депозитарий фаолияти мохияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши, давлат
корхоналарини
давлат
аста-секинлик
билан
тасарруфидан
чиқарилиши
ва
хусусийлаштирилиши хамда улар асосида акциядорлик жамиятларининг ташкил этилиши бу
жамиятларни муомалага акцияларни чиқарилишини тақозо этди. Амалдаги қонунчиликка
кўра мамлакатимизда эмитентлар қимматли қоғозларни муомалага чиқариш (эмиссия)
қуйидаги кўринишларда амалга оширилиши мумкин:
-оммавий эълон бермай, реклама компанияси ўтказмай, эмиссия рисоласини эълон
қилмай ва рўйхатдан ўтказмай олдиндан маълум чекланган миқдордаги инвесторлар орасида
хусусий равишда тарқатиш (ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари учун);
-эмиссия рисоласини эълон қилиб ва рўйхатдан ўтказиб, чекланган миқдордаги
инвесторлар ўртасида очиқ савдо ўтказиш (очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари учун).
Бу юқорида қайд этилган холларнинг хар бирида Ўзбекистон
Республикаси Молия
Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитаси хузуридаги қимматли
қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази келишилган
тартибда қимматли қоғозларнинг эмиссиясини энг кам ва энг кўп миқдорини белгилаб
беради.
Қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласини рўйхатдан ўтказиш вақтида эмитент эмиссия
номинал қийматининг 0,1 фоизи миқдорида республика бюджетига йиғим тўлайди.
Давлат корхоналари негизида акциядорлик жамиятларига айлантирилганда қимматли
қоғозларни (акцияни) бирламчи эмиссия рисоласини рўйхатдан ўтказганлик учун республика
бюджетига йиғим ундирилади.
Эмитентлар муомалага ўзлари чиқарган қимматли қоғозларни мустақил равишда,
маълум комиссион хақ эвазига тижорат
банклари,
турли инвестиция компаниялари, молия
брокерлари орқали сотиш, яъни жойлаштириш хуқуқига эгадирлар.
Инвестиция компаниялари эмитент билан келишиб туриб шартнома асосида қимматли
қоғозларни қуйидаги шартлар асосида муомалага чиқариш учун ташкилотчи ва кафил
бўлишлари мумкин;
-кейинчалик бошқа инвесторларга сотиб юбориш мақсадида муомалага чиқарилган барча
қимматли қоғозларни қайд этилган бащосида ўз хисобларидан сотиб олишлари
(андеррайтинг операцияси);
-муомалага чиқарилган қимматли қоғозларни белгиланган
муддат давомида хорижий
инвесторлар ўртасида жойлаштирилмай қолган (сотилмаган) қисмларини сотиб олишлари;
-инвестиция компаниялари ва молия брокерлари жойлаштирилмай қолган қисмларини
сотиб олиш мажбуриятини ўз зиммаларига олмай туриб қимматли қоғозларни эмитент
номидан чет инвесторларга сотиш тўғрисида эмитент билан дистрибьютер шартномалари
тузишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан эмитентлар муомалага
қимматли қоғозларни қуйидаги шаклда чиқаришлари мумкин:
-нақд қимматли қоғозлар – амалдаги қонун хужжатларида
белгиланган тартибда пул
хужжатлари шаклида тайёрланган ва муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар шаклида:
-нақд бўлмаган қимматли қоғозлар –амалдаги қонун хужжатларида белгиланган тартибда
махсус ихтисослаштирилган инвестиция институтларида хисобга олиш («депо» хисобварағи)
рўйхатларидаги ёзув шаклида муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар шаклида.
Эмитентлар қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган хуқуқни
хисобга олиш бўйича барча операцияларни депозитарийлар амалга оширади. Қимматли
қоғозлар депозитарийлари бу -қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган
хуқуқни хисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар бозори
махсус
инвестиция институтларидир. Мамлакатимизда депозитарий фаолияти Ўзбекистон
Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган УП №672-I сонли «Қимматли
40
қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида» ги қонун ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263 - сонли «Қимматли
қоғозларни Марказий Депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари
тўғрсида» ги қарори асосида олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунига асосан депозитарийлар юридик ва
жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл юридик ва жисмоний шахслари томонидан, юридик
шахснинг исталган ташкилий – хуқуқий шаклида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси худудида ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтган
тижорат банклари, реестр эгалари тегишли лицензия асосида қимматли қоғозлар бозорида
депозитарий сифатида фаолият кўрсатиши мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки депозитарий
фаолият билан инвестиция институтлари хисобланадиган инвестиция маслахатчилари,
инвестиция воситачилари ва инвестиция фондлари шуғулланиши мумкин эмас.
Депозитарий устав фондининг энг кам миқдори 3000 минимал иш хақи миқдорида
бўлиши лозим. Депозитарий учун улар фаолиятида мажбурий коэффициентлар Н1 0,0001
ўрнатилган. Н2 коэффициенти депозитарий фаолияти учун қўлланилмайди.
Мамлакатимизда депозитарий тизими икки босқичли бўлиб, улар марказий
депозитарийни ва турли ташкилий- хуқуқий мулкчилик шаклидаги депозийтарийларни ўз
ичига олади.
Хар бир депозитарий ваколатли давлат органидан давлат рўйхатидн ўтиб, махсус
лицензия олгандан сўнг ваколатли давлат органи тасдиқлаган тартибда Марказий
депозитарийда вакиллик хисоб варағини очиши керак.
Амалдаги қонунчиликка асосан депозитарийлар ўз фаолиятини махсус рухсатнома
(лицензия) асосида амалга оширадилар. Ушбу лицензияда рухсат берилган депозитар
хизматлар рўйхати кўрсатилади.
Лицензия бериш, уни қайтариб олиш ёки унинг амал
қилишини тўхтатиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан
белгиланган тартибда амалга оширилади хамда оммавий ахборот воситаларида эълон
қилиниши шарт
Депозитарийлар филиаллар очиш хуқуқига эга бўлиб, улар
депозитарийнинг алохида
бўлинмалари хисобланади. Депозитарий филиали ўз фаолиятини уни тузган депозитарий
тасдиқлаган низом асосида амалга оширади. Депозитарий филиали уни тузган депозитарийга
берилган лицензияда назарда тутилмаган депозитар хизматлар кўрсатиши мумкин эмас.
Депозитарийлар ўз депонентларининг Марказий депозитарий вакиллик хисоб
варақларида жамлаб хисобга олиб бориладиган нақд бўлмаган қимматли қоғозларига бўлган
хуқуқлар хисобини юритадилар,
шунингдек, нақд қимматли қоғозларни сақлашни амалга
оширадилар ва улар бўйича хуқуқлар хисобини юритадилар. Ўзбекистон Республикасининг
хозирги замон депозитар тизимини қуйидаги чизмада кўришимиз мумкин.
1-
чизма.
Do'stlaringiz bilan baham: