45
фаолиятини таъминлашдан иборат. Мижозларнинг депозитар хизматларига бўлган
буюртмалари тезлиги ва юқори даражада бажарилиши лозим.
Депозитарийлар депонентлари тўғрисидаги, уларнинг депо хисобварақларининг
холати хақидаги, ушбу депо хисобварақларида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги
маълумотлар, шунингдек уларни ўтказиш вақтида депозитарийга уларни махфий сақлаш
зарурлиги ёзма равишда кўрсатилган бошқа маълумотлар махфий ахборот хисобланади ва
депозитарий буни қатъий амалга ошириш учун депозитарийлар
етарли малакага ва
тажрибали мутахассисларга хамда хозирги замон техник воситаларга эга бўлишлари керак.
Хозирги вақтда республикамизда депозитар фаолиятни янада ривожлантириш хамда бу
фаолият талаб этадиган харажатларни камайтириш учун аниқ тадбирлар амалга
оширилмоқда. Ушбу тадбирлар қуйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда:
-қимматли қоғозларнинг иккиламчи биржа бозорида савдо битимлари фақатгина
битим
иштирокчилари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга депозитарийлар томонидан амалга ошириш
киритилмоқда;
-қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини юритиш фақатгина депозитарий тизимининг
иккинчи даражаси хисобланган малакали депозитарийлар томонидан амалга ошириш
киритилмоқда.
-республикамизда фаолият кўрсатаётган барча депозитарийларда фақатгина
ягона ва
патентга эга дастур махсулотларидан фойдаланиш жорий этилмоқда.
-депозитарийларни техник қайта жихозлаш ва хозирги замон копьютерлардан
фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.
Маълумки ривожланган хорижий давлатларда депозитарийлар ўз депонентларига жуда
кўп ва хилма-хил хизматлар кўрсатади. Хозирги даврда республикамизда бу
сохада жуда
катта ишлар қилинмоқда. Депозитарий фаолиятдаги хорижий тажрибалар ўрганилиб, уларни
республикамизда қўллаш мақсадида улар бизнинг мухитимизга мослаштирилмоқда. Бундан
ташқари Россия Федерацияси ва МДХ нинг бошқа давлатларининг қимматли қоғозлар
бозорининг малакали иштирокчилари тажриба алмашишини йўлга қўйиш бўйича ишлар
амалга оширилмоқда.
Таянч сўз ва иборалар.
Депозитарий. «депо» хисобварағи, нақд қимматли қоғоз, нақд бўлмаган қимматли
қоғоз,
депонент, шартнома,
депозитар тизим, эмиссия, қимматли қоғозлар бўйича
хуқуқларни сақлаш, қимматли қоғозлар олди-сотдида иштирок этиш, назорат,
мажбурият,
чеклов, истиқбол, дастур.
Такрорлаш учун саволлар.
1. Нақд қимматли қоғозлар нима?
2. Нақд бўлмаган қимматли қоғозлар нима?
3. Депозитарий фаолият нима?
4. Депонент нима?
5. Депозитар фаолиятининг қандай турлари мавжуд?
6. Депозитар тизим нимадан иборат?
7. Депозитарийнинг қандай хуқуқлари бор?
8. Депозитарийнинг қандай мажбуриятлари мавжуд?
9. Депозитар фаолиятда қандай чекловлар мавжуд?
10. Депозитарийнинг қандай жавобгарлиги мавжуд?
11. Россия давлатининг биржа фаолиятини бошақиришда революциядан олдинги
махорати холати қандай бўлган? (9737)
12. Биржа фаолиятини бошқаришнинг хозирги замон нечта босқичлари мавжуд? (9742)
13. Россияда қиматли қоғозлар савдосининг қандай турлари бор.
46
Тавсия этиладиган адабиётлар.
1.Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини
янада юксалтиришдир. «Ўзбекистон» 2010
2.Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон
шароитида уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: «Ўзбекистон» 2009
3.Боровкова В.А. Боровкова В.А. Рынок ценных бумаг. Учебное пособие. С. Пб. «Питер»
2008.
4.Семенкова Е.В. Операции с ценными бумагами. Учебник. М.: «Дело» 2009
5.Бутиков И.Л. «Қимматли қоғозлар бозори». Т.: «Консаудитинформ». 2001.
6.Бутиков И.Л. Рынок ценных бумаг Узбекистана: проблемы формирования и развития.
Т.: «KONSAUDITINFORM NASHR» 2008
7.Галанов В.А. Рынок ценных бумаг. Учебник. – М; «ИНФРА». 2009.
Do'stlaringiz bilan baham: