www.ziyouz.com кутубхонаси
14
ҳаракатсиз кўланкалари кўзга ташланиб турарди. Бу кўланкалар қоп-қора қорни эслатарди,
юракни ўртовчи, ғайриинсоний соғинч бутун вужудини қамраб олган Ўрхон ана шу қоп-қора
қор устида гирён кезарди. Вужуди ишқ дарди, умид ва истак дарди билан тўлиб-тошар, аммо
яйдоқ денгиз эса парвойи фалак сукут саклаб турарди. Мана шу ҳайҳотдай ёлғизлик оламида на
ғир этган шабада, на бир инсон овози, на бир шарпа сезиларди. Чол эса денгиздан кўз узмай
мўъжизани, парини орзиқиб кутарди.
Қирғоққа урилган унсиз тўлқинлар йўлига бодроқдай оппоқ кўпиклардан пойандоз
солишини кўриб юраги ғам-ғуссага тўларди. Боши узра сассиз оқчорлоқлар лайлаккордай
безовта чарх уриб учишарди. Мана шу ганг ва гунг маконда ўзини қаёққа сиғдиришни билмай,
кўнгли озаётганини сезар, ҳижронда вақт ўтган сари унинг тийиқсиз, аёвсиз соғинчи тобора
қалбини ўртаб, азоб бериб, кучайгандан-кучайиб борар эди; ҳатто тушларида ҳам Сув парисини
кўрмаса, аёл олдига келмаса яшаёлмаслигини, ёлғизлик саҳросида хароб бўлишини ҳис
қиларди. Ана шундай пайтларда у овозининг борича қичқириб, Сув парисини йўқлаб чақиришга
киришар, аммо у ўз овозини фарқлай олмасди, чунки бу ғалати тушдаги ҳамма нарсаларнинг
овози ўчган ва ўзи ҳам овоздан маҳрум эди. Денгиз ҳамон сукут сақларди. Ўрхон фақат ўзининг
оғир-оғир, узуқ-юлуқ ҳарсиллаб нафас олишини, ўз юрагининг қинидан чиқиб кетгудай безовта
дукуллашини, чаккаларининг ниҳоятда лўқиллаб, зирқираб акс садо беришини эшитарди,
холос. Мана шуларгина уни таъқиб этарди. Бу товушлар уни асабийлаштирарди, у ўзининг
юрагидан чиққан овозлардан қаёққа қочиб кетишини билмай, ғашланарди. Чўкаётган одам
қутулишга қандай жон-жаҳди билан интилса, у ҳам Сув парисига шу қадар эҳтирос ва телбалик
билан интиларди. Ўрхон фақат Сув парисигина бахт тақдим эта олишини билар ва у сўнгги
нафасигача уни кутарди.
Ниҳоят, Сув париси шиддат билан тўлқинлар орасидан чиқиб ялт-юлт этганча у томонга
қараб сузиб келаётганда бирдан тилсиз дунё соқовлигидан қутулиб, тилга кирар, олам шовқини
кўчкидай босиб тушар, у оламнинг яна ўз ҳолатига келганини қувониб, қийқириб қаршилар, яна
борлиқни қирғоққа урилаётган тўлқинларнинг шовуллаши, шамолнинг гувиллаши ҳамда боши
узра чарх уриб учаётган оқчорлоқларнинг ғала-ғовури босиб кетарди. У севинганидан
қийқириб, ўзини денгизга отар, тезсузар наҳангсимон аллақандай махлуққа айланиб қоларди.
Сув париси эса унинг келишини кутиб, чарх уриб айланар, ўзини сув устига отиб, талпиниб,
тўлғаниб, бир лаҳза ҳавода муаллақ осилиб қоларди. Шундай пайтда у тўсатдан денгизга тушиб
қолган ҳақиқий хипча бел аёлдай аниқ кўзга ташланарди.
Ўрхон Сув париси ёнига сузиб борар, сўнг иккаласи уммон сари йўл олишарди.
Энди улар бирга сузишар, бир-бирларига тегиб-тегмай, тобора шиддат билан олдинга
интилишарди! У худди мана шундай лаҳзалар насиб килар деган умидда сарҳушлик, соғинч
азобида қоврилар эди.
Мана, ниҳоят улар бир-бирларининг висолига ноил бўлишди. Улар ақл бовар қилмас куч ва
шиддат билан тунги океаннинг туб-тубидан чиқувчи ажойиб-ғаройиб шуъла билан
жимирлаётган уфқнинг тайинсиз ҳудуди томон интилишарди. Улар қаршиларидан тиним
билмай кўпириб келаётган ўркач-ўркач тўлқинларни гавдалари билан ёриб, гоҳ баландга, гоҳ
пастга парвоз қилишдан чексиз лаззат олиб ўқдай учишарди. Уларнинг ёнгинасидаги ой эса
шошилаётган тўлқинлар тизмасидан ортда қолмай кўзгу шуъласи янглиғ бир ерда турмасдан
иккаласининг изидан мудом кузатиб борарди. Шу лаҳзаларда ёлғиз ой билан ёлғиз улар — у
билан Сув париси ва чексиз уммон кенглиги ҳоким эди борлиққа. Оламда фақат улару фақат
уммон бор эди! Мана шу лаҳзаларда уларнинг бахтиёрлиги, шодонлиги арши аълога етмоқда
эди. Бу эрк лаззати, висол тантанаси лаззати эди...
Улар шиддат билан тиним билмай сузишар, оламда фақат ўзларига аталган олис масканга
тезроқ етиб бориш, у манзилга тезроқ етиб, қовушиш эҳтиросида саркаш сузишар, ниҳоят,
чақиндай биргина лаҳзада ҳаётнинг ибтидосию интиҳосининг бутун лаззатию бутун алам-
Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |