190
10.7.
ЭКССУДАЦИЯ
, ЭКССУДАТ
ВА
УНИНГ
ТУРЛАРИ
Яллиғланган тўқимага қоннинг суюқ, қисмини, электролитларини,
оксилларини ва коннинг ҳужайраларини томирлар девори орқали
чикишига
экссудация дейилади. Тўкимага ажралиб чиккан суюкликни экссудат ёки яллиғланил
фасоди дейилади. экссудация мураккаб жараёндир. Жараённи энг аввал томирлар
деворини утказувчанлигини ортиши белгилайди (капилляр ва венулалар),
ўтказувчанликни ортиши экссудациянинг асосий сабабидир. Томирлар
утказувчанлигини ортиши яллиғланишнинг энг эрта намоён бўлиши деб
ҳисобланмоқда. Тадкикотларни курсатишича қоннинг суюклиги ва унда эриган
моддалар томирнинг эндотелиал ҳужайраларини бир-бирига туташган жойи оркали-
эндотелиал ҳужайралараро тиркиш орқали рўёбга чикади. Уларнинг оралиғи
томирлар кенгайиши окибатида ва эндотелиал ҳужайраларни юмалокланиши
натижасида катталашиши мумкин. Бундан ташкари эндотелий ҳужайралари кон
плазмасининг жуда кичик томчиларини "ютиш" (микропиноцитоз) ва уларни томир
ташкарисига ўтказиш (цитопемпсис) кобилиятига эга.
Яллиғланишда томир деворининг ўтказувчанлигини
ошиши унинг
ультраструктурасини бузилиши билан боғлик, булиб колмасдан, балки бу вактда
хосил бўладиган биологик фаол моддалар ва ферментларга хам катта эътибор
берилмокда.
Томир деворининг утказувчанлиги ўзгаришининг даражасига қараб
экссудатнинг хусусияти ҳам ҳар хил булиши мумкин.
Томир ичидаги гидростатик босимни яллиғланган
учокда артериал ва веноз
гиперемия туфайли ошиши экссудациянинг иккинчи мухим сабаби ҳисобланади.
Нихоят, экссудациянинг учинчи омили булиб, яллиғланган ўчокда осмотик ва
онкотик босимнинг кўпайиши (гиперосмия ва гиперонкия) хисобланади, улар
яллиғланган тўқима томон суюкликни диффузион ва осмотик окимига шароит
яратади.
Экссудат яллиғланган тўкиманинг эдемасини юзага келтиради ёки у
плевритлар, перикардитлар ва перитонитларда тегишли бушликларни тулгазади.
Яллиғланиш реакциясининг жадаллигига ва томирлар деворининг узгариш
даражасига караб экссудат таркибига бирин кетин
майда дисперсли альбуминлар,
ундан кейин камрок дисперсли глобулинлар ва энг охирида йирик дисперсли
фибриноген ажралади. Шундай килиб, яллиғланиш реакциясининг жадаллиги ва унга
боғлик, бўлган томирлар деворининг утказўвчанлигини ўзгариши экссудатнинг оксил
таркибини белгилайди. Экссудатнинг ҳужайравий таркиби куп даражада
яллиғланишнинг этиологик омилига боғлик. Масалан, яллиг-ланиш йиринг чакирувчи
микроблар (стафилококклар, стрептококклар) билан боғлик бўлса, ажралиб чиккан
суюклик таркибида нейтрофил гранулоцитлар
купчиликни ташкил килади, ёки
яллиғланиш иммун асосга эга булса (аллергия) ёки у паразитик гельментлар билан
чакирилган бўлса экссудат таркибида эозинофил гранулоцитлар кўпчиликни талшкил
килади. Сурункали яллиғланишларда эса (сил, захм) экссудат таркибида жуда куп
микдорда мо-нонуклеарлар (лимфоцитлар, моноцитлар) ошкор килинади.
Ялллиғланишни келтириб чикарган сабабга, яллиғланиш жараёнининг
ривожланиши хусусиятларига ва экссудатларни таркибига (оксиллларни миқдори ва
сифатига, шаклли элементларига) караб серозли, катарал, фибринозли, геморрагик ва
йирингли экссудатларни фарк киладилар. Баьзида биргаликдаги (комбинацияланган)
экссудатларни турлари хам учрайди: сероз- фибринозли,
фибриноз-йирингли,
йирингли-геморрагик ва ҳ.к. шулар жумласидандир. Хар кандай экссудатга
191
чиритувчи микроблар (патоген анаэроблар) юкса, бундай экссудат чириган экссудат
деб аталади. Шунинг учун бундай экссудатни алохида ажратиш максадга мувофик
эмас.
Таркибида кўп микдорда ёғ томчилари тутувчи (хилус) экссудатлар хилоидли
экссудатлар дейилади. Хар кандай экссудатнинг таркибига хам ёғ томчилари
кушилиши мумкинлигини кайд килиш лозим. Бундай холат яллиғланиш жараёнини
корин бушлиғидаги йирик лимфатик томирлар тўпланган жойларда содир булиши ва
бошка кушимча таъсирлар билан боглик булиши мумкин. Шу
сабабли алохида
хилёзли экссудатни ажратиш хам мақсадга мувофик эмас.
Серозли
экссудат
.
Серозли экссудат тўқималарда, кўпинча сероз бўшликларда тупланади.
Таркибида 3-6% оқсиллар, асосан альбуминлар сақлайди, деярли шаффоф суюқлик,
чўкмасида сегмент ядроли гранулоцитлар, сероз катламларни озроқ микдоридаги
кўчиб тушган ҳужайралари мавжуд. Серозли экссудат сероз бўшликларни
яллиғланиши (серозли плеврит, перитонит, перикардит, артритлар ва б.) натижасида
хосил буладп. Шунингдек бу экссудат аллергик яллиғланишларида, хашаротлар
чакканида, куиганда пайдо бўлувчи суюклик тула терининг кўпчиган жойи, оёқ
кийим торлигидан юзага келган қаваришлар натижасида ҳосил бўлади. Серозли
яллиғланиш асосан ўткир кечади. Серозли яллиғланишнинг оқибати
асосан
ижобийдир. Бундай экссудат осонгина қайтадан изсиз сурилиб кетади ёки сероз
пардаларнинг бироз қалинлашуви пайдо бўлади. Амалда серозли экссудатни эдема
суюқлигидан (транссудат) ажратмоқ зарур. Серозли экссудат транссудатдан
солиштирма оғирлиги, оқсиллари, ҳужайралар таркиби ва рН бўйича фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: