31
К
Бу ерда Н
1
– ўз сармояси ва мижозлар маблағлари ўзаро
хисоботининг коэффиценти;
С – инвестиция институтининг ўз сармояси;
К – мижозларнинг умумий маблағлари.
Бу коэффицент хар бир инвестиция институти ўз сармояси миқдорида фаолият
кўрсатишини билдиради. Ўз сармояси миқдори билан мижознинг умумий маблағларига
жавоб бера олмайдиган инвестиция институтига бу мижоз билан бирга ишлаш таъқиқланади.
Ушбу коэффицентдан ташқари қимматли қоғозлар бозорида бир мижоз учун
хатарнинг энг кўп миқдори инвестиция институтининг ўз маблағининг бир мижоз томонидан
тақдим этилган маблағларининг умумий хажмга нисбати сифатида қуйидаги
формуладан
фойдаланилади;
С
Н
2
1К
бу ерда Н
2
– хатар коэффиценти.
С – инвестиция институтининг ўз сармояси.
1К – бир мижоз томонидан тақдим этилган маблағлар суммаси.
Юқорида келтирилган коэффицент инвестиция институтининг ўз сармояси миқдори
билан хар бир мижознинг маблағ суммасига жавоб бера олишлигини англатади. Биз ушбу
коэффицентларнинг хар бир инвестиция институти учун белгиланган кўрсаткичларини
қуйида кўрсатиб ўтамиз.
4.2. Инвестиция маслахатчиси ва инвестиция воситачиларининг вазифалари.
Қимматли қоғозлар бозорини ва унинг иштирокчиларини тахлил этиш ва истиқболини
аниқлаш, молиявий воситаларини (молиявий мажбуриятларини) экспертиза қилиш, ишлаб
чиқариш ва тавсия этиш бўйича хизматлар кўрсатиш, қимматли қоғозлар чиқариш,
уларни
жойлаштириш ва муомалага киритиш, мутахассисларни қайта тайёрлаш, шунингдек юридик
ва жисмоний шахслар инвестиция сиёсатини амалга оширишлари хусусида маслахатлар
бериш сохасидаги хизматлар маслахат бериш борасидаги фаолият дейилади.
Қимматли қоғозлар бозорида маслахат бериш фаолияти билан шуғулланувчи
инвестиция институти «инвестиция маслахатчиси» деб аталади. Юридик ва жисмоний шахс
инвестиция маслахатчиси бўлиши мумкин.
Амалдаги қонунчиликка асосан инвестиция маслахатчисининг устав капиталининг энг
минимал миқдори 300 энг минимал иш хақи хажмидан кам бўлмаслиги керак. Инвестиция
маслахатчиси фаолиятида Н
1
ва Н
2
коэффицентлари қўлланилмайди., яъни у барча мижозлар
билан ишлай олади.
Жисмоний шахс инвестиция маслахатчиси бўлиши учун қуйидаги
хужжатларга эга
бўлиши лозим.
1. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш
Марказидан махсус малака шаходатномаси ва фаолият учун лицензия;
2. Махаллий хокимият органидан тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш;
3. Устав капиталини шакллантириш.
Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслахатчиси фаолиятининг
ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у имкониятли сармоядорларга муайян қимматли
қоғозларни харид этиш ёки сотиш бўйича аниқ тавсиялар бериш хуқуқига
эга эмас, у
32
фақатгина унга мустақил қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган барча ахборотни бериши
мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар воситачилари энг кўп сонли ва энг
тажрибали гурухни ташкил этади. Қимматли қоғозлар бозорида брокерлик ва дилерлик
фаолиятини амалга ошираётган инвестиция институти «инвестиция воситачиси»
хисобланади.
Топшириқ шартномалари ёки воситачилик хақи асосида ёхуд битимлар тузиш учун
берилган ишончнома
асосида иш олиб бориб, ваколатли шахс ёки воситачи сифатида
қимматли қоғозлар юзасидан фуқаролик – хуқуқий битимларни амалга ошириш брокерлик
фаолияти хисобланади. Юридик ёки жисмоний шахс
брокерлик фаолияти билан
шуғулланиши мумкин.
Амалдаги қонунчиликка асосан инвестиция воситачисининг (брокер ва дилер учун
хам) устав капиталининг энг минимал миқдори 1000 энг минимал иш хақи хажмидан кам
бўлмаслиги лозим. Инвестиция
воситачилари фаолиятида Н
1
1 ва Н
2
1 бўлиши лозим.
Агарда инвестиция воситачисининг ўз сармояси мижоз маблағидан Н
1
1 ёки Н
2
1
коэффицентда бўлса, у холда у бу мижоз билан ишлаш хуқуқига эга эмас.
Жисмоний шахс брокер фаолияти билан шуғулланиши учун қуйидаги хужжатларга
эга бўлиши лозим:
1. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш
Марказидан махсус малака шаходатномаси ва фаолият учун лицензия;
2. Махаллий хокимият органидан тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш;
3. Устав капиталини шакллантириш;
4. Фонд биржасидан брокерлик жойини сотиб олиш.
Қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозларни сотиб олиш (ёки)
сотиш
нархларини ошкора эълон қилиш хамда ушбу қимматли қоғозларни эълон қилинган
нархлари бўйича сотиб олиш ва сотиш мажбуриятини олиш йўли билан ўз номидан ва ўз
хисобидан қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимларини тузиш дилерлик фаолияти
хисобланади. Дилерлик фаолияти билан фақатгина юридик шахс шуғулланиши мумкин.
Дилер қимматли қоғозлар бозорида ўз хисобидан, ўз номидан ва ўз хатари асосида фаолият
кўрсатади. Дилерлик фаолиятини амалга ошириш уни қимматли қоғозлар бозоридаги
фаолиятнинг бошқа турлари билан қўшиб олиб боришга йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: