Вазирлиги


Кимматли қоғозлар бозорининг вазифалари



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

3.2. Кимматли қоғозлар бозорининг вазифалари. 
Кредит ресурслари (ссуда) 
+имматли =о\озлар 
бозори 
Банклараро бозор 
Акциялар бозори 
Корпоратив 
облигациялар 
бозори 
Давлат =ис=а 
муддатли 
облигациялари 
бозори 
Вексель 
бозори 
Депозит 
сертификатлари 
бозори 


23 
Ҳар қандай бозор сингари қимматли қоғозлр бозори бажарадиган вазифалар мавжуд. Биз 
бу вазифаларни асосан икки гурухга ажратишимиз мумкин. Биринчи гуруҳни умумбозор 
яъни хар бир бозорга тегишли вазифалар ташкил этса, иккинчи гуруҳни фақат қимматли 
қоғозларга тааллуқли бўлган вазифалар ташкил этади. 
Умумбозор ёки анъанавий бозор вазифаларига қуйидагилар киради: 
Тижорат вазифаси, яъни бозорда фаолият кўрсатишдан асосий мақсад маълум миқдорда 
фойда топиш хисобланади; 
Маълумотлар етказиш вазифаси, яъни бозор ўз иштирокчиларига товарлар ҳаракати, 
уларнинг хажми ва улар бўйича шаклланаётган нарх- наво тўғрисида маълумот етказиб 
туради; 
Ташкил этиш вазифаси, яъни бозор ўз иштирокчиларига савдо- сотиқни олиб бориш учун 
махсус жойларни ташкил этади; 
Тартибга солиб туриш вазифаси, яъни хар бир бозор ўз иштирокчилари учун савдони 
ташкил этиш тартиб- қоидалари, муддати, низоларни ҳал этиш шартлари, назорат қилиш ва 
бошқарувни амалга оширади. 
Қимматли қоғозлар бозорининг анъанавий вазифаларидан ташқари фақатгина ўзига хос 
бўлган вазифалари мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат: 
- Мамлакат аҳолисининг, корхоналарнинг ва давлатнинг вақтинча бўш пул маблағлари 
жамланиши таъминланади. Бунинг натижасида капитал истемолчилари керакли миқдордаги 
пул маблағларини олади ва сармоядорлар ўз маблағларини сақлаш ҳамда уларни кўпайтириш 
имкониятига эга бўлади; 
- Қимматли қоғозлар бозори капиталнинг жамланиши ва марказлашуви 
жараёнининг тезлаштиришни таъминлайди. Бозор ёрдамида иқтисодиёт тармоқлари 
ўртасида капиталнинг оқиб ўтиши амалга оширилади; 
- Қимматли қоғозлар бозори тармоқлараро тўсиқларни олиб ташлашга хизмат қилади. 
Иқтисодиёт тармоқларидаги вақтинча бўш пул маблағлари ишлаб чиқаришни бошқа 
тармоқларига оқиб ўтади. Капиталнинг бу оқими буйруқ ёки кўрсатма асосида эмас, балки 
аниқ бир иқтисодий манфаат муносабатлари асосида амалга оширилади. Вақтинча бўш пул 
маблағлари мавжуд корхоналар замонавий ва даромад келтирувчи ишлаб чиқариш 
корхоналарига инвеститция қилинади ва шу асосда иқтисодиёт тармоқлари таркибида сифат 
силжишларига ҳизмат қилади; 
- Қимматли қоғозлар бозори сармоядорларининг яъни мамлакат аҳолисининг, 
корхоналарнинг ва давлатнинг вақтинча бўш пул маблағларини жамлаб уни капиталга 
айлантириб, бу капитал оқилона ва самарали ҳаракатини таъминлайди; 
- Қимматли қоғозлар бозори қимматли қоғозларга бозорда шаклланган талаб ва таклиф 
асосида ҳақиқий бозор баҳосини белгилайди. Шунинг учун фонд биржаси мамлакат 
иқтисодиётининг барометри ҳисобланади; 
- Қимматли қоғозлар бозори аниқ бир капитални (банк, савдо, саноат) ҳаракатини 
фаоллашувига имконият яратади. Бунинг натижасида иқтисодиётда у ёки бу муаммоларни 
ҳал этиш имконияти пайдо бўлади; 
- Қимматли қоғозлар бозори ёрдамида давлат бюджети тақчиллиги (дефицит) қопланади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, бу жараёнда муомалага қўшимча пул массаси эмиссия 
қилинмайди ва шу асосида мамлакатда инфляцияни тартибга солиб туриш имконияти 
туғилди; 
- Қимматли қоғозлар бозори мамлакатда янги мулкдорлар синфини шакллантиради. 
Улушли қимматли қоғоз (акциялар) харид этиб олган акциядор корхонанинг мулкдорига 
айланади. Шу асосда акциядорлар корхонанинг самарадор ишлашидан манфаатдор бўлади, 
чунки корхонанинг даромад топиши акциядорга дивидент келтиради. Шунинг учун 
акциядорлар корхоналарни бошқарувига фаол иштирок этадилар. 
Қимматли қоғозлар бозорининг қанчалик ривожланланганлиги, унинг самарадорлиги у 
бажарадиган вазифаларни амалга ошириши билан узвий боғлиқдир. 


24 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish