Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
18
сийна оролчаси кўриниб қолди. Энди бунга шубҳа йўқ эди. Оролча чиндан ҳам сийнага — 
елинга ўхшаб сув юзига туртиб чиқкан, паст-баландликлардан иборат қуруқлик экан. 
Оролни кўриб ҳамма севиниб кетди, айниқса Кирискнинг оғзи қулоғида эди. Худди шу пайт 
энг қизиқ воқеа юз берди. 
— Мана етдик, — деб боланинг телпагини сийпалади Ўрхон. — Олапар ўзи уйда қолсаям 
бизни шу ергача бошлаб келди. Агар у изимиздан эргашганида чўкиб кетарди, тўғрими? 
— Бўлмасам-чи! — тасдиқлади Кириск чолнинг гапидаги ҳазил оҳангини пайқаб. 
— Олапар шунинг учун ҳам керакки, у қирғоқда қолиб, уйимизни қўриқлайди. Шу билан 
бирга биз доим уни эслаб, йўлдан адашмай, ов жойига етиб келдик. Қани, айт-чи: Олапар бизга 
яна зарур бўладими, йўқми? 
— Йўқ, энди керакмас! — тағин ишонч билан жавоб берди Кириск. — Энди қаёққа сузиш 
кераклигини ўзимиз биламиз. 
— Сал ўйлаб кўрсанг бўларди! — койигандай деди Ўрхон. — Ахир шундай зийрак бола 
ўйламай гапирадими? 
Денгиздаги олис оролга етиб олишганида Олапарнинг энди нима ҳожати борлигига 
Кирискнинг сира ақли етмасди. 
— Олапаримизнинг энди нима кераги бор? 
— Нима кераги бор дейсанми? Уйга қандай қайтасан? Қаёққа сузасан, қайси томонга? Кани, 
ўйлаб кўр-чи? Тушундингми энди? Оролнинг қайси томонига келдик, орол Олапарнинг қайси 
томонида турибди — шуни билсанг, қаёққа йўл олиш ва яна қайтиб келиш мумкинлигини 
биласан. 
Кириск индамай рози бўлди-ю, бироқ иззат-нафси йўл қўймади шекилли, қизишиб, чолни 
сўроққа тута бошлади: 
— Агар қоронғи бўлса-чи, а? Агар кечаси денгиз ўртасида қолсак, ҳеч нарсани кўриб 
бўлмаса-чи, а? Унда нима қиламиз?! А? Ана унда Олапар қай томонда қолганини қаёқдан 
биламиз, а? 
— Нима қипти, ўшанда ҳам билса бўлади, — хотиржамгина жавоб берди Ўрхон. — Буни 
осмондаги юлдузлардан билса бўлади, юлдузлар одамларни янглиштирмайди, ҳамиша тўғри 
йўл кўрсатишади. Фақат ўзинг қайси юлдуз каерда жойлашганини билсанг бўлди. Вақти келиб 
буниям билиб оласан. Сен Лувр ўрдаги юлдузлар тўпини биласанми? 
— Билардим шекилли, — иккиланиб жавоб берди Кириск, отасига қарар экан. Эмрайин 
ўғлининг қийналиб қолганини сезди. 
Сал-пал билади, бир пайтлар кўрсатгандим. Лекин ҳали етарли эмас. Ҳали тузукроқ 
ўрганиши керак... 
Шу аснода сузиб улар оролга яқинлашиб қолишди. Қирғоқдаги баъзи харсанглар ва қоялар 
кўзга чалингач, улар қайси томонда тюленлар макони бор экан, дея оролнинг атрофини айланиб 
ўта бошлашди. Кириск диққат билан тикилар, тюленлар тўдасини биринчи бўлиб кўришни 
хоҳларди. Бироқ жониворларни кўрганда тағин бақириб юбормагин, деб уни огоҳлантириб 
қўйишди. Ўрхон оқсоқолнинг айтишича, нерпалар — тюленлар соҳилга яқин жойдаги тошлар 
орасида ётишаркан — улар қуёшда тобланиб, исиниб олиш учун қурғоқликка эмаклаб 
чиқишаркан. Нерпаларнинг қаерда жойлашганини кўриб олиб, сўнг уларни чўчитиб 
юбормаслик учун қирғоқ сари оҳиста, шарпасиз яқинлашиш керак экан. Аммо шунча 
тикилсаям, Кириск ҳеч бир жонзотни кўролмади. Орол қирғоқлари кимсасиз, ҳувиллаб ётарди. 
Ҳаммаёқда давр ўтиши билан емирилиб кетган, шакл-шамойилсиз ёввойи харсанглар сочилиб 
ётарди. Орол атрофини биқирлаб қайнаб-тошаётган оппоқ кўпикли пўртаналар ҳалқадай ўраб 
олганди. Бу оппоқ ҳалқа жимирлаб, устини муз қоплаган айқаш-уйқаш тошлардан ошиб ўтишга 
интиларди. Йўқ, Кириск оролчада бирон нимани кўра олмади. Бутун атроф фақат қоятошлардан 
иборат, бирор жон зотидан асар йўқ эди. 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish