Вазирлиги


Дунё энг йирик биржалари фаолиятининг хусусиятлари



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

6.4. Дунё энг йирик биржалари фаолиятининг хусусиятлари 
 
Маълумки, фонд биржасига анъанага мос равишда зарарсиз ишлайдиган, дунёда ўз 
обрў-эътиборга эга хамда етарлича даромад келтирувчи эмитентларнинг қимматли 
қоғозлари савдога қўйилади. Шуни хам таъкидлаш лозимки бир фонд биржаси қимматли 
қоғозларни савдога қўйиш учун ўзига хос танлов тартибини ўрнатган хамда савдони ташкил 
этиш қоидаси бўйича ажралиб туради. Хозирги вақтда дунёда қимматли қоғозлар савдоси 
хажми ва биржанинг ахамияти жихатидан Нью-Йорк, Лондон, Токио ва Цюрих фонд 
биржалари ажралиб туради. Бу фонд биржалари фаолияти ўзига хос хусусиятларига эга. 
Нью-Йорк фонд биржаси (New York Stock Exhange)1992 йилдан бери нотижорат 
корпорацияси хисобланиб, унинг мулки фонд аъзолари ихтиёридадир. Биржа аъзоси бўлиш 
учун фақатгина жисмоний шахслар биржадан брокерлик жойи сотиб олишлари лозим. 
Брокерлик жойлари вақтинча ижарага берилиши мумкин. 
Нью-Йорк фонд биржаси савдога фақатгина қўйилган қатъий талабларга жавоб 
берадиган хамда йирик эмитентларнинг қимматли қоғозларни қўяди. Қимматли 
қоғозларнинг листинг талаблари бўйиач дунёда фонд биржалари ўртасида Нью-Йорк фонд 
биржасининг талаблари юқори ва қатъий хисобланади. Шунинг учун АҚШда ўрта ва кичик 
компаниялари қимматли қоғозлари Нью-Йоркда фонд биржасида савдога қўйилади. 
Лондон фонд биржаси (London Stock Exchange) давримизнинг XVII асрида ташкил 
этилган. Биржани махсус кенгаши бошқаради. Кенгаш аъзолари эса 200 га яқин биржа 
аъзолари хисобланган фирмалар умумий йиғилишида сайланади. Биржа кенгаши мустақил 
равишда савдони ташкил этиш тартиб қоидаларини, брокерлик малака даражасини 
белгилаш, биржага янги аъзоларни қабул қилишини ва бошқа тартиб қоидаларни ишлаб 
чиқади ва тасдиқлайди. 
Лондон фонд биржасида қимматли қоғозлар билан савдони брокерлар ва джобберлар 
олиб боради. Брокер якка ва коллектив сармоядорларнинг расмий агентлари хисобланиб 
комиссион мукофот эвазига джобберлардан қимматли қоғозларни сотиб олади ёки уларга 
сотади. Джобберлар ўз номидан, ўз хисобидан ва ўз хатари асосида фонд биржасида 
қимматли қоғозларни сотиб олади ёки сотади. Уларнинг даромади эса қимматли қоғозларни 
сотиб олиш ва уни сотиш вақтидаги фарқ хисобига шаклланади. Биржада дижоббер савдо 
бошланишида икки хил бахони расмий эълон қилади, яъни сотиб олиш бахоси (пастроқ 
даражада) ва сотиш бахосини (юқорироқ даражада). Эълон қилинган бахода дижоббер 
белгиланган минимум миқдорида қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиши 
мажбурийдир. Белгиланган минимумдан ортиқ миқдоридаги қимматли қоғозларни сотиш 
ёки сотиб олиш джоббер учун шарт эмас.
Цюрих фонд биржаси 1876 йилда Швейцарияда қимматли қоғозлар билан савдо 
қилувчи билл-брокерлар томонидан ташкил этилган. Бу биржа қимматли қоғозлар савдоси 
хажми бўйича Швейцарияда биринчи ўринни ва дунёда Нью-Йорк хамда Лондон фонд 
биржасидан кейин учинчи ўринни эгаллайди. 
Цьюрих фонд биржаси ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши бўйича қуйидаги ўзига 
хос хусусиятларга эга: 
-биржа фаолияти қонунчилик нуқтаи назаридан ягона асосга эга эмас, у 1912 йилда қабул 
қилинган (7 боб ва 42 параграфдан иборат) махаллий кантонал қонунчилик тартиб - қоидаси 
асосида ишлайди. Бу қонунга асосан биржа аъзолари сони белгиланмаган; 


55 
-биржада савдо олиб борувчи махсус биржа брокерлари тизими мавжуд эмас. Қимматли 
қоғозлар билан барча тўғридан – тўғри операцияларни биржа аъзоси хисобланган 
вакилликлар олиб боради: 
-биржанинг яна бир хусусияти, унинг аъзолари бўлиб асосан мамлакатнинг бешта йирик 
тижорат банки хисобланади. Хорижда бу банклар «ринг бэнкс» деб аталади. Биржанинг 
аъзоси хисобланган 134 та брокер қимматли қоғозлар билан савдо қилишга хақли, лекин 
барча операциялар «ринг бэнкс» лар орқали амалга оширилади: 
-Цюрих фонд биржаси асосан облигациялар савдоси билан шуғулланади. Шуни 
таъкидлаш лозимки савдога асосан номи ёзилмаган, яъни тақдим этувчига облигациялари 
қўйилади.
Германияда эса биржа фаолиятини марказий ва махаллий тоифага бўлиш тўғрисидаги 
қонунчилик мавжуд эмас. Қимматли қоғозлар билан савдо - сотиқни асосан йирик тижорат 
банклари олиб борадилар. Германияда қимматли қоғозлар савдоси хажми бўйича биринчи 
ўринни Франкфурт фонд биржаси эгаллайди. Бу биржа савдо хажми бўйича дунёда Нью-
Йорк, Лондон, Цюрих фонд биржасидан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди. Франкфурт фонд 
биржаси фаолиятида биржа аъзолари хисобланган мамлакатнинг йирик тижорат банклари 
қимматли қоғозлар билан тўлиқ ва тўғридан - тўғри савдони олиб борадилар. Биржада 
асосий ўринни қарз қимматли қоғозлари (облигациялар) савдоси айланмаси ташкил этади. 
Хозирги вақтда АҚШ ва Европа фонд биржалари ўз фаолиятини байналминалаш 
хисобига кенгайтиришга интилсалар, Токио фонд биржаси ўз фаолиятида хорижий 
сармоядорлар учун ёпиқлиги билан ажралиб туради.
Японияда қимматли қоғозлар савдосининг 20 фоизи Токио фонд биржасида амалга 
оширилади. Ушбу биржада 100 та брокерлик фирмалари фаолият кўрсатади. Уларнинг ичида 
энг йирик ва машхурлари «Номура», «Дайва», «Никко» ва «Ямаха» лар биржада қимматли 
қоғозлар билан савдолар хажмининг 60 фоизини амалга оширадилар. Шунинг учун Токио 
фонд биржаси фаолиятида ўзига хос олигополия мавжуд. 
АҚШ ва Европа фонд биржаларидаги брокерлардан фарқли равишда Японияда, 
хусусан Токио фонд биржасида брокерлар қатъий белгиланган комиссион хақ оладилар. 
Бундан ташкари, биржада брокерлар хар куни белгиланган минимум миқдорида савдо 
битимларини амалга оширишлари шарт. Токио фонд биржасида қимматли қоғозлар билан 
савдони инвестиция воситачиси хисобланган брокер олиб боради. Бундан ташқари 
биржанинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда қимматли қоғозларга бахолар 
котировкаси қатъий чекланган ва савдо битимлари бўйича хисоб-китоб узоги билан 3 
календар кунида амалга оширилиши шарт. 
Таянч сўзлар. 
Фонд биржаси – бу қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозларнинг нормал 
щаракатланишига етарли шарт-шароитлар яратиш, қимматли қоғозларнинг бозор нархини 
аниқлаш (қимматли қоғозларнинг таклиф ва талаб ўртасидаги мувозанатини белгиловчи 
нархни), қимматли қоғозлар тўғрисидаги зарурий маълумотларни тарқатиш ва қимматли 
қоғозлар бозори қатнашчиларининг малакасини оширишга имконият яратишга эга бўлган 
ягона ташкилотдир.
Делистинг – эмитентнинг қимматли қоғозини биржа расмий маълумотига киритилган 
тоифадан вақтинча ёки бутунлай чиқаришдир. 
Такрорлаш учун саволлар. 
1. Фонд биржасининг мохияти нима? 
2. Фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 
3. Қимматли қоғозлар бахосининг котировкаси мохияти нимада?
4. Қимматли қоғозлар листинги нима? 


56 
5. Делистинг жараёни нималардан иборат? 
6. Нью-Йорк фонд биржасинингфаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан 
иборат? 
7. Лондон фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 
8. Цьюрих фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 
9. Франкфурт фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан 
иборат? 
10. Токио фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 
11. Моливий бозорда савдо системасини ривожланиши? (9763) 
12. Акциянерлик жамиятларини ривожланиш тирихи. (9764) 
13. Акциянерлик жамиятларини бошқариш. (9767) 
14. Акциянерлик жамиятларида дивидент сиёсати. (9769) Тавсия этилган адабиётлар. 
Тавсия этиладиган адабиётлар. 
1.Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини 
янада юксалтиришдир. «Ўзбекистон» 2010 
2.Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни 
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: «Ўзбекистон» 2009 
3.Боровкова В.А. Боровкова В.А. Рынок ценных бумаг. Учебное пособие. С. Пб. «Питер» 
2008. 
4.Семенкова Е.В. Операции с ценными бумагами. Учебник. М.: «Дело» 2009 
5.Бутиков И.Л. «Қимматли қоғозлар бозори». Т.: «Консаудитинформ». 2001. 
6.Бутиков И.Л. Рынок ценных бумаг Узбекистана: проблемы формирования и развития. 
Т.: «KONSAUDITINFORM NASHR» 2008
7.Галанов В.А. Рынок ценных бумаг. Учебник. – М; «ИНФРА». 2009. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish