Вазирлиги


Қимматли қоғозлар бозорининг шакллари



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

3.3 Қимматли қоғозлар бозорининг шакллари 
Қимматли қоғозлар бозори жуда мураккаб ҳамда нозик тузилмадир. Ушбу бозорда у ёки 
бу турдаги қимматли қоғоз билан савдо қилиш, савдони ташкил қилиш , уни олиб бориш ва 
хисоб- китобларни олиб бориш асосида қимматли қоғозлар бозорининг қуйидаги 
шаклларини ажратиш мумкин:
1. Қимматли қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи бозори; 
2. Қимматли қоғозларнинг уюшган ва уюшмаган бозори; 
3. Қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозори; 
4. Қимматли қоғозларнинг ананавий ва компьютерлаштирилган бозори; 5.Қимматли 
қоғозларнинг муддатли ва кассали бозори.
Қимматли қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи бозори – бу қимматли қоғозларнинг 
бирламчи эмиссияси ва унинг биринчи эгалари ўртасида жойлаштириш жараёнидаги 
бозордир. Бу бозор учун маълум тартиб-қоидалар белгиланган. Эмитент бирламчи эмиссияда 
чиқарилган барча қиматли қоғозларни бирламчи инвесторлар ўртасида тўлиқ жойлаштириш 
шарт. Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчиликка кўра бирламчи эмиссиянинг 
бирламчи инвесторлар таркиби қуйидагича: 
Қимматли қоғозлар бирламчи бозорининг инвесторлар таркиби
2- чизма 
Акцияларнинг бирламчи
эмиссияси. 
 
Мехнат 
жамоаси 
улуши 
Давлат 
улуши 
Хорижий 
сармоядор 
улуши 
Эркин савдо 
улуши 
И Н В Е С Т О Р Л А Р 
Агарда эмитент муомалага чиқарилган акцияларни тўлиқ жойлаштира олмаса, у бу 
акциялар рисоласини (проспектини ) бекор қилиши лозим. Масалан, эмитент муомалага юз 
дона акция чиқарди дейлик. Белгиланган муддатда у тўқсон дона акцияни жойлаштирди. 
Қолган ўн дона акцияни жойлаштира олмади.Демак эмитент бу биринчи акция рисоласини 
бекор қилиши ва муомалага иккинчи тўқсон дона акцияни ўз ичига олган рисоласини амалга 
ошириши шарт.Шуни таъкидлаш лозимки,бирламчи бозорда тўлиқ жойлаштирилган 
акцияларгина иккиламчи бозорга савдога қўйилади. Устав капиталини ошириш мақсадида 
иккинчи ёки учинчи эмиссия рисоласини амалга ошириш қимматли қоғозларнинг бирламчи 
бозорига киради.
Қимматли қоғозларнинг икиламчи бозори- бу аввал муомалага чиқарилган ва щеч 
бўлмаганда бир марта олиб сотилган қимматли қоғозлар бозоридир. Ушбу бозолрда 
қимматли қоғозлар олди-сотдиси натижасида қимматли қоғозлар амал қилиши муддати 
бўйича ўз эгасини ўзгартиради, яъни эркин равишда қўлдан-қўлга ўтади. Қимматли 
қоғозларнинг иккиламчи бозорининг асосий хусусияти унинг ликвидлигидир. Бу бозорда 
қимматли қоғозларга бўлган хаққоний талаб ва таклиф асосида бащо белгиланади. Қимматли 


25 
қоғозлар бу асосда ўх номинал қийматидаги бир неча марта юқори нархда сотилиши мукин. 
Қимматли қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорлари ўртасидаги нисбат бу 
мамлакатнинг иқтисодий ривожланганлиги фонд бозорини самарадорлик даражасига 
боғлиқдир.
Қимматли қоғозларнинг уюшган бозори –бу қимматли қоғозлар билан савдоларни савдо 
иштирокчилари ва уни ташкил этувчи учун ўрнатилган қатъий тартиб-қоидалар билан амалга 
оширилишидир. Бу бозорда қимматли қоғозлар билан олди-сотди битимлари маълум аниқ 
жойда, белгиланган муддатда ва унинг малакали иштирокчилари томонидан амалга 
оширилади.
Қимматли қоғозларнинг уюшган бозори-бу қимматли қоғозлар билан савдоларни савдо 
иштирокчилари ўртасида қатъий белгиланган тартиб-қоидаларсиз амалга оширилишидир. Бу 
бозор маълум белгиланган жойда, маълум муддатда олди-сотдини амалга оширмайди. 
Қимматли қоғозларнинг уюшган бозорида сотувчи ва харидор олди-сотдиси фонд 
биржасидан ташқарида ўзаро олиб боради.
Қимматли қоғозларнинг биржа бозори – бу фонд биржасида у ўрнатган тартиб-қоидалар 
асосида қимматли қоғозлар билан савдо қилиш бозоридир. Биржа бозори ўзига хос 
инвестиция институтлари томонидан ташкил этилган бозор бўлиб, унда қимматли қоғозлар 
билан савдо битимлари бу бозорнинг малакали иштирокчилари томонидан қатъий 
ўрнатилган тартиб қоидалар асосида олиб борилади.Шуни таъкидлаш лозимки, биржа 
бозорида у томонидан қўйилган талабларга жавоб берадиган ликвид ва ишончли қимматли 
қоғозлар савдога қўйилади. Биржа бозорининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан 
иборат: 
-қимматли қоғозлар билан савдо-сотиқ аниқ вақтда ва белгиланган жойда амалга 
оширилади; 
-қимматли қоғозлар билан савдо-сотиқни белгиланган аниқ иштирокчилари (фонд 
бозорининг малакали мутаххассислари) томонидан олиб борилади: 
-қимматли қоғозлар билан савдо-сотиқнинг қатъий белгиланган тартиб-қоидалари 
белгиланганлиги ва бозор иштирокчиларининг унга амал қилишлиги: 
-қиммтли қоғозлар билан савдо-сотиқни ташкил этилиш бундай фаолиятига ваколатли 
давлат органи томонидан махсус лицензияга эга бўлган муассаса олиб боришлиги. 
Амалдаги қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозларнинг 
биржа бозори “Тошкент” Республика фонд биржаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси 
хамда вилочтлар марказларидаги бўлимлардан иборат. 
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори бу-қимматли қоғозлар билан савдо-
сотиқни фонд биржасидан ташқарида олиб бориладиган бозор тушунилади. Биржадан 
ташқари бозор ташкил этилишига қараб икки гурухга бўлинади: 
-уюшган биржадан ташқари бозор; 
-уюшмаган биржадан ташқари бозор; 
Қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорида уни ташкилотчилари 
томонидан ўртанилган тартиб-қоидалар, савдога қўйиш шартлари асосида тузилган махсус 
компьютер тизими тушунилади. Бу бозорда асосан ўрта ва кичик эмитентларнинг қимматли 
қоғозлари савдога қўйилади. Ривожланган хорижий давлатларда уюшган биржадан ташқари 
бозорнинг ўз тизими шаклланган. АҚШда бу бозорни NASDAQ- National Associatin of 
Secuzities Dealers Automated Security, Канада COATC-Canadien Owerthe-conter Automated, 
Сингапурда SESDAQ-Singapore Stock Exchang And Automated Quotation System (система 
автоматический котировка и дилинга при Сингапурской фондовой биржи) ва Россияда РТС 
(Российская торговая система) (Россия савдо тизими) олиб боради. Ўзбекистонда уюшган 
биржадан ташқари бозорни ташкил этиш ва олиб бориш «Элсис-Савдо» инвестиция 
институти олиб бормоқда. Шуни таъкидлаш лозимки. У қимматли қоғозларни уюшган 
биржадан ташқари бозори замонавий компьютер технология щамда юқори коммуникация 
воситалар асосида ташкил этилади.


26 
Қимматли қоғозларнинг уюшмаган биржадан ташқари бозорида эса фонд биржасида 
котировкага жавоб бермаган шу асосда савдога қўйилмаган қимматли қоғозлар савдо-сотиғи 
амалга оширилади. Бу бозорда керакли молиявий базага эга бўлмаган эмитентларнинг ва кам 
даромадли қимматли қоғозлари савдога қўйилади. Бундай бозорда алощида олинган 
брокерлик ва дилерлик фирмалари фаолият кўрсатади. Фонд биржалари томонидан 
қимматли қоғозларга қўйиладиган талабларнинг қаттиқлиги ва савдога чекланган миқдорда 
қимматли қоғозларни қўйилиши натижасида уюшмаган биржадан ташқари бозорлар ташкил 
топган. Бу бозор турли мамлакатларда турлича, масалан Лондонда «учинчи бозор», Парижда 
«иккинчи бозор», Амстердамда «параллел бозор» деб номланади. Шуни таъкидлаш лозимки, 
бъзи кичик акциядорлик компаниялари ўз қимматли қоғозларни аввало бу бозорда савдога 
қўйиб уни котировка қилиб кўп холларда расмий фонд биржасида савдога чиқиш 
имкониятига эга бўлмоқдалар.
Қимматли қоғозларнинг анънавий бозори – бу маълум белгиланган жойда (биржада), 
ўрнатилган тартибда қимматли қоғозлар билан савдо-сотиқ қилишдир. Щар бир давлатларда 
фонд биржаларининг анъанавий сифатлари мавжуд. Масалан Токио фонд биржасида савдо-
сотиқ овоз хамда мимика асосиджа олиб борилади. Нью-Йорк фонд биржасида брокер ва 
дилерлар ўзлари эгаллаган мавқега қараб турли рангдги костюм киядилар вахокозо. 
Қимматли қоғозларнинг компьютерлаштирилгн бозори бу - қимматли қоғозлар билан 
савдо-сотиқ компьютер тизими орқали олиб борилади. Бу бозорнинг қуйидаги хусусиятлари 
мавжуд: 
-қимматли қоғозлар сотувчилар ва харидорлари учрашадиган жисмоний жойининг 
йўқлиги, демак улар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот мавжуд эмас; 
-қимматли қоғозлар билан савдо сотиқ жараёнини тўлиқ автоматлаштирилганлиги, 
шунинг учун унинг иштирокчилари қимматли қоғозлар билан савдо қилиш учун бу тизимга 
талабнома киритиш билан чекланади. 
АҚШда компьютерлаштирилган бозорда 3700 та қимматли қоғозлар котировкаси бўлиб, 
бу тизимга 3300 малакали агентлар бирлашган. 
Қимматли қоғозларни кассали бозори бу - қимматли қоғозлар билан савдо битимидаги 
хисоб китобни бирданига ёки 2-3 кун ичида амалга оширилиши кўзда тутилган бозордир. Бу 
бозор хорижий давлатларда «кэш-бозор», «спот-бозор» деб номланади. «Тошкент» 
Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан савдо битимлари бўйича хисоб-
китоблар «касса бозор» тамойилига асосланади. 
Қимматли қоғозларнинг муддатли бозори бу - қимматли қоғозлар савдо битимларидаги 
хисоб-китобларни амалга оширишнинг турли муддатларда амалга оширилиши кўзда 
тутилган бозордир. Бу бозорда қимматли қоғозлар учун щисоб-китоблар муддати 3 ишчи 
кунидан 3 ой муддатгача амалга оширилиши мумкин. Қимматли қоғозларнинг муддатли 
бозори асосан хосилавий қимматли қоғозлар (опцион, фьючерс) олди-сотдисидан даромад 
топиш учун қўлланилади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish