33
сармояси мижоз маблағидан Н
1
1 ёки Н
2
1 коэффицентга эга бўлса, у холда у бу мижоз
билан ишлаш хуқуқига эга эмас.
Демак, инвестиция компаниясининг қимматли қоғозлар бозоридаги асосий вазифалари
қуйидагилардан иборат:
- қимматли қоғозларни чиқаришни ташкил
этиш ва эмитентга уларнинг
жойлаштирилиши кафолатини бериш;
- қимматли қоғозларни инвестиция қилиш;
- қимматли қоғозлар билан ўз хисобидан ва шахсий таваккалчилик асосида
операциялар (олди-сотди) қилиш.
Инвестиция компанияси фаолиятининг асосий йўналишларидан
бири андеррайтинг -
қимматли қоғозларни харид этиш ёки уларни сармоядорлар ўртасида жойлаштириш
кафолатини бериш хисобланади. Андеррайтингга қуйидагилар киради: қимматли қоғозларни
чиқариш шартларини белгилаш, уларнинг янги нашрларини тайёрлаш, қимматли қоғозларни
кейин сармоядорларга қайта сотиш учун эмитентлардан сотиб олиш, уларни жойлаштириш
кафолатини бериш, янги нашрларга обуна бўлиш бўйича синдикатлар ёки сотиш бўйича
гурухлар ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикасида давлат активидаги қимматли қоғозларни тарқатиш бўйича
«Davincom» инвестиция фирмаси расмий давлат агенти хисобланади. Бу инвестиция
фирмаси хусусийлаштирилган жамиятларнинг давлат улушига тегишли қимматли
қоғозларни ички ва ташқи фонд бозорларида, шу жумладан биржа ва биржадан ташқари
савдоларида сотиш билан шуғулланади.
Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчиларидан
бири инвестиция фонди
хисобланади. Инвестиция фонди инвесторлар (юридик ва жисмоний шахслар) маблағларини
жалб қилиш мақсадида муомалага акциялар чиқариш ва жалб қилинган маблағларни фонд
номидан қимматли қоғозлар, банк хисоб варақлари ва омонатларига қўйиш билан
шуғулланувчи юридик шахсдир. Бунда қўйилмалар билан боғлиқ
хамма таваккалчилик,
қўйилмаларнинг бозордаги бахосининг ўзгариши билан боғлиқ хамма даромад ва зарарлар
тўлалигича фонд эгалари (акциядорлар)га тегишли бўлиб,
улар тарафидан фонд
акцияларининг ўзгариши билан амалга оширилади. Тижорат банклари ва суғурта
компаниялари инвестиция фонди бўлиши мумкин эмас.
Амалдаги қонунчиликка асосан инвестиция фондининг устав капиталини энг кам
минимал миқдори 3000 минимал иш хақи хажмидан кам бўлмаслиги лозим. Инвестиция
фонди фаолиятида Н
1
ва Н
2
коэффицентлари қўлланилмайди,
яъни фонд барча сармоядор
мижозлар билан иш олиб бориш щуқуқига эга.
Инвестиция фондининг фаолияти инвесторлар маблағларини жалб қилиш мақсадида
муомалага акциялар чиқариш ва жалб қилинган маблағларни фонд номидан қимматли
қоғозлар, тижорат банклари хисоб варақлари ва турли депозитларга қўйиб даромад
топишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: