We Produce More New Useful Cool Stuff if we Vary Positions in English Exercises
But we’ll keep working on it and see if we can come up with some better ones!
Teachers must come with these four main characteristics of the creative process for
making their classes:
*producing lots of ideas (fluency)
*producing ideas of various types (flexibility)
*building on and embellishing existing ideas (elaboration)
*producing clever and original ideas (originality)
If we remember to include collective creativity too by working with other staff and
by encouraging our students to collaborate with each other, so’ taking their ideas for
walks’, we may surprise ourselves at how creative we all are and become!
References
1. Alan Maley and Nik Peachey. Creativity in the English language classroom
2. Gail Ellis and Jean Brewster. The Storytelling Handbook for English Language
Teachers.
3. Maktab va Hayot. 3-son, 2018-yil.
4. Umumta’lim fanlari metodikasi. 5-son, 2017-yil.
Катта ўқитувчи С.Шарипова (НамДУ)
TАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ТАЛАБА ШАХСИДА ТАЯНЧ
КОМПЕТЕНЦИЯ ТУШУНЧАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Комил инсон тарбияси эса бевосита таълим тизими, таълим босқичлари
билан узвий боғлиқ жараёндир. Бугун ҳар жиҳатдан ривожланиб бораётган
илм-фан, техника тараққиёти таълимнинг барча босқичларида баркамол шахс
тарбиясига алоҳида эътибор беришни талаб қилмоқда. Мактабгача таълим
босқичидан бошлаб, умумий ўрта таълим, ўрта махсус академик лицей, касб-
ҳунар коллежлари, шунингдек, олий таълим муассасаларида ҳам юксак
маънавиятли шахс тарбиялаш, маънавий баркамол авлодни шакллантириш,
комил инсонни камол топтириш ниҳоятда долзарб аҳамият касб
этмоқда. Маънавий етук, баркамол шахс тарбиясида компетенция ва
компетентлилик ўзига хос, ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Лотин тилидан
ўзлашган “компетенция” сўзи “ўз касбига яроқли, лойиқ” деган маънони
англатади.Компетенция нафақат олинган назарий билим, кўникма ва
малакаларнинг мажмуаси, балки эгалланган назарий ва амалий билим, кўникма
ва малакалар мажмуини амалиётда мустақил ва ижодий қўллай олиш
даражасидир.[1]
Айримдавлатлардашупайтгачамавжудбўлган
“профессионализм”
тушунчасиўзиганисбатанкенгроқмазмункасбэтувчикомпетенциясўзибиланўрин
алмашмоқда. Профессионализм категорияси фақат муайян фан бўйича чуқур
билимга эга бўлишдир.Компетенция эса нафақат касбий билимларни, балки
эмоционал, психологик, ижтимоий билимларни ҳам эгаллаш зарурлигини
тақозо қилади. Амалий аҳамиятга эга бўлган компетенциявий ёндашув касбий
билимлар ва танланган фан бўйича фаолият юритиш учун зарур малакалар
йиғиндисидир.Компетенциявий ёндашув глобал оммавий коммуникацияни
156
ривожлантириш ва информацион даврда жамият имкониятларининг таълим
талабларига мос мазмун ўзгариши негизи сифатида қаралмоқда.[2]
Педагогика фани назарияси ва амалиётида “компетентлик” ва
“компетенция” тушунчалари бир вақтда қўлланилмоқда. Компетенция таълим
олувчиларнинг тайёргарлигига аввалдан қўйилган талабларни англатса,
компетентлик шахснинг мавжуд сифатлари ва қўйилган доирага, соҳага
муносабати бўйича шахс фаолиятининг минимал тажрибаси билан
белгиланади.
Таълимжараёнидаўқувчилардашакллантирилишилозимбўлгантаянчкомпетен
цияларҳарбирфандоирасидапредметгаоидкомпетенцияларнишакллантиришбила
нпараллелравишдаолибборилишимақсадгамувофиқ. Турли мезонлар асосида
педагогика фанида таълим жараёнида ўқувчиларда шакллантирилиши лозим
бўлган асосий таянч компетенциялар сифатида қуйидагилар санаб ўтилган:
1. Ҳаёт мазмуни ва қадриятларга доир компетенциялар. Бу - умумий
дунёқараш, ҳаётий мақсадларни тўғри шакллантириш, жамиятдада ўз
ўрнини топишга интилиш, онгли қарорлар қабул қилиш кабилар.
2. Умуммаданий компетенциялар. Миллий ва умуминсоний маданият
ҳақида тушунчага эга бўлиш, инсон ҳаётининг маънавий-аҳлоқий
асосларини билиш, ижтимоий ҳодисаларни, оилавий муносабатлар
кўникмалари, фан ва диннинг инсон ҳаётидаги ўрнини англаш, маиший
ҳаётга доир билимларни эгаллаш.
3. Ўқув жараёнига оид компетенциялар. Шахснинг ўқиб-ўрганишга доир
билимлари, мақсадни шакллантириш, режалаштириш, таҳлил, рефлексия,
ностандарт вазиятларда ҳаракат қила олиш, мустақил билим эгаллаш,
муаммоларни ечишнинг эвристик усулларидан воқиф бўлиш.
4. Ахборот билан ишлаш. Замонавий информацион технологиялар ёрдамида
керакли аҳборотни мустақил излаш, топа олиш, таҳлил қилиш,
маълумотларни сақлаш ва етказиш.
5. Коммуникатив компетенциялар. Коммуникабеллик, мулоқотга тез
киришувчан бўлиш, бир нечта тилларни эгаллаш, кичик ижтимоий
гуруҳларда ишлаш, мулоқот ўрнатиш, мунозарада иштирок этиш, диалог
қура олиш, турли ижтимоий ролларни бажара олиш.
6. Ижтимоий меҳнатга доир компетенциялар. Ижтимоий ҳаёт ва меҳнат
фаолиятига доир кўникмалар, жамият манфаати йўлида меҳнат қилиш,
касб танлаш, касбий билим ва малакаларни тинимсиз ривожлантириш
кўникмалари.
7. Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш. Ўзини жисмоний, эмоционал,
маънавий ва интеллектуал ривожлантириш, муттасил илм ўрганиш,
замонавий ҳаёт учун зарур бўлган аҳлоқий ва ақлий билимларни эгаллаш,
шахсий гигиенага риоя қилиш, ўз соғлиги ҳақида қайғуриш, тиббий
маданият, шахс экологияси ҳамда ҳаёт ҳавфсизлиги асосларини билиш.
Таълим жараёнида педагогларда шакллантирилиши лозим бўлган таянч
компетенциялар ҳар бир фан доирасида предметга оид компетенцияларни
шакллантириш билан параллел равишда олиб борилиши мақсадга мувофиқ.[3]
157
Do'stlaringiz bilan baham: |