Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

9.1. 
АРТЕРИАЛ ТЎЛАҚОНЛИК (ГИПЕРЕМИЯ
 
Артериал гиперемия – аъзога артериал томирлар орқали кўп қон оқиб келиши 
натижасида бўладиган тўлақонлик. Уни характерловчи функционал ўзгаришлар ва 
клиник белгилари: қизариш, майда артерияларнинг, артериола, вена, 
қилтомирларнинг кенгайиши, фаолият кўрсатаётган томирлар сонинг ортиши, 
маҳаллий ҳароратнинг кўтарилиши, тўлақонликка учраган соҳада тўқима 


159 
таранглигининг ошиши, томирларда босимнинг ортиши, қон оқиш тезлигининг, 
модда алмашинувининг ошиши ҳамда аъзо фаолиятининг кучайишидир. 
 
Артериал тўлақонлик келиб чиқиш сабаблари 
1.
Оддий физиологик қўзғатувчиларнинг одатдагидан кўпроқ таъсири (қуёш 
нурларининг узоқ вақт таъсири, иссиқлик таъсири) 
2.
Касаллик чақирувчи омиллар (механик, физик, кимёвий, биологик ва б.) 
таъсири. 
3.
Оддий қўзғатувчиларга тўқима сезгирлигининг ошиб кетиши (аллергия; 
сенсибилизация) 
4.
Нерв системасининг касалликлари ёки жароҳатланиши натижасида пайдо 
бўлган парез ва фалажлар. 
Артериал тўлақонлик физиологик ҳамда патологик бўлади. 
Физиологик гиперемияга ишчи ёки функционал ҳамда реактив гиперемия 
киради. Ишчи гиперемия – аъзонинг фаолияти ортганда унга қон оқиб келишининг 
ошиши (овқат ҳазм қилиш даврида ошқозон ости бези гиперемияси, юрак иши 
кўпайганда юрак томирлари гиперемияси, ва б.). Реактив гиперемияси – қон оқими 
қисқа вақт камайгандан кейинги тўлақонлик. Бу ҳолат буйракларда, бош мияда, тери, 
ичакларда бўлади. 
Патологик артериал гиперемия касаллик чақирувчи омиллар таъсиридан ҳосил 
бўлади. Бунда аъзодаги қон айланиши унинг функциясига боғлиқ бўлмайди, тинч 
ҳолатда ҳам қон айланиши кучайган бўлади. Патогенезига қараб артериал тўлақонлик 

хил бўлади: 
1.
Нейротоник артериал гиперемия 
2.
Нейропаралитик артериал гиперемия 
3.
Маҳаллий кимёвий омил таъсирида ҳосил бўлган артериал гиперемия. 
Нейротоник типдаги артериал гиперемияда томир кенгайтирувчи асосий 
медиатор ацетилхолин ҳисобланади. Нейротоник артериал гиперемия, физик, 
кимёвий, биологик омиллар таъсир қилганда вужудга келади. 
Нейропаралитик артериал гиперемия нерв системасининг симпатик бўлими 
таъсири пасайганда бўлади. Бунда томирларни кенгайтирувчи таъсир кучайиб кетиши 
оқибатида қон томирнинг диаметри кенгайиб кетади. Бунга Клод Бернар тажрибаси 
мисол бўла олади: 
Қуённинг симпатик тугуни олиб ташланганда, қулоқ томирлари кучли 
кенгаяди. Метаболик артериал гиперемия тўқималарда биологик актив моддаларнинг 
тўпланишидан вужудга келади (гистамин, ацетилхолин, брадикинин ва б.). Бундай 
гиперемия аллергияда, яллиғланишда, ҳар хил этиологиялик шокларда бўлади. 
Микроциркуляцияда бўладиган ўзгаришлар: 
Артериал кенгайиши, гидростатик босимнинг ортиши, чизиқли ва ҳажмий 
тезликнинг ошиши, ишлайдиган капилярлар сонининг ортиши кузатилади. Тери 
ҳароратининг кўтарилиши дастлаб илиқ қон оқиб келиши натижасида бўлади. 
Кейинчалик эса, юқори ҳарорат таъсирида тўқимада оксидланиш жараёнлари кучаяди 
ва ҳароратнинг янада кўтарилишига олиб келади. Артериал тўлақонлик бўлган 
соҳанинг қип-қизил бўлишининг сабаби: қон оқими тезлашганда кислородни 
тўқималарга бериш нисбатан чекланади ва натижада веноз қон томирларда 
оксигемоглобин миқдори ортади. Бунда кислородга бой бўлган қон ишлаётган 
капилярларга кўп миқдорда тақсимланади. 


160 
Артериал тўлақонлик оқибатлари
 
Артериал тўлақонлик маълум даражада фойдали жараён ҳисобланади, чунки 
кўп миқдорда қон билан оксигемоглобин ва озуқа маҳсулотлари оқиб келиши 
натижасида тўқималарда моддалар алмашинуви яхшиланади. Бу ҳолат касалликларни 
даволашда кенг қўлланилади. Беморларга горчичник, банка қўйиб, ҳар хил иссиқлик 
муолажалар қилиниб, актив гиперемия ҳосил қилинади. Артериал тўлақонлик салбий 
оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. Унинг оқибатида томирлар ёрилиши, қон 
қуйилишлари келиб чиқиши мумкин, артериал гиперемиянинг энг оғир асоратлари 
марказий нерв системасининг тўлақонлигида бўлади. (Бош мияга кўп қон келганда, 
одатда бош айланади). 
Мия томирларидан қон қуйилиши жуда хавфли ҳисобланади, масалан, мия 
томирларининг эластиклиги ва ўтказувчанлиги ортганда шундай бўлиши мумкин. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish