171
10.3.
ЯЛЛИҒЛАШНИНГ
ЭССПЕРИМЕНТАЛ
МОДЕЛЛАРИ
.
Яллиғланиш тиббиётнинг ҳамма соҳалари учун энг муҳим
муаммолардан
бўлиб, ҳамма соха шу масала билан шуғулланади. Фақат фарқи, ҳар соҳани ўрганиш
усули бири иккинчисидан бошқачарок.
Конгейм (1867йили) биринчи бўлиб экспериментда бақаларни ичак
тутқичларини яллиғланганида қон айланишини ўзгаришларини ҳамма даврларини -
гиперемиядан тортиб стазгача синчиклаб ўрганди. Бундан ташқари Конгейм
лейкоцитларни томирлар деворидан ўтиб эмиграция қилиш жараёнини ҳам тасвирлаб
берди. Ҳозирги вақтда у яратган модель олийгоҳларда амалий машғулотларда
талабалар томонидан кенг қўлланилади. ("Конгейм тажрибаси").
1950
йили Е.Л.Клар ва Е.Р.Клар яллиғланишни қуйидаги моделини яратишди.
Қуённи қулоғини иккала қарама-қарши томонидан эпидермисни олиб ташлаб слюда
(
шаффоф минерал)дан тайёғлагач дисклар ўрнаштиришди.
Икки дискларни орасида
тўқиманинг юпқа қатлами жойлашган эди. Бу шаффоф дарча орқали қон айланишини
меёъда ва яллиғланиш "чақирувчи омиллар таъсир этганда тўхтовсиз кузатиш мумкин
бўлди. Шу усул бўйича мия пардаларидаги қон айланиши ўрганилади. Селье усули
бўйича
оғмахонларни
гарданидаги
пуфакчаларни
ҳавога
тўлдириб
микроциркуляцияни микроскоп остида ўрганиш мумкин. Шу усул яллиғланиш
жараёнини динамикада тадқиқот қилишга имконият беради. Бу мақсад учун
мукаммал микрокинематографик мосламалар яратилган. Яллиғланишни ўрганишнинг
энг асосий даврларидан бири - бу биокимевий усулларни қўллашдир. Шу
усул
ёғдамида яллиғланган ўчоғдан ҳар хил биологик фаол моддалар - яллиғланишни
медаторлари ажратиб олинди ва уларни таъсири батафсил ўрганиб чиқилди.
Электрон микроскопия, ультрацентрифугалаш ва бошқа
замонавий усуллар
ёғдамида яллиғланишда пайдо буладиган эдема, лейкоцитларни томирлар деворидан
ўтиши ва уларни яллиғланган ўчоғда тўпланишида биологик мембраналарни
аҳамияти ҳақида маълумотлар олинди.
Яллиғланишни ўрганишда И.И.Мечииковнинг тажрибалари алоҳида
аҳамиятга эга. У яллиғланишни эволюцион нуқтаи назардан тадқиқот қилди.
Филогенеэда яллиғланиш масалаларини ечиб берди.
Эксперимент шароитида ҳоҳлаган патоген омил таъсирида яллиғланиш
ҳосил қилиш мумкин.
Тери остига, мушаклар орасига, бўшлиқларга тирик ёки автоклавда сақланган
ичак, ич терлама таёқчаларини, стрепто, стафилококкларни ва бошқа
микроорганизмларни юбориш йули билаи инфекцион яллиғланиш модели яратилади.
Асептик яллиғланишни тери остига ёки
мушаклар ичига скипидар, бензин,
керосин ва бошқа моддалар юбориб ҳосил қилинади.
Аллергик (иммун) яллиғланиш моделини яратиш анчагина мураккабдир.
Ҳайвонлар (қуён, ит, денгиз чўчқаси) олдинроқ зардобни (буқа, от зардоби) ҳар 24
соат оралиғида уч карра юбориб (тери остига, вена қонига, мушаклар ичига) ёки
БЦЖни тери остига икки карра юбориб сенсибилизация қилинади. 2-3 ҳафтадан сўнг
ҳайвонларда иммунологик ўзгаришлар оқибатида энг юқори даражадаги
сексибилизацияланган ҳолати юзага келади. Мана шу даврда ҳайвонларга
такрорий
равишда аллергенни тери остига мушаклар ичига ёки ҳар қандай органни ичига
юборилса, иммунологик ихтилоф пайдо бўлишига имконият яратади. Шу жараёнда
ҳосил булувчи аллерген-антитело комплекси аллергик яллиғланишнинг сабабчиси
ҳисобланади.
Аутоаллергик яллиғланиш жараёнларини
моделини яратиш учун
экспериментал ҳайвонларга органларнинг (юрак, буйраклар, мия)
экстракти соф
172
ҳолда ёки Френднинг тулдиргичиси билан юборилади. Ана шу усул билан юрак,
буйраклар ва бошқа органларнинг шикастланишини моделлари яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: