10.4.
ЯЛЛИҒЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ.
Яллиғланишнинг сабаблари жуда кўп ва ҳилма-ҳилдир. Шикастловчи омиллар
иккита асосий гуруҳларга бўлинади. Экзоген ва эндоген омиллар фарқ, қилинади.
Экзоген омилларга биологик омиллар - микроорганизмлар (бактериялар, вируслар,
патоген моғоллар), ҳайвонлар (содда ҳайвонлар, паразит чувалчанглар, хашаротлар)
киради. Яллиғланишни механик омиллар (лат ейиш, жароҳатланиш, тўқималарни
ёрилиб кетиши, эзилиши, бегона жисмларни тўқималар орасида бўлиши) ҳосил
қилиши мумкин. Масалан, терини бирозгина кесиш, шу ерда яллиғланиш реакцияси
пайдо бўлиши учун етарлидир. Яллиғланиш реакциясининг сабабчиси физик омиллар
бўлиши мумкин: масалан, иссиқ ёки совуқни таъсири (термик омил), нурлар ёки
электр энергияси ва бошқалар. Яллиғланиш кимёвий омиллар таъсирида (масалан,
кислоталар, ишқорлар, скипидар, кротон мойи ва бошқалар) пайдо бўлиши мумкин.
Омиллар ичида энг аҳамиятлиси патоген микроблар (айниқса йиринг чиқарувчи
кокклар -стафилококклар, стрептококклар, пневмококклар, ичак таёқчаси,
рикетсиялар)ҳисобланадилар. Уларнинг ўзлари ёки уларнинг ҳаёт фаолиятининг ва
парчаланишининг маҳсулотлари улар зарарлаган тўқималарда биокимёвий
жараёнларни ўзгаришига олиб келади. Врач ўз касби бўйича микроорганизмлар
чақирган яллиғланишларни энг кўп учратади. Ташқи омиллар чақирган
яллиғланишлар сабабига қараб инфекцион (юқумли) асептик (юқмайдиган) турларига
ажратилади.
Яллиғланишнинг эндоген омилларига тўқима некрозининг маҳсулотлари,
тромблар, эмболлар, инфарктга учраган тўқима, қон қуюлиши, моддалар алмашуви
бузилишининг маҳсулотлари, масалан, ўт кислоталарини тўпланиши, тўқималар
парчаланганининг токсик маҳсулотлари, тузларни йиғилиши, ўсма ўсишига бўлган
реакция, ўт ва сийдик йулларининг тошлари кирадилар. Яллиғланишни сабаби бўлиб,
органларда тупланган антиген-антитело комплекслари бўлиши мумкин. Яллиғланиш
бегона қисмлар, халок бўлган тўқималар атрофила пайдо бўлиши мумкин. Бундай
ҳолларда яллиғланиш тири'к тўқимани бегона жисмдан ёки некроз ўчоғидан ажратиб
туради ва шу сабабли бундай яллиғланиш демаркацион (чегаралсвчи) яллиғланиш
дейилади.
Яллиғланиш чақирувчи омилларни экзоген ва эндогенларга ажратиш
шартлидир, чунки эндоген номланган ҳамма сабаблар аслида экзоген таъсирлар
оқибатида пайдо бўлади. Масалан, томирлар тромбозининг ёки қон қуйилишининг
сабаби жарохатланиш бўлиши мумкин. Тузларни тўпланиши ёки метаболизми
бузилишининг маҳсулотларини тўпланиши кабиларнинг сабаби овкатланишнинг
бузилиши ҳисобланади.
Яллиғланишни пайдо бўлиши фақат этиологик омилгагина боғлиқ бўлмасдан,
балки организмнинг реактивлигига ҳам боғлиқдир. Масалан, баъзи «физиологик
қўзғовчилар, организмни ўз экскретлари, таъсир қилиш жойини ўзгаришидан ёки
организмни кучсизланиши оқибатида яллиғланиш пайдо қилиши мумкин.
Яллиғланиш реакциясини суръати ва кечиши шикастловчи омилнинг
хусусиятларига, бутун организмнинг ҳолатига ва яллиғланиш жараёнини содир
бўлган жойига ва шунингдек шикастланган тўқиманинг анатомо-физиологик
фазилатларига боғлиқ. Шу туфайли сабаби ва уни таъсир килиш суръати бир хил
бўлгани билан таъсир қилиш ўрни (локализацияси) ҳар ҳил бўлса. хар хил характерга
эга бўлган яллиғланиш реакциясини чақириш мумкин.
173
Шундай қилиб, зарарли омилнинг ҳусусиятлари, омил билан тўқима ва бутун
организм ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблиги яллиғланиш реакциясининг
намоён бўлишининг ҳилма-хиллигини изохлаб беради. Яллиғланиш умуман ўзининг
кечишининг умумий қонуниятларини сақлайди ва яллиғланшш жараёни учун хос
бўлган ҳамма мураккаблик билан давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |