44
-ўзларидаги мавжуд «депо» хисобварақлари бўйича фақат ўз депонентларининг ёзма
топшириқлари асосида амалга ошириш:
-депо хисобварақлари холатига ўзгартиришлар киритишга асос хисобланувчи барча
бирламчи хужжатларни сақлаш:
-депонентнинг қимматли қоғозларга мулк хуқуқини ва бошқа ашёвий хуқуқларини
тегишли гувохнома бериш билан тасдиқлаш:
-депо хисобварағининг холати ва ундаги ўзгартиришлар тўғрисидаги ахборотнинг
махфийлигини таъминлаш, қонун хужжатларида назарда тутилган холатлар бундан
мустасно:
-депо хисобварағи бўйича операцияларни ваколатли давлат органи, монополияга қарши
кураш давлат органи, шунингдек, суд ва хуқуқни мухофаза қилиш органларининг қарорлари
аосида, қонун хужжатларида белгиланган тартибда тугатиш:
-валолатли давлат органининг талабига биноан ўзининг фаолиятига тааллуқли
маълумотларни қонун хужжатларида белгилаб қўйилган доирада тақдим этиш.
Депозитарий қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга хам эга
бўлиши мумкин.
Амалдаги қонунчиликка асосан депозитарийнинг ноқонуний харакати ёки
харакатсизлиги депонентнинг ўзига тегишли қимматли қоғозлар билан боғлиқ хуқуқларини
амалга ошира олмаслигига келиши холатлар олдини олиш учун депозитарийларга бир қанча
жавобгарликлар юклатилган. Депозитарийлар қуйидаги холатларда ўз депонентлари олдида
қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгардирлар:
-«депо» хисоб варақларида қимматли қоғозлар эгаларига уларга тегишли қимматли
қоғозлар тўғрисидаги ёзувлар йўқотилганда (бундай холатларда депозитарий ўз хисобидан
йўқотилган ёзувларни тиклайди);
-депонентларнинг нақд қимматли қоғозлари депозитарийнинг сақлаш жойларида
тегишлича сақланмаганлиги оқибатида улар йўқотилган ёки яроқсиз холатга келганда
(бундай холатда депозитарий кўрсатилган қимматли қоғозларни қайтадан тайёрлашга
кетадиган барча харажатларни қоплайди ёки ўз хисобидан янгиларини тайёрлайди):
-қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқлайдиган хужжатларни ва хисобга олиш
рўйхатларидаги ёзувларни лозим даражада сақламаганда ва бу уларнинг йўқолиши ёки
яроқсиз холатга келишига сабаб бўлганда (бундай холатда депозитарий ўз хисобидан
кўрсатилган хужжатларни ва қимматли қоғозларнинг хисобга олиш рўйхатларини қайтадан
тайёрлайди);
-депонентларга тегишли қимматли қоғозларга эгалик хуқуқи ўз вақтида ва лозим
даражада хисобга олинмаганда (бундай холатда депонент кўрсатилган хизматлар учун
депозитарий шартномасида белгиланган миқдорда тўловларни камайтириш хуқуқига эга
бўлади);
-депозитарийнинг харакати ёки харакатсизлиги депонент ўзига тегишли қимматли
қоғозлар билан боғлиқ хуқуқларни амалга ошира олмаслигига олиб келганда (бундай
холатда депозитарий депонентга зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўла хажмда
тўлайди);
-депозитар шартномада кўзда тутилган шартларни бузганда.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, депозитарий фаолияти бўйича юклатилган
мажбуриятлар ва жавобгарликлар бу фаолиятнинг нозиклиги ва маъсулиятлигидан далолат
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: