Алтерация. Яллиғланишни пайдо булишида туқималар шикастланишининг
аҳамияти
Алтерация- ҳужайралар ва тўқималарни шикастланиши) дистрофик
жараёнлардан (оксилли, ёғли, гиалинли, шилимшик, вакуолли-сувли ва бошқалар)
шунингдек некробиоздан ва некроздан иборат. Шикастланиш ҳужайраларни,
ҳужайралараро моддаларни, нерв охирларини, томирларни ўз ичига олади.
Бирламчи ва инкиламчи альтерацияларни фарк қилинади.
Бирламчи альтерация деганда - патоген омилнинг бевосита таъсиридан юзага
келган узгаришлар комплекси - шикастланиши тушунилади. Бу яллиғланишнинг
биринчи даври бўлиб, морфологик ва функционал жиҳатдан билинар-билинмас
ўзгаришдан тортиб туқима ва ҳужайраларни тула деструкцияси ва ҳалокати билан
174
намоён булади. Ҳужайралар стромасида мукоид ва фибриноид букиши, ҳатто
фибриноид некрози пайдо булиши мумкин. Яллиғланишда ҳужайраларни
ультратузилишидаги
узгаришлар
цитоплазманинг
таркибий
қисмларида,
ҳужайранинг ядросида ва мембраналарида содир булади. Митохондрийларни
улчамлари катталашади, букадилар; баъзи митохондриялар аксинча буришади,
кристаллари парчаланади, эндоплазматик ретикулумни цистерналарини шакли ва
катталиги ўзгаради, везикулалар концентрик тўзилмалар пайдо булади.
Рибосомаларда ҳам ўзгаришлар пайдо булади. Ядрони шакастланиши хроматинни
чеккада жойлашиши, ядронинг мембранасини ёғилиши билан намоён булади.
Томирлар деворининг альтерацияси унинг бевосита шикастланиши ёки
дистрофик ўзгаришларидан иборат бўлиб, уткаэувчанлигини оширади. Дистрофик
узгаришлар қушувчи туқималарда, эпителий, нерв ҳужайралари ва толаларида ошкор
қилинади. Дистрофия ҳар хил тўқималарда ҳар хил куринишда намоён булади, кон
элементларида ҳам учрайди, унинг реологик ҳоссалари ўзгаради.
Бирламчи альтерациядан сўнг иккиламчи альтерация бошланаци. Иккиламчи
альтерация бу бирламчи альтерация натижасида пайдо бўлган ўзгаришлардан,
бирламчи альтерациянинг маҳсулотларининг таъсиридан келиб чиқади. У
яллиғланиш жараёни давомида пайдо булади. Сабаби шундаки, бирламчи
альтерацияда ҳужайраларни шикастланиши энг аввал уларни цитоплазмасига ҳамда
лизосомаларни мембранасига тегишлидир. Лизосомаларни шикастланиши оқибатида
уларни таркибидаги гидролитик ферментлар ажралиб чиқадилар. Улар ҳужайраларни
тузилишини янада шикастланишида "лизосомал эффект" ни пайдо булишида муҳим
аҳамиятга эга. Бу ферментлар ҳужайралар таркибига кирадиган ҳамма моддаларни
(
оқсиллар, нуклеин кислоталар, карбон сувлар, липидлар) парчалаш кобилиятига эга.
Яна бу ферментлар этиологик омил мавжудлигида ёки усиз ҳам альтерация
жараёнини ҳамда деструкцияни давом эттиради, бунинг натижасида биологик фаол
моддалар - яллиғланишнинг медиаторлари ҳосил бўлади. Шу сабабли лизосомаларни
хозирча яллиғланишнинг "старт майдончаси" ҳам дейилади.
Шундай қилиб иккиламчи альтерация шикастланган жойдаги қуйидагиларни
таьсиридан пайдо булади:
1.
Тўқимага лизосоманинг гидролитик ферментларини бевосита таъсиридан;
2.
Лизосомал ферментлар воситасида яллиғланиш медиаторларини (биологик
фаол моддаларни) ажралиб чиқиши орқали;
3.
Иккиламчи альтерацияни юзага келишида курсатилган омиллардан ташкари
ҳужайралар хам катта аҳамиятга эга. Макрофаглар ва нормал киллерлар
(
лимфоцитлар, промоноцитлар) ҳужайраларни парчалаш кобилиятига эга (ҳужайра
воситасидаги цитотоксиклик). Цитотоксикликни ижро қилувчи ҳужайраларни
фаоллашуви бирламчи альтерация натижасида ажралиб чиққан медиаторлар
иштирокида руй беради. Ҳужайралар орқали юзага келадиган цитотоксиклик
специфик маҳсус - иммунологик таниш билан боғлиқ) ва носпецифик (иммунологик
таниш билан боглик булмаган) булади. Альтерациянинг бу турлари аутоиммун
яллиғланиш ва трансплантантни қучиш реакциялари механизмларида катта аҳамиятга
эга.
Иккламчи альтерация натижасида фақат ҳужайраларгина шикастланиб
колмайди. Ҳужайралар оралиғидаги моддаларни шикастланишга ҳос реакцияси
қушувчи туқиманинг асосий моддасини (протеогликанлар ва гиалурон кислота)
дезорганизация (тузилишини бузилиши) идан иборат. Лизосоманинг гидролазалари
ана шу моддаларни (асосий моддалар бириктирувчи ҳусусиятини таъминловчидир)
аста-секин парчалай бошлайди, асосий модда коллоидларининг дисперслиги ва
уларни гидрофиллиги ортади. Бунинг оқибатида кушувчи тўқиманинг утказувчанлиги
175
ўзгаради. Яллиғланишда кушувчи туқиманинг элементлари - коллаген, ретикуляр ва
эластик толалар Ҳаммаси бир хил узгаришга учрайди. Шу туфайли қатор патологлар
яллиғланишни қупинча кушувчи тўқиманинг реакцияси деб ҳисоблайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |