75
-Цюрих фонд биржаси асосан облигациялар савдоси билан шуғулланади. Шуни
таъкидлаш лозимки, савдога асосан номи ёзилмаган, яъни тақдим этувчига облигациялар
қўйилади.
Германияда эса биржа фаолиятини марказий ва махаллий тоифага бўлиш тўғрисида
қонунчилик мвжуд эмас. Қимматли қоғозлар билан савдо сотиқни асосан йирик тижорат
банклари олиб борадилар. Германияда қимматли қоғозлар савдоси хажми бўйича
биринчи
ўринни Франкфурт фонд биржаси эгаллайди. Бу биржа савдо хажми бўйича дунёда Нью-
Йорк, Лондон, Цьюрих фонд биржасидан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди. Франкфурт
фонд биржаси фаолиятида биржа аъзолари хисобланган мамлакатнинг йирик тижорат
банклари қимматли қоғозлар билан тўлиқ ва тўғридан - тўғри савдони олиб борадилар.
Биржада асосан қарз қимматли қоғозлари (облигациялар) савдоси айланмаси ташкил этади.
Хозирги вақтда АҚШ ва Европа фонд биржалари ўз фаолиятини интернационализация
қилиш хисобига кенгайтиришга интилсалар, Токио фонд биржаси ўз фаолиятида хорижий
сармоядорлар учун ёпиқлиги билан ажралиб туради.
Японияда қимматли қоғозлар савдосининг 2,0 фоизи
Токио фонд биржасида амалга
оширилади. Ушбу биржада 100 та брокерлик фирмалари фаолият кўрсатади. Уларнинг
ичидан энг йирик ва машхурлари «Номура», «Дайва», «Никко» ва «Ямаха» лар биржада
қимматли қоғозлар билан савдолар хажмининг 60 фоизини амалга оширадилар. Шунинг
учун биржа фаолиятида ўзига хос олигополия мавжуд.
АҚШ ва Европа фонд биржаларидаги брокерлардан фарқли равишда Японияда,
хусусан Токио фонд биржасида брокерлар қатъий белгиланган комиссион хақ оладилар.
Бундан ташкари, биржада брокерлар хар куни белгиланган минимум миқдорида савдо
битимларини амалга оширишлари шарт. Токио фонд биржасида қимматли қоғозлар билан
савдони инвестиция воситачиси хисобланган брокер олиб боради. Бундан ташқари
биржанинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда қимматли қоғозларга бахолар
котировкаси қатъий чекланган ва савдо битимлари бўйича хисоб-китоб узоғи билан 3
календар кунида амалга оширилиши шарт.
Таянч сўз ва иборалр.
Қимматли қоғоз, номинал бахо, талаб, таклиф,
бозор бахо, бахо котировкаси, инвестор,
биржа бозори, биржадан ташқари бозор, конъюктура, касса битими, қимматли қоғозларнинг
тор бозори, қимматли қоғозларнинг кенг бозори, даромадлилик.
Такрорлаш учун саволлар.
1. Фонд биржасининг мохияти нима?
2. Фонд биржаси фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
3. Қимматли қоғозлар бахоси котировкасининг мохияти нимада?
4. Қимматли қоғозлар листинги нима?
5. Делистинг жараёни нималардан иборат?
6. Қимматли қоғозлар портфели нимадан иборат? (9759).
7. Вексел ва вексел муомаласи нимадан иборат? (9749).
8. Акциянерлик жамиятларини ривожланиш тарихини изохланг? (9764).
9. Товарлар бозори ва товар биржаларининг фукциялари? (9734)
Do'stlaringiz bilan baham: