151
Изоляцияланган силлиқ мушакли органлар ва юракнинг анафилактик
реакциясини пайдо бўлиши аллергенни ҳужайраларда бириккан антителолар билан
қўшилиши натижасида улардан ажралиб чиққан биологик фаол моддалар таъсирида
пайдо бўлади. Бу моддадар силлиқ толали ва юрак ҳужайраларига қўз-ғатувчи таъсир
қилиш қобилиятига эга. Ҳужайралар сиртида аллерген + антитело
комплекси хосил
бўлиши ўзича хам шу ҳужайраларга қўзғатувчи таъсир қилади. Организмнинг
умумий анафилаксиясига силлиқ мушаклар реакциясини жалб қилиниши унинг
қуйидаги аломатларини, масалан қон айланишини бузилиши ва бронхоспазмни
белгилайди.
Инсонларда
тез
кечар
аллергик
реакциялар
типлари
(турлари
)
Исонларда аллергик реакциялар ҳам клиник манзараси ҳам ривожланиш
механизмлари бўйича хилма-хилдир. Инсонларнинг қатор аллергик касалликлари тез
кечар аллергик реакциялар қонуниятлари бўйича пайдо бўлади. Бошқа касалликлар
патогенетик механизмлари бўйича секин кечар аллергик
реакциялар типига ки
радилар, уларни баъзида иммунопатология холати дейилади.
Исонларда тез кечар аллергик реакциялар механизмларида қонда айланиб
юрувчи ва организмнинг суюқликларидаги антителолар ҳамда тўқималарнинг
аллергик альтерациясида ажралиб чиқувчи биологик фаол моддалар иштирок
этадилар. Патогенезида асосан чўктирувчи антителолар қатнашуви холатларини
анафилактик реакциялар туркумига киритиш мумкин. Қонида чўктирмайдиган
антителолар
айланиб
юрувчи
(
терини-сенсибилизациялозчи
антителолар)
касалликларни атопик холатлари дейилади.
Атопия - (қизиқ,ажойиб касаллик) тушунчаси фақат инсонлардаги аллергия
холатини аниқлаш учун 1923 йили Кук томонидан таклиф этилган. У атопияларга
поллиноз (пичан иситмаси) ва бронхиал астма (ноинфекцион шакли) сини киритган.
Атопияни пайдо бўлишида ирсий мойиллик ва аллергик конституция жиддий
аҳамиятга эгалиги, эшак еми ва Квинке эдемасининг баъзи ҳоллари кирадилар.
Анафилактик шок: Инсонлардаги аллергиянинг энг оғир намоён бўлиши
анафилактик шокдир. Сўнгги йилларда даволаш мақсадида ишлатиладиган зардоблар,
баъзида
вакциналар, дорилар,айниқса пенциллин қўлланилганда анафилактик шок
сонини ортиши қайд қилинмоқда. Бошқа дорилардан - новокаин, симобли дорилар,
витамин В
1
,
аспирин ва бошқалар ҳам анафилактик шок чақириши мумкин.
Анафилактик шок дориларни кўпинча парентерал юборилганда пайдо бўлади, аммо
дори ичиш, ингаляция қилш, малҳам дори. эмульсия шаклида маҳаллий қўллаш
айниқса жуда сезувчан инсонларда (аллергик конституция) анафалактик шокнинг
сабабчиси бўлиши мумкин. Болаларда анафилактик шок тухум, балиқ, сут, ёнғоқ, ва
бошқаларни истеъмол қилинганида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Адабиётда гўдакни
йўргакларида қуриб қотиб қолган сигир сути кукунидак нафас олиши (Бешигидаги
ўлим) ўлимга олиб келиш холлари ёзилган. Ўлган болаларни қонида сигир сути
оқсилига нисбатан пайдо бўлувчи антителолар ошкор қилинган.
Инсонда анафилактик шокни манзараси бир хил эмас. Шокнинг энг кўп
учрайдиган аломатларига қуйидаги реакциялар киради;
Юрак - томирлар
системасида: Коллапс - артериал босим кескин пасаяди, пульс кучсиз ва тезлиги
кузатилади, баъзида беморлар хушини йўқотади.
Нафас органларида: йўтал, ўткир бронхоспазм, нафас чиқарувини
қийинлашувидан келиб чиқадиган бўғилиш сезгиси, кўкрак қафасида қаршилик ёки
босилиш сезгиси, асфиксия кабилар ошкор қилинади.
152
Нерв системаси: қўрқув,безовталаниш, бошнинг лўқиллаб оғриши, қулоқларни
шанғиллаши, кучли тер босиш, танани ҳамма жойида кучли кичиш, эшак ем тошиши
ва Квинке Эдеми пайдо бўлади.
Ошқозон - ичак йулида: кўнгил айниш, қусиш, қоринда санчиқли оғриқ пайдо
бўлади, қоринни кескин дам бўлиши, ич кетар юзага келади. Ихтиёрсиз нажас
ажратиш ва сийдик ажралиши мумкин.
Зардоб
касаллиги
:
Зардоб касаллиги организмга - даволаш зардоблари баъзида антибиотиклар
юборилганида пайдо бўлиши мумкин. Аммо ҳамма инсонларда эмас, балки хар хил
муаллифлар маълумотларига қараганда 10-60% ҳолларда учрайди. Зардоб касаллиги
пайдо бўлишининг мухим шарти бўлиб, инсонни аллергик касалликларга мойиллиги
(
аллергик конституция) ҳисобланади. Касалликни моҳияти хозирча етарлича маълум
эмас. Эҳтимол бу вегетатив нерв системасининг хусусйятлари, гистаминазанинг
фаоллиги билан боғлиқ бўлса керак. Зардоб касаллиги анафилактик шокдан фарқ
қилиб, бегона зардобни 1 чи марта юборгандан кейиноқ пайдо бўлиши мумкин.
Инсонларда зардоб касаллигининг икки шаклини кузатиш мумкин. 1.Инсонга
бегона зардобни (кўпинча от зардоби) даволаш ёки профилактика мақсадлари учун
ягона марта қўлланганида пайдо бўлади. Зардоб юборилгандан 7-12 кун ўтганда
беморни регионал
лимфа тугунлари катталашади, эшак еми тошади, қизил
қичийдиган тошма юзага келади, кўпинча беморни юзи, ковоғи, бети ва бўғинларида
эдема пайдо бўлади, баъзида бўғинлари оғрийди, иситмалайди. Зардобни юборгандан
кейин бу белгиларни пайдо бўлиш муддати ўртасида аниқ мослик мавжуд, чунки у
антителолар хосил бўлиши бошланишига аниқ мос келади.
Зардоб касаллигининг ривожланиш механизми шундаки,организмга юборилган
бегона оқсил преципитинлар типидаги антителоларни хосил бўлишига олиб келади.
Бу антителоларни бир қисми ҳужайраларда бирикади, бир қисми эса қонда айланиб
юради. Тахминан бир ҳафтадан сўнг қондаги антителолар титри кўпайиб организмда
хали сақланаётган бегона зардоб оқсиллари. яъни специфик аллерген билан реакцияга
кириш даражасига етади. Аллергенни антитело билан бирлашиши натижасида иммун
комплекс хосил бўлади ва у тери, буйрак ва бошқа органларнинг капилларларини
эндотелийларига
чўкади.
Бу
чўкма
капиллярлар
эндотелийларини
шикастлайди,томирлар ўтказузчанлигини оширади. Натижада аллергик эдема, эшак
ем,
лимфа тугунларни, буйрак коптокчаларини яллиғланиши ва зардоб касаллиги
учун хос бошқа ўзгаришлар пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: