156
ривожлантириш ва информацион даврда жамият имкониятларининг таълим
талабларига мос мазмун ўзгариши негизи сифатида қаралмоқда.[2]
Педагогика фани назарияси ва амалиётида “компетентлик” ва
“компетенция” тушунчалари бир вақтда қўлланилмоқда. Компетенция таълим
олувчиларнинг тайёргарлигига аввалдан қўйилган
талабларни англатса,
компетентлик шахснинг мавжуд сифатлари ва қўйилган доирага, соҳага
муносабати бўйича шахс фаолиятининг минимал тажрибаси билан
белгиланади.
Таълимжараёнидаўқувчилардашакллантирилишилозимбўлгантаянчкомпетен
цияларҳарбирфандоирасидапредметгаоидкомпетенцияларнишакллантиришбила
нпараллелравишдаолибборилишимақсадгамувофиқ. Турли мезонлар асосида
педагогика фанида таълим жараёнида ўқувчиларда шакллантирилиши лозим
бўлган асосий таянч компетенциялар сифатида қуйидагилар санаб ўтилган:
1. Ҳаёт мазмуни ва қадриятларга доир компетенциялар. Бу - умумий
дунёқараш, ҳаётий мақсадларни тўғри шакллантириш, жамиятдада ўз
ўрнини топишга интилиш, онгли қарорлар қабул қилиш кабилар.
2. Умуммаданий компетенциялар. Миллий ва умуминсоний маданият
ҳақида тушунчага эга бўлиш, инсон ҳаётининг маънавий-аҳлоқий
асосларини билиш, ижтимоий ҳодисаларни, оилавий муносабатлар
кўникмалари, фан ва диннинг инсон ҳаётидаги ўрнини англаш, маиший
ҳаётга доир билимларни эгаллаш.
3. Ўқув жараёнига оид компетенциялар. Шахснинг ўқиб-ўрганишга доир
билимлари, мақсадни шакллантириш, режалаштириш, таҳлил, рефлексия,
ностандарт вазиятларда ҳаракат қила олиш, мустақил билим эгаллаш,
муаммоларни ечишнинг эвристик усулларидан воқиф бўлиш.
4. Ахборот билан ишлаш. Замонавий информацион технологиялар ёрдамида
керакли аҳборотни мустақил излаш,
топа олиш, таҳлил қилиш,
маълумотларни сақлаш ва етказиш.
5. Коммуникатив компетенциялар. Коммуникабеллик, мулоқотга тез
киришувчан бўлиш, бир нечта тилларни эгаллаш, кичик ижтимоий
гуруҳларда ишлаш, мулоқот ўрнатиш, мунозарада иштирок этиш, диалог
қура олиш, турли ижтимоий ролларни бажара олиш.
6. Ижтимоий меҳнатга доир компетенциялар. Ижтимоий ҳаёт ва меҳнат
фаолиятига доир кўникмалар, жамият манфаати йўлида меҳнат қилиш,
касб танлаш, касбий билим ва малакаларни тинимсиз ривожлантириш
кўникмалари.
7. Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш. Ўзини
жисмоний, эмоционал,
маънавий ва интеллектуал ривожлантириш, муттасил илм ўрганиш,
замонавий ҳаёт учун зарур бўлган аҳлоқий ва ақлий билимларни эгаллаш,
шахсий гигиенага риоя қилиш, ўз соғлиги ҳақида қайғуриш, тиббий
маданият, шахс экологияси ҳамда ҳаёт ҳавфсизлиги асосларини билиш.
Таълим жараёнида педагогларда шакллантирилиши лозим бўлган таянч
компетенциялар ҳар бир фан доирасида предметга
оид компетенцияларни
шакллантириш билан параллел равишда олиб борилиши мақсадга мувофиқ.[3]