189
лейкоцитларни эса олдинга туртиб юборилади. Бошқа сўз билан айтганда,
лейкоцитлар ракетага ухшаб силжийдилар. Ва ниҳоят лейкоцитларда актин-миозин
системаси мавжудлигидан, мушаклар қисқаришига ухшаш жараёнлар руй беради деб
таҳмин қилиш мумкин ва шу туфайли лейкоцит силжий бошлайди. Лейкоцитларни
силжиши энергиядан фойдаланиш билан кечадиган жараёндир, бундай энергияни
лейкоцитлар гликолитик реакцияларда ҳосил қиладилар. Лейкоцитларни ҳаракат
тезлиги анчагина каттадир. Ҳисоблаб топилишича, лейкоцитлар бир кеча кундузда 5-
6
см оралиқни утиши яъни перифериядан жуда катта яллиғланган учоқни
марказига"етиб боради".
Нейтрофил гранулоцитлар бошқа лейкоцитларга қараганда энг юқори тезликда
силжийдилар. Гранулоцитларни ҳаракатчанлиги яллиғланиш учогига ҳос бўлган
кислотали муҳитда кечади.
Яллиғланиш учоги томон лейкоцитларни эмиграциясида маълум кетма-кетлик
тартиби кузатилади: Энг аввал нейтрофил гранулоцитлар, улардан кейин моноцитлар
ва охирида лимфоцитлар эмиграция қиладилар Яллиғланган туқима томон ҳар хил
лейкоцитларни эмиграциясини кетма-кетлигини И.И.Мечников таъсвирлаб берган,
уни лейкоцитлар эмиграциясининг Мечников қонуни деб аталади. Мононуклеар
ҳужайраларни энг кейин чиқишини шу ҳужайраларни хемотаксик қитиқловчиларга
сезгирлигини камлиги, кам ҳаракатчанлиги билан тушунтирадилар.
Эмиграция қилган лейкоцитларни ҳужайравий таркиби, яъни ҳосил бўлган
инфильтратни таркиби яллиғланиш чақирган этиологик омилга (яллиғланишни
қўзгатувчисига), у чақирган жараённи давомийлигига, туқима муҳитининг физик-
кимевий ўзгаришига ва яллиғланиш жараёни жойлашган туқимага боғлиқ. Масалан,
яллиғланишни йиринг ҳосил қилувчи микроблар чақирса (стафилококклар,
стрептококклар) уни таркибида жуда кўп миқдорда нейтрофил лейкоцитлар, агар
яллиғланиш иммун асосда аллергия) ёки паразит чувалчанглар (гельминтлар)
томонидан қўзгатилган булса, у ҳолда жуда кўп эозинофиллардан ташкил топади.
Сурункали яллиғланиш - сил, заҳм кабиларда яллиғланиш ўчоғида лимфоцидлар ва
моноцитлар ошкор қилинади.
Лекоцитларни шикастланиш учогидаги асосий вазифаси, генетик жиҳатдан
бегона заррачаларни камраб олиш ва ҳазм килиш (фагоцитоз) дан иборат. Бир
ҳужайрали организмларда фагоцитоз овқат ҳазм қилиш учун хизмат килади. Юкори
тараккий килган организмларда бу функция баъзи ҳужайралар учун ҳос бўлиб,
ҳимоя хусусиятига эга. И.И.Мечников ҳамма фагоцитозловчи ҳужайраларни микро
ва макрофагларга ажратади. Микрофаглар (полинуклеар лейкоцитлар) микробларни
фагоцитоз килса, макрофаглар моноцитлар, гистиоцитлар) йирикрок заррачаларни,
шу жумладан ҳужайраларни ва уларни булакларини камраб олади ва ҳазм
киладилар.
Фагоцитозда 4 давр мавжуд: 1)якинлашиш (хемотаксис); 2)ёпишиш; 3)ютиш;
4)
хазм қилиш (реактивлик булимига каранг). Бу жараёнда яллиғланган тўқимага
эмиграция килган лейкоцитлар бир қисми ацидоз ва кучли физик-кимёвий
узгаришлар таъсирида халок буладилар. Уларни халокати натижасида хар хил
моддалар ва ферментларни ажралиши кузатилади, бу моддалар бактерицид таъсир
курсатиши ёки бактериялар ҳаёт фаолиятининг махсулотлари бўлган зарарли
моддаларни зарарсизлантириш имкониятига эгадир. Ажралган ферментлар
парчаланиш махсулотларини хазм килишда ва яллиғланиш учоғини тозалашда
иштирок этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: