145
зардобини антителолари реципент организми тўқималарида ўрнашиб
олиши учун
зарур.
Организмдан ажратиб олинган органларни (ичак, бачадон, ўпка, ва ҳ.к.) ҳам
пассив сенсибилизация қилиш мумкин. Бунинг учун шу органларни таркибида
антителоларни тутувчи суюқлик мухитга жойлаштирилади. Терининг ичига тайёр
антигенларни юбориш учун локал сенсибилизацияни чақиради.
Аллергик анителолар қони гамма глобулинларини ўзгаришга учраган
ҳолатидир Уларнинг муҳим биологик хоссалари қуйидагилардан иборат:
А)иммунологик махсуслик (специфик), яъни антителолар хосил бўлишгини
келтириб чиқарган аллерген билан бирлашиш қобмилияти:
В)аллерген билан бирлашгандан сўнг муаян аллергик реакцияларни пайдо
қилиш қобилияти шуларга киради.
Ҳамма аллергик антителоларни 2 гуруҳга бўлиш мумкин.
1)
Бириккан ёки ҳужайрага тегишли антителолар, улар ҳужайралар
билан
боғлиқ бўлиб секин кечар аллергик реакцияларда иштирок этади.
2)
Эркин (ёки айланиб юрувчи) антителолар бўлиб, улар организмни қон ва
бошқа биологик суюқликларда ошкор қилинади. Ва тез кесар аллергик реакцияларни
келтириб чиқади.
Айланиб юрувчи анителолар преципитацияланувчи ва преципитация
қилмайдиганларга ажрлди. Кейингиларга реагенлар деб номланади. Блокловчи
(
қамалувчи) ва бошқа анитителолар киради.
Преципитацияловчи анитителолар инсон қонида зардоб касаллигида,
анафилактик шокда ҳайвонлар қонида анафилактик шокда, қуёнларни
аллергик
яллиғланишида (артюс феномени) тухум оқсилига юзага келадиганаллергик
реакцияларга ва бошқаларда ошкор қилинади. Преципитинлар иссиқликка
чидамлидир. Реагинлар ёки терини сенисибилизацияловчи антитана полинозли ёки
атопик брохиал астмали беморларда қон зардобида пайдо бўлади. Реагинлар оддий
сералогик усуллар ёрдамида (преципитация, комплементни боғлаш реакциясива ҳ.к.)
шиша идишда ошкор қилиб бўлмайди. Аммо соғлом инсоннинг терисига пассив
сенисибилизация қилиш мумкин. Шунинг учун уларга терини сенсибилизцияловчи
антитолалар деб ном берилган. Реагенлар ошкор қилишнинг
энг ишонарли усули
бўлиб, Прауститц-Кюстнер реакцияси(терини пассив сенсибилизация реакцияси)
хисобланди. Аллергик беморни қон зардобидан 0.05 -0.1 мл ни соғлом инсонни
терисини ичига юборилади. 1 кеча кундуздан сўнг шу жойга аллергеннинг махсус
танланган дозаси юборилади.
Реакция ижобий бўлганда бу ерда гипермения, эдема қичиш пайдо бўлади.
Реагинлар иссиқликка чидамсиз бўлади. Уларни 2-3 соат давомида 56С
0
гача
иситилса фаоллиги анча камаяди. Уларнинг энг мухим биологик хусусияти
“
биспецификликдир”, яъни бир томондан ҳайвонни сезувчан ҳужайраси билан
бирикиш қобилиятига эга бўлса, иккинчи томондан у антиген билан бирикади. Айни
ҳужайраларда тўпланганлиги сабабли реагинлар шикастловчи қобилияти номоён
бўлади.
Бириккан ёки ҳужайравий антителолар секин кечар аллергия механизимларида
иштирок этадилар. Аллергияни секин кечар турини сенсибилизация бўлган
организмни ҳужайраларини лемфоцитларини инсонга ёки ҳайвонга ўтказиш
мумкинлигига
асосланиб, секин кечар юқори сезувчанликни келтириб чиқарувчи
анителолар ҳужайралари бўлиши лозим деган хулосага келинган эди. Баъзида уни
сенсибилизацияни ўтказиш омили дейилади. Бу омил сенсибилизацияланган
ҳужайралардан (лимфоцитлар ва бошқа ҳужайралар)ажралади ва тўқимани суюқлик
мухитлари орқали бошқа ҳужайраларга киради. Уларга таъсир қилиб, сенсибилизация
146
холатини хосил қилади. Улардан қайтадан ажралиб чиқиб, кейингиларини
сенсибилизация қилади. Шу йўл билан оз миқдордаги аллерген жуда кўп
ҳужайраларни сенсибилизация қилиши мумкин. Ўтказувчанлик омилини табиати
хозирча аниқ эмас. Унинг баъзи хоссалари маълум, инсонларда у РНК аза, трипсин
таъсирларига чидамли диализловчи мембран орқали ўтиш қобилиятига эга.
Моликуляр оғирлиги 10 000 га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: