156
Ривожланиш механизмлари жихатидан аутоаллергик реакцияларга яқин
алоҳида шикастланишларни цитотоксик зардоблар билан чақирилувчи экспериментал
касалликлар ташкил этади. Бунга яққол мисол бўлиб нефротоксик гломерулонефрит
ҳисобланади. Нефротоксик зардобни денгиз чўчқачаларига, қуёнларнинг буйракларни
майдаланган эмульсияси тери остига такроран юбориш йўли билан олиш мумкин.
Етарли миқдорда буйракка қарши цитотоксинлар тутувчи денгиз чўчқасиининг
қонининг зардобини соғлом қуёнларга юборилса уларда гломерулонефрит пайдо
бўлади. (протенурия ва уремиядан ҳайвонлар ўлади). Юбориладиган антизардобнинг
миқдорига қараб гломеруланефрит зардоб юборилгандан сўнг 24 соатдан тортиб то II
кун оралиғида пайдо бўлади. Флюресценциялаштирувчи антателолар усули билан
муддатлари кўрсатилган оралиқларда бошланғич даврда буйрак коптокчаларида
бегона гамма-глобулин, 5-7 кундан сўнг аутологик гамма-глобулин пайдо бўлиши
аниқланган. Шу антителоларни буйракларда бириккан бегона оқсиллар билан
реакциялари кечиккан гломерулонефритнинг сабабчиси ҳисобланди.
Трансплантантни
кўчиш
реакцияси
Маълум бўлишча олиб қайтадан ўтказилган тўқима ёки органни хақиқий битиб
кетиши фақат аутотрансплантацияда ёки бир ҳужайрали эгизаклардаги
гомотрансплантацияда бўлиши мумкин. Қолган бошқа холларда олиб қайтадан
ўтказалган тўқима ёки органлар кўчиб кетади. Трансплантатни кўчиши секин кечар
аллергик реакциянинг натижасидир. Тўқимани олиб ўтказилгандан 7-10 кун ўтганда,
айниқса, трансплантант кўчгандан кейин донор тўқима антигенлари тери ичига
юборишга қарши типик секин кечар аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.
Трансплантантга организмнинг реакцияси ривожланишига лимфоид ҳужайралар хал
қилувчи аҳамяятга эга. Лимфатик дренаж системаси етарли ривожланмаган органга
тўқимани олиб ўтказганда (кўзнинг олдинги камераси, мия тўқимаси) ўтказилган
тўқимани емирилиш жараёни секинлашади. Лимфациоз тўқима ажралиш
бошланишининг илк аломати ҳисобланади, экспериментда реципиентни кўкрак
лимфатик томирига фистула ўрнатиш йўли билан организмнинг лимфоцитларинннг
камайишига имкомнит яратлишига гомотрансплантантнинг яшаш даврини
узайтиради. Реципиентга тўқима протеазаларнинг ингибиторларини юбориш
(
масалан. амминокапрон кислота) олиб ўтказилган тўқималарни битиб кетишга
имконият яратади. Лимфоцитларни функциясини физик (лимфа тугунларини
ионлаштирувчи нурлар билан таъсирлаш) ёки кимёвий (махсус иммунодепрессив
моддалар) таъсири ёрдамида олиб ўтказилган тўқима ёки органларни функция қилиш
муддати узайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: