Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
Милхун жониворларни биринчи бўлиб пайқаб қолди. Кириск нерпаларнинг қаерга 
яширинганлигини билиб олиш учун уёқ-буёққа қарагунича, қайиқ узоқлашиб кетди. Чунки 
қирғоқдаги жониворлар қайиқни кўриб қолмаслиги керак эди. 
Кекса Ўрхон боланинг ҳеч нарса кўрмаганлигини сезиб: 
— Бирор нарсани кўролдингми? — деб сўради. Бола ёлғон айтишга кўнгли бормади. 
— Йўқ, кўрмадим, — тан олди Кириск. 
— Яна яқинроқ ҳайданглар, — буюрди Ўрхон. — Ҳар хил тошлар орасидаги нерпаларни 
кўзинг илғаб олсин. Акс ҳолда сен овчи бўлолмайсан. 
Қайиқчилар қалтис бўлсаям яна бояги жойга яқинлашишди. Нерпалардан биттаси 
овчиларни пайқаб қолса бўлгани, ҳаммаси ўзини денгизга отиши турган гап эди. Хайриятки, 
ҳайвонлар овчиларни пайқашмади. Нерпалар тартибсиз, эгри-бугри харсангтошлардан ҳосил 
бўлган табиий тўсиқ орқасида шундоққина сувга яқин жойда ётишарди. 
— Ҳув, анави синган тишга ўхшаган катта тошни кўряпсанми? — сўради Милхун боладан, 
— ўшандан сал нарида қизғиш, музлаган дўнглик бор — шуларнинг орасига қарагин. 
Кириск диққат билан ўша томонга тикилди. Бу орада Милхун билан Эмрайин жадал эшкак 
эшиб, қайиқни ўнглаш билан овора эдилар. Шу орада Кириск денгиз ҳайвонларининг қуйруқли 
катта гавдаларини кўрди. Ҳайвонларнинг кулранг, олачипор, сип-силлиқ ва ялтироқ бўйинлари 
қимир этмасди. Тажрибасиз ғўр одам олисдан уларни тошлар орасидан ажратиб олиши мушкул 
эди. 
Шу заҳоти Кирискни ҳаяжон чулғаб олди. Ана энди, чинакам денгиз ҳайвонларига дуч 
келишди! Ана энди чинакам ов бошланади! 
Шундан сўнг овчилар қирғоқка туша бошлашди, боланинг вужуди журъат ва завқ-шавққа 
тўлиб-тошди. Ҳа, у шу тобда жасур эди, чунки у ҳозир ўзини кучли ва қудратли одамдай ҳис 
этарди. Завқ-шавққа тўлганининг сабаби — овчилар мардона ва абжирлик билан ҳаракат 
қилишарди: улар чаққонлик билан қайиқни қирғоққа тақаб келишди. Эмрайин билан Ўрхон 
бобо қирғоққа тўлқин урилаётган нотинч жойда эшкакларни пастга тираб, қайиқни тўғрилаб 
туришди, Милхун қирғоққа, шағал устига сакраб тушди-да, ўзига ташланган арқоннинг учини 
дарҳол елкасига илиб олиб, қирғоққа яқинлаштирди. Отаси ҳам шу заҳоти милтиқларни олиб, 
қирғоққа сакраб тушди. Кейин боланинг ўзи ҳам тўғри Ўрхон чолнинг ёрдамида қирғоққа 
сакраб тушди ва тўлқин урилганда оёғини шалаббо қилгани учун отасидан сал-пал койиш 
эшитди. 
Ўрхон бобо қайиқни тўлқинлар хуружидан сақлаш учун сув бўйида қолди. Эмрайин, 
Милхун ва Кириск учалови эса тюленлар ётган жойга шошилишди. Улар қирғоқ ёқалаб, 
беихтиёр эгилиб, ўзларини паналаб, тўсиқдан-тўсиққа югуриб ўтишар эди. Кириск катталардан 
орқада қолмай югурар, юраги қинидан чиққудай потирлар, шодлик ва ҳаяжондан жони ичига 
сиғмай, боши айланиб кетар эди. 
Қани энди шу пайт Кирискни Сув париси авлодидан бўлган одамлар кўришса, унинг ҳайвон 
овига катта овчилар билан бирга югуриб кетаётганига шоҳид бўлишса! Қани энди уни шу пайт 
онаси кўрса, бўлғуси улуғ овчи билан, уруғларининг ризқ-рўз келтирувчиси билан фахрланса! 
Қани энди шу пайт қадрдон Олапар соҳилидан узоқда, пўртана қутураётган номаълум соҳил 
бўйлаб ҳайбатли қоялар ва харсанглар орасидан тюленлар маконига югуриб бораётганини 
Музлук ҳам кўрса! Афсуски, энди Кириск у билан аввалгидай бирга ўйнай олмайди, энди 
Кириск — овчи. Милтиқлар фақат Эмрайин ва Милхунда бўлсаям майли, ҳечқиси йўқ: отаси, 
отиш вақти келганда сенгаям милтиқ берамиз, деб айтган эди-ку. 
Шундай қилиб, улар тюленлар макони томон яқинлашишди, сўнг эмаклаб кетишди, Кириск 
ҳам эмаклаб кетди. Қиррали тошлар ва ғадир-будур музликлар устидан эмаклаб юриш қийин 
эди, лекин Кириск шундай қилмаса бўлмаслигини тушунарди. 
Улар оғир нафас олиб, терга ботиб, гоҳида писиб-беркиниб, гоҳида бўйинларини чўзиб, 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish