Эндоген эмболиялар
Тромбоэмболия. Бу эмболия кўпинча узилган тромб бўлакчалари қон
томирларида тиқилиб қолиши натижасида юз беради.
Кўпинча бу эмболия “касал” тромблар пайдо бўлганда кузатилади. Бундай
тромбэмболиялар асосан катта қон айланиш доирасидаги вена қон томирларида пайдо
бўлади (оёқ, жигар, тос веналарида). Шунунг учун бундай тромбэмболиялар кичик
қон айланиш доирасида учрайди. Ўпка артерияси клапанларининг ёки уч тавақали
клапаннинг яллиғланиши тромбоэндокардитга олиб келиши, ўпка артериясининг
тромбоэмболияси билан давом этиши мумкин. Агар тромб юракнинг чап қисмида
(
эндокардит, аневризма) ёки артерияларда (атеросклероз) пайдо бўлса,
тромбоэмболиялар пайдо бўлади.
Тромбнинг узилишига ва тромбоэмболия келиб чиқишига тромбни асептик ва
йирингли яллиғланиш натижасида эриши ёки тромб пайдо бўлишида ретркация
жараёнининг бузулиши, қон оқимининг ўзида тромб пайдо бўлиши сабаб бўлиши
мумкин.
Ёғ эмболияси. Қон оқимига ёғ томчилари тушганда пайдо бўлади. Кўпинча
эндоген, баъзида эса экзоген сабаблар бўлиши мумкин. Ёғ томчиларининг қонда
пайдо бўлиши суяк кўмгининг шикастланиши (қаттиқ эзилганда, чайқалганда) тери
ости, тос ёғ тўқимаси, жигарни ёғ босишда ўзгаришлар натижасида юз беради. Ёш
катта бўлиши билан қизил илиқ сариқ илиқ билан алмашиши натижасида ёғда осон
эрийдиган фракциялар кўпайиб, ёғ эмболияси хавфи ошади. Асосан ёғ томчилари
катта қон айланиш доирасида пайдо бўлиб, бу эмболия кейин кичик қон доирасида
пайдо бўлади. Кейинчалик ёғ томчилари ўпка капиллярлари орқали юракнинг чап
қисмига ўтиши мумкин ва катта қон айланиш доирасига ўтади.
Ҳар хил ҳайвонлар учун ўлимга олиб келадиган ёғ эмболияси чақирадиган ёғ
миқдори 0,9-3,0 см
3
/
кг вазнга тўғри келади.
Тўқима эмболияси. Травма (жарохатланиш)да (суяк кўмиги, мушак, бош мия,
жигар) кичик қон айланиши доирасида тўқима эмболияси пайдо бўлиши мумкин.
Атеросклерозда бўтқасимон массаларнинг қон томиридан ажралиб чиқиши ёки
хавфли ўсмалар емирилиши натижасида, ўсма ҳужайралари эмболия бериши мумкин.
Ҳомила атрофидаги сувлар эмболияси. Ҳомила аёлларнинг туғиш жараёнида
ҳомила атрофидаги сувлар шикастланган бачадон қон томирларига тушиб қолиши
мумкин. Ўпканинг артериола ва капиярларида амниотик суюқликнинг қаттиқ
бўлаклари тиқилиб қолиши мумкин. Бу эмболияда фибринолитик активликнинг ошиб
кетиб, бачадондан қон кетиши чўзилиб кетади, чунки қон охиригача ивимайди.
Кичик қон айланиш доирасининг эмболияси. Бу типдаги эмболияларда
системали артериал босим бирдан тушиб кетади ва чуқур патологик ва симптоматик
167
ўзгаришларга олиб келади. Бунда ўпка артериаларида босим ошади ва шу артерия ва
капиллярлар оралиғида босим градиенти кескин ўзгаради.
Шу билан бир қаторда вена босими кескин кўтарилади ва ўткир ўнг юрак
етишмовчилиги синдроми кузатилади. Натижада, рефлектор ҳолатда ҳансираш пайдо
бўлади.
Катта қон айланиш доирасининг эмболияси. Бу эмболияда эмболлар
кўпинча тож артериялари, талоқ артериялари, уйқу артериялари, буйрак ва ичак
тутқичи артерияларда учрайди. Бу эмболларнинг кечиши ва оқибатлари қон
томирларининг рефлектор спазми ва бунга жавобан коллатералларнинг ривожланиши
даражасига боғлиқ.
Қопқоқ венаси эмболияси. Бу эмболия кам учрайди, характерли клиник
белгилари ва оғир кечадиган гемодинамик ўзгаришлари билан давом этади. Қопқоқ
венаси босими катта бўлгани учун бу эмболияда қон ошқозон-ичак системаси
аъзоларида кўп тўпланиб қолиши мумкин ва ўзига хос синдром пайдо бўлади. Бу
ҳолатда характерли триада (асцит, қориндаги юза веналарининг шишиши, талоқнинг
катталашиши) пайдо бўлади.
168
Do'stlaringiz bilan baham: |